2-Маъруза ишларни бажариш ва бинони барпо этиш кетма-кетлиги режа
Download 1.08 Mb. Pdf ko'rish
|
2-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурилишни амалга оширишнинг биринчи босқичи
2-Маъруза ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ВА БИНОНИ БАРПО ЭТИШ КЕТМА-КЕТЛИГИ Режа: 1.Биноларни кетма-кет усулда барпо этиш 2.Бинода бажариладиган ишларни параллел усулда олиб бориш. 3.Ишларни оқим усулида бажариш. Ўқ. Э.Ашуров Ишларни бажариш кетма-кетлиги қўйидаги асосий омиллар ва уларни босқичмабосқич ўзлаштирилиши, қурилиш жараѐнини амалга ошишига олиб келади. - қурилиш территорияси; - майдонни тайѐрлаш (тайѐрлов даври ишлари); - ер ости қисмини барпо этиш; - ер усти қисмини барпо этиш; - тўсиб турувчи конструкцияларни барпо этиш; - инженер (муҳандис) асбоб-ускуналарини монтажи; - ички пардозлаш ишлари; - технологик асбоб-ускуналарни монтажи; - ташқи пардозлаш ишлари; - ободонлаштириш. 1.Биноларни кетма-кет усулда барпо этиш Қурилишни амалга оширишнинг биринчи босқичи – бу қурилиш территориясини танлаш. Бу босқичда қўйилган масалага қараб маъқул ерда жойлашган, қурилиш даврида қурилиш материаллари, конструкциялари ва ресурслар билан таъминлаш талабларига ва эксплуатация (фойдаланиш) керакли талабларига жавоб берадиган ер участкаси (майдони) танланилади. Давлат талаблари асосида расмийлаштириш, қурилиш учун ер участкасини ажратиш ва архитектура-режавий топшириқни тайѐрлаш ишлари амалга оширилади. Майдонни тайѐрлаш мажбурий босқич бўлиб, ишлар таркиби бўйича саноат ва фуқаро қурилишидагидек бўлади. Асосан майдонни тайѐрлашда муҳандислик тадқиқотларини ўтказиш, барпо этилаѐтган бинони маҳаллий шароитга боғлаш, эски биноларни бузиш, тармоқларни кўчириб ўтқазиш, вақтинчалик бино ва иншоотларни барпо этиш каби ишлар назарда тутилади. Алоҳида бинони ѐки яқин жойлашган бир хил типдаги комплекс (мажмуа)ни барпо этиш учун қабул қилинган ишларни бажариш кетма- кетлиги сезиларли даражада умумий қурилиш муддатига таъсир қилади. Бинолар қурилишининг ѐки ўзаро боғлиқ ишларни бажарилишининг учта Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling