2-Маъруза ишларни бажариш ва бинони барпо этиш кетма-кетлиги режа
Download 1.08 Mb. Pdf ko'rish
|
2-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Бинода бажариладиган ишларни параллел усулда олиб бориш. Параллел усулда
асосий усули мавжуд.
кетма-кет усул параллел усул оқим усули Кетма-кет усулда алоҳида бинони барпо этишда ишчилар бригадаси ҳар бир кейинги ишни олдинги иш тўгагандан сўнг бошлайди. Демак, бино қурилишининг умумий давомийлиги алоҳида ишлар бажарилиш давомийликларининг йиғиндисидан иборат, яъни бу ҳолатда объектдаги ишларни бажариш учун кам миқдордаги ишчилар етарлидир. Бир типдаги бинолар кетма-кет қурилганда, яъни ҳар бир кейинги бино олдингиси қурилгандан сўнг бошланса, биноларни қураѐтган ягона бригада кетма-кет қурилган бинодан янги қурилиши бошланган бинога ўтади. Бу усулда, бинолар комплекси (мажмуаси)нинг умумий қурилиш давомийлиги бир бино қурилиши давомийлигини бинолар сонини кўпайтмасига тенг бўлади, аммо бу ҳолатда, бир бино қурилишидагидек ўзоқ вақт бир ерда ҳаракатда бўлганига нисбатан кам ишчилар сони керак бўлади. 2.Бинода бажариладиган ишларни параллел усулда олиб бориш. Параллел усулда бир пайтнинг ўзида алоҳида бинода турли ишлар бажарилади ѐки бир типли бинолар бир пайтда барпо этилади. Ҳар бир кўрилаѐтган объектда мустақил иш юритадиган бригада ишлайди. Идеал ҳолатда бригадалар бир пайтда ишни бошлаб ва бир пайтда биноларни барпо этишни тўгатадилар. Параллел усулда, алоҳида бинони барпо этиш муддати жами ишларни бажариш муддатига тенг, аммо бу усулда бир пайтда ишлайдиган ишчиларга бўлган талаб m мартага (шу турдаги ишлар ва ишчилар бригадаси сони) ошади. Бир хил типдаги бинолар комплексини параллел усулда барпо этганда, инсон ресурсларини жалб этиш ва қурилиш муддати юқорида келтирилган схемага ўхшаш бўлади. Оқим усули юқорида тавсифланган усулларнинг афзалликларини ўзида уйғунлаштириб камчиликларини истисно қилади. Оқим усулида қурилишнинг давомийлиги кетма-кет усулдагига қараганда қисқароқ, бироқ ресурсларни истеъмол қилиш жадаллиги ҳам параллел усулдагига нисбатан кам бўлади. Оқим усулининг ўзига хос хусусияти шундаки, бинони барпо қилиш ишлари бир хил давомийликка эга бўлган бир нечта ташкил этувчи циклларга бўлинади, улар ҳар бир бинода турли вақтларда бажарилиши мумкин, бу эса бир турдаги жараёнларни кетма-кет ва ҳар турдаги жараёнларни параллел бажаришга имкон беради. Қурилишнинг оқим усули ўзида кетма-кет ва параллел усулларининг ютуқларини акс эттириб уларнинг камчиликларини бартараф этади. Бу усулда қурилишни умумий давомийлиги кетма-кет усулдагидан анча кам, шунингдек, ишчилардан фойдаланиш интенсивлиги параллел усулдагидан камроқ. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling