2-Маъруза матн
Download 241.5 Kb.
|
Радиоелектроника. Радиоелектрон занжирларнинг асосий элементлари. 2
Электр тешилиш механизми икки хил табиатга эга: кўчкили ва туннель.
Кўчкили тешилиш. Электрон ёки ковак яримўтказгич атоми билан тўқнашиб уни ионлаштиради. Бунинг учун у электр майдон таъсирида эркин югуриш узунлигида яримўтказгичнинг тақиқланган зонаси энергиясидан катта энергия олиб улгурган бўлиши лозим. Заряд ташувчи электр майдон таъсирида етарли кинетик энергия тўплагандан сўнг, атом билан тўқнашади ва ундан валент электронни уриб чиқариб ўтказувчанлик зонасига ўтказади. Зарба натижасида генерацияланган электрон – ковак жуфтлик ҳам майдон таъсирида тўқнашганда ионлаштириш жараёнида иштирок этади. Жараён кўчкисимон ортади ва тескари токнинг кескин ортишига олиб келади. p-n ўтишдан кетаётган n2 заряд ташувчиларни ўтишга кираётган n1 заряд ташувчилар сонига нисбати кўчкили кўпайиш коэффициенти деб аталади. Уни баҳолаш учун қуйидаги аппроксимациядан фойдаланилади . (2.4) Бу ерда m – яримўтказгич материалига ва база соҳа турига боғлиқ параметр, n – кремний ва p – германий учун m =5, p – кремний ва n – германий учун m =3. p-n ўтишдаги электр майдон кучланганлигининг ўртача қиймати . Кўчкили тешилиш кучланиши UТЕШ қиймати яримўтказгич тақиқланган зона кенглиги ортиши ва киритмалар концентрацияси камайиши билан ортиб боради. Амалда тешилиш режимида p-n ўтиш тескари токининг тескари кучланиш билан қуйидаги эмпирик боғлиқлигидан фойдаланилади: . (2.5) Турли яримўтказгич материаллар учун в=2÷6. Кўчкили тешилишда М ва IТЕСК ларнинг UТЕСК га боғлиқлиги 2.2 - расмда келтирилган.
Download 241.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling