Кўп сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари. - Кўп сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари.
- Кўплаб ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришда икки, уч ва ундан кўп сиғимли объетларга дуч келинади. Бундаё кўп сиғимли объектлар кетма-кет боғланган бир сиғимли звенолар занжиридан иборатдир. Масалан икки сиғимли объектга мисол тариқасида ҳароратни ростлаш объекти бўлган бурма иситгичли иссиқлик алмаштиргичини кўриб чиқиш мумкин.
- Кўп сиғимли ротлаш объектларининг ўтиш характеристикалари
- а) астатик объект б) статик объект (ўз-ўзини тўғировси).
- Бундай объектларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларга таъсир берилгандан сўнг ростланаётган параметр сезиларли ўзгармайди. Бундай объектларнинг чиқишидаги параметрлар вақт бўйича орқада қолади. Бу орқада қолиш объектнинг кечикиши дейилади ва t орқали белгиланади.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг ишлаётган ускуналарида узоқ таъсир этувчи бирлик поғонали таъсирнинг берилиши доим ҳам мумкин эмас. Агар ишлаб чиқариш шароитига кўра иш режимини узоқ бузилиши мумкин бўлмаса у ҳолда объектнинг динамик хусусиятлари ўтиш характеристикалари орқали эмас, балки импулс характеристикалар орқали аниқланади. - Ишлаб чиқариш жараёнларининг ишлаётган ускуналарида узоқ таъсир этувчи бирлик поғонали таъсирнинг берилиши доим ҳам мумкин эмас. Агар ишлаб чиқариш шароитига кўра иш режимини узоқ бузилиши мумкин бўлмаса у ҳолда объектнинг динамик хусусиятлари ўтиш характеристикалари орқали эмас, балки импулс характеристикалар орқали аниқланади.
- Бошланғич шартлар нолга тенг бўлганда киришига бериладиган бирлик импульс сигналга объектнинг кўрсатадиган реакциясига импулсли характеристикаси дейилади.
- Бир сиғимли ростлаш объектининг импулс характеристикалари: а) ўз-ўзини тўғирламайдиган, б) ўз-ўзини тўғирлайдиган.
Ўзлаштириш учун саволлар: - Ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаларига таъриф беринг;.
- Ўтиш характеристикаларини қандай усуллар орқали олинади?
- Ўз-ўзини тўғирловчи бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикасининг тахлилини айтиб беринг;
- Ўз-ўзини тўғирламайдиган бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаснинг . тахлилини айтиб беринг;
- Кўп сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари тахлилини айтиб беринг;
- Ростлаш объектининг импульс характеристикаларига таъриф беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |