2-Маъруза Мавзу: Чигитли пахтани етиштриш


Download 85.78 Kb.
bet2/2
Sana20.06.2023
Hajmi85.78 Kb.
#1627641
TuriЛекция
1   2
Bog'liq
2-лекция

2017-18

2018-19

2019-20

АҚШ

4,5

4

4,3

АҚШ

3,2

2,9

2,1

Хитой

5,9

6

5,9

Хитой

8,9

8,6

7,2

Хиндистон

6,3

5,6

6,4

Хиндистон

5,4

5,4

4,3

Покистон

1,8

1,67

1,3

Покистон

2,3

2,3

2,0

Ўзбекистон

0,8

0,7

0,7

Ўзбекистон

0,5

0,6

0,65

Туркия

0.87

0,81

0,75

Туркия

1,6

1,5

1,4

Банглодеш

0,34

0,34

0,34

Банглодеш

1,6

1,5

1,5

Ветнам

0,04

0,02

0,02

Ветнам

1,43

1,52

1,3

Бразилия

2,0

2,8

2,9

Бразилия

3,4

3,1

2,7

Дунё бўйича

26,9

25,8

26,58

Дунё бўйича

26,7

26,2

22,3



Пахта ўсимлигининг турлари

Чигитли пахта – кўп йиллик ўсимлик. Унинг 50 дан ортиқ тури маьлум, лекин саноатда бир йиллик чигитли пахта муҳим ўрин эгаллайди, булар: госсипиумхирзутум, госсипиумбарбадензе, госсипиумарбореум и госсипиумхербацеум. Ўрта Осиёда, Жанубий Козоғистонда ва Кавказ Орти давлатларида биринчи 2 та турини етиштиришади, булар жуда самарали хосилдорликка, аъло сифатли тола, асосан пахта хом – ашёларини етиштириб олиш ва етиштириш механизмларига мослашувчанликка эга.


Gossipiumhirzitum (госсипиумхирзитум) – сершох, шохлари тукли бўлиб, бизда оддий ёки ўрта толали пахта дейилади. мм, чаноғи 5-8 бўлинмадан иборат бўлиб 8 донагача чигитли бўлади. Бир чаноқдан чиқган пахтанинг оғирлиги 3-7 гр бўлади, ҳосилдорлиги гектарига 40 ц гача, етилиш даври – 180-200 кун.


Пахта ўсимлигининг турлари







3 -расм. Мексика ўрта толали пахтаси

4-расм. Перу узун толали пахтаси











5-расм. Афро-Осиё пахтаси

6-расм. Хиндихитой пахтаси

Пахта ўсимлигининг ривожланиши
Пахта ўсимлиги иссиқликни ва намликни яхши кўради.
Тез пишар пахта - 100-120 кунда
Ўрта пишар пахта - 120-140 кунда
Кеч пишар пахта - 180-190 кунда очилади
Экиш - чиқиш - 4-6 кун
Чиқиш – 1 чи баргигача - 8-10 кун
1 чи баргдан - гуллашигача - 30-35 кун
Гуллашдан - кўракгача - 18-24 кун
Кўракдан – 1 чи очилишгача - 40-60 кун
Тола ривожланишида икки давр мавжуд.
1- давр ғўза гули тўкилгандан кейин бошланади бу даврда тола тез бўйига ўсади, тола юпқа деворли найчага ўхшайди.
2- давр тола бўйича ўсишдан тўхтаб энига ўса бошлайди, толанинг ички деворлари целлюлоза қатламлари хисобига қалинлаша боради.

7-расм. Пахта толасининг ривожланиш даврлари


Пахта ўсимлиги яхши шодалаган ғўза бўлиб, унинг бўйи 0,7 дан 1,5 метргача етади. Ғўза илдиздан, шоҳлаган ўзакдан, барг ва шоналардан (ғунча, чўп ва чигитли чаноқлардан) иборат бўлади.


Чигитли пахта чаноғининг диаметри 50 мм гача бўйи 60 мм гача етади.
Битта чаноқдаги чигитли пахтанинг оғирлиги (массаси) ўрта толали пахта учун 5-7 грамм, ингичка толали пахта учун 3-5 граммни ташкил этади. Ҳар бир чаноқда 3-5 тагача бўлинмадан иборат бўлади. Чигит тухумсимон шаклда бўлиб битта учи ўткир йиғилган юмалоқ кенгайган шаклда бўлади. Чигитнинг узунлиги 5-14 мм, эни 3-7 мм массаси 100-150 мг бўлиб битта чигитда 7000 дан 15000 гача тола мавжуд бўлади. Очилган чаноқдаги чигитли пахтанинг массасининг ўртача 1/3 қисми тола ва 2/3 қисми чигитдан иборат.

8-расм. Пахта чаноғи ва толасининг ривожланиши

9-расм. Ҳар хил даражадаги пишиб етилган толаларнинг ташқи
кўриниши ва кўндаланг кесими
0,0 – мутлақо пишмаган (ўлик тола); 1,0 – пишмаган; 2,0 – чала пишган; 3,0 – пишган;
4,0 – яхши пишган; 5,0 – пишиб ўтиб кетган.
Пахта танасига яқин турган чаноқларда тола пишганроқ бўлади. Чигитдаги толаларнинг узунлиги ҳар хил бўлади.
Чигитли пахтадан ажратиб олинган тола миқдорига тола чиқиши дейилади.

Ўрта тола учун r = 32 - 40%
Ингичка тола учун r = 29 - 35%


Пахтанинг янги селекцион навларини яратиш усуллари

Пахтанинг янги навлари уч хил йўл билан олинади:

  1. Яппасига чигит танлаш, яхши бўлиқ ҳосилдор даладан уруғлик олиш.


  2. Якка тартибда чигит танлаш ҳар бир ғўзани алоҳида тарбиялаш вақтида чопиш, озуқа бериш, суғориш, чиканка қилиш орқали.

  3. Гибридлантириш (чатиштириш), яъни яхши навларни ўзаро чатиштириш орқали.

Янги навларни яратиш билан селекцион станциялар, махсус институтлар ва илмий лабораториялар шуғилланади.
Селекцион нав (сорт) деб пахтанинг морфологик ва хўжалик кўрсаткичлари бир хил бўлган турларига айтилади.
Районлаштирилган селекцион нав ғўзани, бошқа селекцион нав уруғи билан алмаштиришга нав алмаштирилган дейилади.
Янги нав яратишдаги талаблар:

  • хўжалик кўрсаткичлари юқори бўлиши;

  • машина терилишга мос бўлиши;

  • ҳар хил касалликларга чидамли бўлиши (вилт, сахар);

  • сувни кам талаб қилиши;

  • юқори хосилдор, бўлиши;

  • йигирувчанлиги юқори бўлиши.


Назорат саволлари:

  1. Тўқимачилик корхоналарининг дислокациясида қандай факторлар хисобга олинади?

  2. Енгил саноат ривожлантириш стратегияси.

  3. Енгил саноатнинг 2017-2020 йилларда ривожлантириш стратегияси.

  4. Тўқимачилик саноатида ўсиш факторлари.

5.Тўқимачилик саноатининг 2017-2020 йилларда асосий ривожлантириш
дастурининг йўналишлари.
Download 85.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling