Базавий киритиш-чиқариш тизими (BIOS) - BIOS – бу доимий хотира қурилмасида жойлашган микродастурлар жамланманси бўлиб, қуйи даражали (элементар) киритиш-чиқариш амалаларини бажаради.
- BIOS бир вақтнинг ўзида компьютернинг бир аппарати ҳамда ОТнинг бир қисми ҳисобланади.
BIOSнинг функциялари: - Компьютер юкланаётганда унинг асосий компоненталарини автоматик тестлайди;
- Ўрнатилган ОТнинг бошланғич юкланиш блокини (юкловчисини) чақиради;
- Узилиш хизмати ва хатоликлар хақида маълумот беради.
ОТ юкловчиси (Boot); - ОТ юкловчиси – бу ОТ ўрнатилган дискнинг биринчи секторида жойлашадиган кичик дастурдир.
- У ОТнинг асосий файлларини хотирадан ўқиб, уларни компьютерни кейинги бошқарувини таъминлаш учун узатади.
ОТ ядроси ОТ ядроси – компьютернинг тезкор хотира қурилмасига юкланади, унда ОТ иши якунлангунига қадар қолиб, компьютерни ишлаши учун асосий юқори даражали хизматларни амалга оширади. ОТ ядроси қуйидаги қисм тизимларга бўлинади: - файл тизими (сақлаш қурилмаларидаги ахборотларнинг жойлашувини назорат қилади);
- хотирани бошқариш тизими (дастурларни хотирага жойлаштиради);
- дастурларни бошқариш тизими (дастурни ишга тушириш ва ишлашини таъминлаш)
- қурилмалар драйверлари билан боғланиш тизими
- хатоликларга ишлов бериш тизими
- вақт хизмати (ўрнатилган дастурларни тизим вақтини ҳақидаги ахборот билан таъминлайди)
Драйверлар - Драйверлар – ташқи қурилмаларнинг физик даражада ишлашини бошқарувчи дастурлардир.
- Улар компьютернинг ташқи қурилмалардан маълумотларни қабул қилади ва уларга узатади ҳамда қурилмалар хоссаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланувчиларга маълумотларни тақдим қиладилар
Буйруқли процессор – бу қуйидагиларни таъминловчи дастурдир: - клавиатурадан ёки буйруқли файлдан олинган буйруқларни қабул қилади ва синтактик таҳлил қилади;
- ОТнинг ички буйруқларини бажаради (файллар билан ишловчи асосий буйруқлар – TYPE, DIR, CD …);
- ташқи буйруқларни юклаш ва бажартириш (масалан, COM, EXE, BAT кенгайтмали файллар буйруқлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |