2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш
-расм. 2017 йилда малакатимиздан маҳсулот экспорт қилинган энг йирик давлатлар (млн. АҚШ долларида) 5
Download 0.76 Mb.
|
2-мавзу .бтэу
2.1-расм. 2017 йилда малакатимиздан маҳсулот экспорт қилинган энг йирик давлатлар (млн. АҚШ долларида) 5
Мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини изчил ривожлантириш уни ялпи миллий маҳсулоти таркибида ҳал қилувчи тармоққа, ижтимоий фаол аҳолининг катта қисмини қамраб олган соҳага айлантирди. Кичик бизнес мамлакат иқтисодиётини барқарор суръатларда ўстиришнинг асосий омилларидан биридир. Буни 2016 йилда кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши 56,9 % га етгани яққол исботлаб турибди. ташкил этди.Мамлакатда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 35,7 % кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда фақат савдо-сотиқ, майда ҳунармандчилик билан чекланиб қолмасдан, биринчи навбатда замонавий технология ва асбоб-ускуналар асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, ички ва ташқи бозордаги ўзгаришларга тез мослашадиган хусусий тадбиркорлик соҳасини тараққий эттиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2017 йилнинг январ-декабрида 38,2 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122 % га кўпдир. Энг кўп кичик бизнес субъектлари саноат тармоғида жами ташкил этилган субъектларнинг 27 %, савдо соҳасида 21 %, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 13 % ва қурилишда 10 % ташкил этилган14. 2018 йил 1 январ ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) 229666 тани ташкил этди. Жорий йилда ўртача ҳар 1000 нафар аҳолиги тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони 12,2 бирликни ташкил этади ёки ўтган йилга нисбатан 107,0 % га тенг. Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларига тўғри келади. 2017 йилнинг январ-декабрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 53,3 % ни ташкил қилди, бу эса 2016 йилнинг январ-декабрида 3,1% га кам эканини кўрсатади. Бугунги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда фақат савдо-сотиқ, майда ҳунармандчилик билан чекланиб қолмасдан, биринчи навбатда замонавий технология ва асбоб-ускуналар асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, ички ва ташқи бозордаги ўзгаришларга тез мослашадиган хусусий тадбиркорлик соҳасини тараққий эттиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. 2.1.-жадвал Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling