2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш


Фирма фаолияти таҳлилида нисбий ва ўртача миқдорларни ҳисоблашусулларидан фойдаланиш


Download 0.76 Mb.
bet24/28
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1390783
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2-мавзу .бтэу

Фирма фаолияти таҳлилида нисбий ва ўртача миқдорларни ҳисоблашусулларидан фойдаланиш

Маркетинг фаолиятини таҳлилида ўрганиладиган ҳодиса ва жараёнлар миқдорий ўлчамга эга бўлиб улар мутлоқ ва нисбий миқдорлар билан ифодаланади.
Мутлоқ миқдорлар иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ҳажми, миқдорини, ўлчами ва даражасини ифодалайди.
Нисбий миқдорлар бир мутлоқ миқдорни иккинчи мутлоқ миқдорга бўлиш натижасида олинган ҳосилани ифодалайди. Нисбий миқдорлар турли шаклда: коэффицентларда (таққослаш базаси 1), фойизларда (таққослаш базаси 100), промилларда (таққослаш базаси 1000) ва промилларда (таққослаш базаси 10000) ифодаланиши мумкин.
Режани бажариш нисбий миқдорлари ҳақиқатда эришган даража билан режа кўрсаткичлари орасидаги нисбатни тавсифлайди ва режани бажарилиш даражасини баҳолайди.
Динамика нисбий миқдорлари иқтисодий кўрсаткичларни вақт ичида нисбий ўзгаришини тавсифлайди. Одатда бу кўрсаткичлар базис ва занжирли усулда ҳисобланади.
Тузилмавий нисбий миқдорлар ўрганилаётган тўпламнинг айрим бирликларини унинг умумий ҳажмига нисбатини тавсифлайди ва тўпламни таркибини ўрганиш имконини беради.
Координация нисбий миқдорлари тўплам ичидаги айрим бирликларни ўзаро нисбатларини тавсифлайди.
Интенсив нисбий миқдорлар турли номдаги лекин ўзаро боғланган кўрсаткичларни ўзаро нисбатини тавсифлайди.
Обектлараро ва ҳудудий таққослаш нисбий миқдорлари бир хил номдаги лекин турли объект ёки ҳудудларга таълуқли бўлган кўрсаткичларни ўзаро нисбатини тавсифлайди.
Самарадорлик нисбий миқдорлари - бу самара ва ресурс ёки харажатлар орасидаги нисбатни тавсифлайди.
Маркетинг фаолиятини иқтисодий таҳлил амалиётида мутлоқ ва нисбий миқдорлар билан бир қаторда ўртача миқдорлардан ҳам кенг фойдаланилади.
Маркетинг фаолиятини иқтисодий таҳлил жараёнида ўртача миқдорларнинг қатор турлари фойдаланилади: ўртача арифметик миқдорлар; ўртача гормоник миқдорлар; ўртача геометрик миқдорлар; ўртача хронологик миқдорлар; ўртача квадратик миқдорлар.
Таҳлил жараёнида ўртача миқдорлар ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларга умумлаштириб тавсиф беришини инобатга олиш зарур. Унинг афзаллиги ҳам камчилиги ҳам анашунда. Кўпчилик ҳолларда шундай ҳам бўлиши мумкин: яхши рақамлар ортида ёмон натижалар ва аксинча.


    1. Download 0.76 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling