2-Мавзу: Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёни


Download 99.92 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi99.92 Kb.
#1387106
Bog'liq
2-Мавзу (1)

2-Мавзу: Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёни

Режа:

  • Дастурий таъминот ишлаб чиқиш жараёни тушунчаси;
  • Дастурий таъминот ишлаб чиқишнинг стандарт жараёни;
  • Дастурий таъминот ишлаб чиқиш анъанавий моделлари.

ДАСТУР – ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ – ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТ

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш жараёни тушунчаси

  • Дастурий таъминот ишлаб чиқиш жараёни (software development process, software process) — бу шундай тузилмаки, мазкур тузилмага асосан дастурий таъминот қурилади (ишлаб чиқарилади).
  • Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш чиқишни бир қанча моделлари мавжуд бўлиб, ҳар бир модел дастурий таъминотни ишлаб чиқишга ўзига хос ёндошади (ДТИЧ моделларини танлаш, ДТга қўйилган талабларга, иш хажмига мос равишда амалга оширилади).

Дастурий таъминотни ишлаб чиқишни стандарт жараёни


ДТИЧ жараёни босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
    • Бизнес-моделлаштириш;
    • Талабларни таҳлил қилиш;
    • Режалаштириш;
    • ДТ архитектурасини ишлаб чиқиш;
    • Кодлаш (танланган дастурлаш тилида дастур кодини ёзиш);
    • Тестлаш ва созлаш;
    • Хужатлаштириш;
    • Сертификатлаш;
    • Тадбиқ қилиш;
    • ДТ кузатиб бориш (Сопровождение).

Бизнес-моделлаштириш – лойиҳани амалга оширувчилар фаолиятини шакллантириш, яъни ДТИЧда кимлар иштирок этади, уларнинг лойиҳадаги вазифаси ва мажбуриятлари, лойиҳа иштирокчилари орасидаги боғлиқликлар аниқланади. Ишлаб чиқарилиши лозим бўлган тизим мақсади аниқланиб олинади. Бундан ташқари ишлаб чиқиладиган тизимга талаблар шакллантирилади.

Талабларни таҳлил қилиш – бу шундай жараёнки, бунда ДТга талаблар йиғилади, улар тизимлаштирилади, хужжатлаштирилади, таҳлил қилинади, зиддиятлар аниқланади. Талабалар йиғиш (тўплаш, аниқлаш) жараёнида ишлаб чиқиладиган дастурий таъминотдан манфаатдор томонларни фикрларини эътиборга олиш лозим бўлади. Манфаатдор томонлар булар – буюритмачилар, ишлаб чиқарувчилар (ижрочилар) ва фойдаланувчилар.

Талабларни таҳлил қилиш – бу шундай жараёнки, бунда ДТга талаблар йиғилади, улар тизимлаштирилади, хужжатлаштирилади, таҳлил қилинади, зиддиятлар аниқланади. Талабалар йиғиш (тўплаш, аниқлаш) жараёнида ишлаб чиқиладиган дастурий таъминотдан манфаатдор томонларни фикрларини эътиборга олиш лозим бўлади. Манфаатдор томонлар булар – буюритмачилар, ишлаб чиқарувчилар (ижрочилар) ва фойдаланувчилар.

Талабларни таҳлили тўла ва сифатли бўлиши лойиҳани мувофаққиятли амалга оширишни гарови ҳисобланади.

Талаблар функционал ва нофункционал бўлиши мумкин (Ишлаб чиқилаётган тизимга нисбатан).

Талабларни таҳлил қилиш 3 ҳил кўринишдаги фаолиятни ўз ичига олади:

    • Талабларни йиғиш: мизож ва фойдаланувчиларни ишлаб чиқиладиган тизимга нисбатан талабларини аниқлаш мақсадида мулоқат қилиш (Бу вазифани асосан лойиҳа раҳбари амалга оширади) фаолияти.
    • Талаблар таҳлили: қўйилган мақсадга эришиш учун йиғилган талаблар тўлиқлиги, равшанлиги (тушунарлилиги), талабларнинг бир-бирига зид эмаслигини аниқлаш фаолияти.
    • Талабларни хужжатлаштириш: ишлаб чиқиладиган тизим учун йиғилган ёки ишлаб чиқилган талаблар хужжатлаштириш фаолияти.

Сертификатлаш (лат. sertifico — тасдиқлайман) — ишлаб чиқилган маҳсулотни сифати сифат стандартларига тўғри келишини тасдиқлаш жараёни.
Сертификатлаш объектлари
        • маҳсулот;
        • хизмат кўрсатиш;
        • бошқарув тизимлари;
        • персонал.

Каскадли модел (Waterfall Model)


V-Shaped SDLC Model

Incremental SDLC Model

Spiral SDLC Model


Download 99.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling