2-mavzu. Davlat iqtisodiy siyosati va iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishning nazariy asoslari


Иқтисодиётга давлат аралашувининг Кейнсча назарияси


Download 129.33 Kb.
bet2/4
Sana26.06.2023
Hajmi129.33 Kb.
#1655390
1   2   3   4
Иқтисодиётга давлат аралашувининг Кейнсча назарияси

Кейнсчилик иқтисодиёт фанида янги оқим сифатида 1929 - 1933 йиллардаги жахон иқтисодиёти инқирозидан кейин бевосита юзага келди ва унинг яъни ушбу иқтисодий мактабнинг ассочиси таниқли ва машхур Жон Мейнард Кейнс хисобланади.


Ушбу назария 1936 йилда нашрдан чиққан « Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида ёритилган. Лекин Кейнсдан олдин хам иқтисодга давлат аралашувини далиллаган иқтисодчилар хам бор эди. Масалан Давид Рикардо иқтисодий сиёсатнинг асосларини ишлаб чиққан биринчи иқтисодчи бўлди.
Д. Рикардо капитал жамғарилишига олиб келмайдиган даромадларни барча турларини қоралади. Қийматни мехнат назарияси объектив иқтисодий қонуни негизида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминловчи восита сифатида белгиланди.
Кейнснинг ўтмишдошлари А. Пигу ва К. Викселл, «Равнақ ва турғунлик» китоби автори Ч. Хаберлер хам иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш зарурлигини асослаб берган эдилар:

  • даврийлик назариясини тахлил қилиб бердилар

  • инқирозни капитални хаддан ташқари жамғарилиши билан ёки етарлича истеoмол қилинмаслик билан изохланади ва даврийлик тебранишлари амплитудасини камайтириш фикрларини билдиради.

Ж.М. Кларк мулғтипликатор ва акселератор механизимини ишлаб чиқиб бошқарув жараёнида қуллаш масаласини кўтарди.
Лекин Кейнс назариясини фарқи, ишсизлик ва ортиқчаишлаб чиқариш инқирозлари тасодифий, ўз-ўзидан юзага келадиган ходисалар эмас, балки бозор механизими харакати туғдирадиган ходисалар эканлигини исботлаб, биринчи маротаба иқтисодиётни давлат хокимяти томонидан доимий, мунтазам равишда зарурлигини эoлон қилди.
Яна бир хусусият, Кейнс назарияси биринчи бўлиб макроиқтисодий давлат тартибланишини баён қилиб, микроиқтисодий ендашувни рад этди.
Д.Ж. Кейнс назарияси уч асосий холатни уз ичига олади:

  1. Ўз-ўзидан харакатга келадиган бозор механизимига бахо берилади.

  2. Иқтисодиётни ривожланиш жараёнида пайдо бўладиган қийинчилик ва зидиятларнинг сабабларини талқин қилинади.

  3. Камчиликларни бартараф қилиш мақсадида иқтисодиётни тартиблаш тадбирлари тизими белгиланади.

Кейнс уз тадқиқотларини Сэй қонуни инкор қилиб самарали талаб назариясини асослаб беради :

  • Сэй қонуни буйича таклиф уз талабини юзага келтиради дейилган булса (классик назария)

  • Кейнс эса жами талаб уз таклифини юзага кетириш гоясини илгари сурди.

Демак тадбиркорлар учун кулай бўлган ишлаб чиқариш даражаси жами талаб функцияси билан жами таклиф функцияси кесишган нуқта билан белгиланади. Ушбу нуктадаги жами талаб функциясининг киймати самарали талаб деб аталади.
Жами талаб даромад даражасини белгилаб беради:
V=C+I
Бу ерда: V-миллий даромад
C-истеoмол
I-жами инвестициялар
Кейнс истеoмолнинг миллий даромадга боғлиқлигини, уларнинг нисбатан мухим ахамият касб этишини кўзда тутди. У истеoмол функциясини тенглама кўринишида ифодалайди:

С=С(V)
«Асосий психологик қонун,-деб езган эди Д.Ж. Кейнс,-шундан иборатки кишилар одатда, даромадларни ортириш билан ўз истеoмолини кўпайтиришга мойилдирлар, лекин бунда истеoмол даромад ортирган даражада ошмайди»1


Демак даромад ўзгарса, истеoмол хам шу йўналишда ўзгаради, лекин истеoмол ўзгариш даромад ўзгаришидан кичик. Уларнинг ўртасидаги нисбатан истеoмолга бўлган чекли мойиллик деб аталади, ва унинг куйдаги тенглама билан ифодалайди :
МРС = С/V ёки МРС=dC/dV
Истеoмол ва умумий даромад ўртасидаги нисбатни эса у истеoмолга бўлган ўртача мойиллик деб атади:
АРС=C/V
Асосий психологик қонунга мувофик истеoмолга бўлган чекли мойилликни миқдори 0 дан 1 гача бўлган оралиқда ётади:
0<C/V<1
Истеoмолга бўлган моиллик тушунчаси билан бир каторда Кейнс жамғаришга бўлган мойиллик тушунчасини киритди (S)
MPC=S/V

Жамғаришга бўлган ўртача мойиллик эса жамғаришнинг умумий даромадга бўлган нисбати билан ифодаланади:


APC=S/V
Демак умумий даромад ошса, кишилар унинг бир қисмини истеoмолга, бир қисмини эса жамғаришга йўналтирадилар:
C+S=V
Демак,
C/V+S/V=1
Кейнсча назариянинг даромад ва бандлик даражасини белгиловчи асосий тенгламаси куйдаги кўринишга эга:
V=C(V)+1
Агар истеoмол функцияси чизиқли функция эканлигини назарда тутадиган булсак, у холда юқорида келтирилган асосий тенглама мана шундай кўриниш олади:
V=A+C+V+1
Инқирозларни бартараф этишда Кейнс «Самарали талаб»ни шакиллантириш, яъни капитал маблағларни ва истеoмолни энг кўп даражасида рағбатлантиришни таклиф қилди. Сармояларни ортириш бандликни ўсишига ва даромадни ортишига олиб келишини таъкидлади. Даромад ортиши жамғармалар шаклида эмас, балки инвестиция сифатида сарифланиши учун қарз фоизи мерини пасайтиришини буюк иқтисодчи олим таклиф қилди.
Давлат аралашуви «Самарали талаб»га ва демак тўла бандликка эришиш воситаси деб билди.
«Давлат - деб езган эди Д Ж Кейнс - истеoмолга бўлган мойилликка ўзининг рахбарлик таъсирини қисман мос тизим йули билан, қисман фоиз меoёрини белгилаш билан ва қисман, эхтимол, яъни бошқа усуллар билан руёбга чиқариши лозим бўлади»2 .
Паст фоизли меъёр юқори фойда олишни таъминлаб, тадбиркорларда оптимистик кайфиятни кучайтиради. Кейнс бюджет даромадидан куркмаслик ва катта харажатлар қилиб, бюджет камомадини қоғоз пуллар муомалага чиқарилиши билан копланиши керак деб таъкидлаган эди.
Замонавий кейнсчилар солиқлар, давлат харажатлари, бюджет камомади, давлат қарзи давлат йўли билан бошқаришнинг асосий воситалари деб хисоблайдилар.
Саноат юксалиши билан даромадлар ортгани сари солиқ тушумлари анча кўпаяди, бу эса ортиқча талаб ва ортиқча ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
Инқироз бошланиб ишсизлик кўпаяди ва давлат нафақа тўловларини ортиради, бу эса ўз навбатида тўловга қобилятли талабнинг камайишига қаршилик қилади.

Шунинг учун молиявий компенсация ўрнига қоплаш сиёсати ва камомадли молиявий қоплаш сиёсати ва камомадли молиявий таъминлаш назариялари олға сурилмокда.





Download 129.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling