2-mavzu. Davlat iqtisodiy siyosati va iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishning nazariy asoslari
Монетар назария ва монетар сиёсат
Download 129.33 Kb.
|
2. Монетар назария ва монетар сиёсат.
Иқтисодиётга давлат аралашувининг кейнсча назариясини иккинчи жахон урушидан сўнг иқтисодиёт фанида хукумронлик қилди ва бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган мамлакатлар хукуматлари сиёсатида асос учун қабул қилинди. Бироқ 70-йилларнинг икинчи ярмидан бошлаб ушбу назария жиддий шубха остига олина борди. Чунки Кейнснинг назариясига кўра, давлат иқтисодиётининг пасайиши даврида самарали талабнинг камомадли молиявий таъминлаш йули билан рағбатлантирганини баробарида, саноат юксалиши даврида эса, аксинча, давлат бюджетининг мусбат қолдиғига эришгани холида уни жиловлаши лозим. Демак, ушбу назарияга кўра бюджет холисона бўлиб, давлат қарзи жамғарилишига йул қўймаслик лозим. Лекин амалиётда бундай булмайди. Камомадли молиявий таъминлаш, узоқ давом этиб, катта давлат қарзлари пайдо бўла бошлайди. Бу эса фоиз ставкасининг, инфляция ва солиқларнинг кескин кўтарилиш хавфини туғдиради. Шунинг учун бўлса керак унга, яъни кейнс назариясига муқобил бўлган макроиқтисодий қонуниятлар, яъни бирор томондан, оқилона кутиш неоклассик назарияси, иккинчи томондан, монетаризм модели қаршилик курсата бошладилар. Бугунги кунда иқтисодиётни монетар бошқаришнинг пул назарияси, инфляция билан кўраш муаммолари, 1976 йилги Нобел мукофоти совриндори, Америкалик Милтон Фридман бошлиқ Чикаго мактаби олимлари томонидан зур бериб ишлаб чикилмокда. Монетарчилар пулни хўжалик тузилмасининг мухим қисми , пул кредит сиёсати эса иқтисодиётни бошқаришнинг энг самарали усули деб хисоблайдилар. Фридман Милтон кейнсча концепцияга мантикий муқобил бўлган назария яратиш мақсадида пулнинг миқдор назарияси асосий усул деб хисоблади. Инфляциянинг соф пул муаммоси сифатида кўриб чиқди. Унинг фикрича бу муаммони монетар тадбирлар тизими ёрдамида хал қилиш мумкин. Монетар назария-тахлил сохаси бўлиб, у иқтисодий мувозанат ва ўсишнинг умумий муаммолари хамда пул ва банк механизими ишлаши махсус масалалари куйилган жойда ётади. «Монетар сиёсат» тушунчаси билан эса одатда давлатнинг пул-кредит сохасида бошқарувчанлик тадбирлари мажмуйи тушунилади. Кейнсча ёндашувга кўра хўжалик ривожи учун пулдан тезрок фойдаланиш ғояси олдинга сурилса, монетаризм пул сохасида бундай харакатларни қоралайди. Айрибошлаш тенгламаси ёки Ирвинг Фишер формуласи, монетаризмнинг асосий тенгламасидир. MV=P*Q, бу ерда: M-пул таклифи, V-даромадлар доиравий айланмасида пул муомиласи тезлиги, Р-бахолар даражаси ёки аникроги, ишлаб чиқариш натурал хажми хар бир бирлигининг сотиладиган ўртача бахоси, Q-ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг ўртача бахоси, M*V-жами ишлаб чикарилган бойликларни сотиб олишга харидорлар харажатларининг умумий сарфи, Р*Q-ушбу бойликларни сотган сотувчиларнинг умумий даромадлари. Шу билан биргаликда Милтон Фридман монетар қоидаларни қонун йули билан белгилаш таклифи билан чиқди, унга кўра пул таклифи хар йили ЯММ ўсиши мумкин бўлган суратга ошириш, яъни пул таклифи барқарор равишда йилига 3-5 % кенгайиши лозим. Демак, монетарчилар фикрига кўра, пул таклифини берилган суратда доимий равишда ошиб бориши, харажатларни хар қандай инфляция йули билан ошириш маблағлар етишмаслиги туфайли Ўз-ўзидан йуколиб кетади. Монетаризм назарияси Р. Рейган (рейгономика) ва М. Тетчер (тетчеризм) маъмурияти сиёсатига асос қилиб олинди ва улар хокимятчлик қилган даврда ижобий натижалар берди. Ўзбекистон Республикасида ушбу монетар сиёсат 1994 йилдан бери қисман жорий этила бошланди. Монетар сиёсатни асос қилиб олган мамлакатларнинг аччиқ сабоқларини тахлил қилиб, юртбошимиз И.А. Каримов «Бинобарин, монетаризм хеч қачон ишлаб чиқаришни тангликдан олиб чиқишга қодир бўлган ягона йўналтирувчи ва хал қилувчи восита бўлган эмас. Барқарорлаштириш дастурини ишлаб чикиш чоғида ана шу қаттиқ монетаризмга таянмаслик керак. Балки мувозанатга келтирилган монетар сиёсатни асосий тармоқлари ва ишлаб чиқаришни таркибан қайта ташкил қилишни қўллаб қувватлаш сиёсати билан бирга қушиб олиб бориш зарур»4 - деб таъкидладилар.Ана шундай мустақил ва ўзига хос йўл тутган Ўзбекистон тажрибаси эндиликда Украина ва Белорус республикалари эътиборини тортмокда. Download 129.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling