2-мавзу: электр юритма асослари. Радиоэлектрон занжирларнинг асосий элементлари


Радиоелектрониканинг компонентлари ва элементлари. Электроника


Download 83.35 Kb.
bet4/7
Sana03.12.2023
Hajmi83.35 Kb.
#1798535
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8-mavzu elektr yuritma asoslari-fayllar.org

Радиоелектрониканинг компонентлари ва элементлари. Электроника. Бу фаннинг асосчиси америкалик физик Ли де Форрест бўлиб, у тарихда биринчи бўлиб радио сигналларни кучайтирадиган триод лампасини яратди. Триод катта қувватли радио узатгичларни тузиш имкониятини берди. Бу билан анча катта аниқликдаги сигналларни узатиш имконияти яратилган ва бу билан сигнални узатиш Попов ҳамда Маркони қурилмаларига нисбатан тезроқ бажарган. Ихтирочига симсиз алоқа сўзи маъқул бўлмаганлигидан у радио деган терминни киритади. 1947 йил транзистор яратилди

Ишлатиладиган радиоелементлар ва қурилмалар радиоаппаратларнинг электр параметрларига кўрсатадиган таъсирига қараб уч гуруҳга бўлиш мумкин: а) радиоаппаратнинг электр параметрларини белгилайдиган элементлар: резисторлар, конденсаторлар, индуктив ғалталтаклар, трансформаторлар, электрон лампалар, ярим ўтказгичли диодлар ва транзисторлар; б) радиоаппаратларнинг электр параметрларига жиддий таъсир қилмайдиган элементлар: лампа панеллари, улагич симлар, қайта улагичлар ва ҳакозолар. Улар сигналларни асосий элементларга коммутатсиялаш ва электр схемага улаш учун қўлланилади;

в) биринчи иккита гуруҳдаги элементларни ўзаро улаш учун ишлатиладиган-монтаж симлари, элементлар ҳамда қурилмаларни маҳкамлаш учун фойдаланиладиган маҳкамлаш деталлари (винтлар, гайкалар, скобалар ва парчин михлар). Резисторлар. Резисторлар (қаршилик) – электрон қурилмалар ичида энг кўп тарқалган компонента бўлиб уларнинг ёрдамида занжирлар ёки схема элементлари орасида энергия тақсимланиши амалга оширилади.

Резисторлар қўлланилиш соҳасига кўра икки гуруҳга бўлинади: 1. Умумий мақсадли – қаршилиги 1 Ом – 10 МОм, номинал қувват сочилиши 0,062 – 100 Вт. 2. Махсус мақсадли – ўз навбатида қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) Юқори омли – бир неча ўн мегаомдан – 100 тераомгача, ишчи кучланиши 100-400 В; б) Юқори кучланишли – қаршилиги 1011 Ом, ишчи кучланиш бир неча ўн кВ. Ўзгарувчан резисторлар мослаштирувчи ва созловчи турларга бўлинади. Мослаштирувчи резисторлар занжирларнинг электр режимларини ўрнатиш учун хизмат қилади. Созловчи резисторлар эса кўп марта схемани режимларини созлашда ишлатилади.


Download 83.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling