2-мавзу: электр юритма асослари. Радиоэлектрон занжирларнинг асосий элементлари
Download 83.35 Kb.
|
8-mavzu elektr yuritma asoslari-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Ижро органи
- 2.Электр двигатели
- 3.Механик узатиш қурилмаси
- . Ўзгартирувчи қурилма
- Электр энергия манбаи
8-mavzu: elektr yuritma asoslari 2-МАВЗУ: ЭЛЕКТР ЮРИТМА АСОСЛАРИ. РАДИОЭЛЕКТРОН ЗАНЖИРЛАРНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ.Режа: 2.1 Электр юритма тушунчаси 2.2. Электр юритманинг вазифалари ва унга қўйиладиган талаблар 2.3. Радиоелектрониканинг ривожланиш тарихи. 2.4. Радиоелектрониканинг компонентлари ва элементлари . 2.5. Хабар сигналлари ва радиосигналлар2.1.Электр юритма тушунчаси. «Электр юритма» деб, электр двигатели, электр ўзгартирувчи, механик узатувчи ва бошқарувчи қурилмалардан тузилган электромеханик тизимга айтилади; у ишлаб чиқариш машиналарининг ижро органларини ҳаракатга келтириш ва бу ҳаракатни бошқариш учун яратилади. Ҳар қандай электр юритманинг асосий элементи электр двигатели ҳисобланади, у электр энергияни механик энергияга ўзгартиришни таъминлайди. Электр двигател ва ижро органининг ҳаракатларини мослаштириш учун механик узатувчи қурилма ҳизмат қилади, у двигател ҳосил қилаётган механик энергияни кўринишини ва кўрсаткичларини ўзгартиради. Электр двигател ни ҳаракатланувчи қисми (ротор), механик узатувчи қурилма ва электр юритманинг механик қисмини ташкил қилади.Қуйида ижро органлари ва электр юритма таркибий қисмларининг энг кенг тарқалган намуналари-келтирилган. 1.Ижро органи-токарлик дастгохининг шпиндели; рандалаш дастгоҳининг ҳаракатланувчи столи; конвеер тасмаси (занжири); экскаватор ковши; кўтаргич кабинаси; насос парраклари; прокат станининг валиклари; дастгоҳ узатиш механизмининг ҳаракатланувчи винти, кран силжиш механизмининг аравачаси; кўтариш чиғирининг илмоғи. 2.Электр двигатели-Турли қўзғатишли ўзгармас ток двигатели; фаза ёки қисиа туташув роторли асинхрон двигател; синхрон двигател; чизиқли ўзгармас ёки ўзгарувчан ток двигателлари; вентилли двигател; одимловчи двигател; юмаловчи ва тўлқин роторли двигателлар; редукторли двигателлар.3.Механик узатиш қурилмаси-Цилиндрли ва червякли редукторлар; винт-гайка узатмаси, тўлқинли узатма; кривошип-шатун узатмаси; занжирли ва қайишли (тасмали) узатма; рейкали узатма. 4. Ўзгартирувчи қурилма-Бошқариладиган тўғрилагич; ўзгарувчан ток кучланиши ва частотасини ўзгарткичлари; кучланишни импулс ўзгарткичи. 5.Бошқариш қурилмаси-Кнопка, бошқариш калити; ростлагич(регулятор); бошқарувчи ҳисоблаш машинаси; реле; контакторлар; кучайтиргич; фаза детектори. 6. Электр энергия манбаи-Саноат частотасидаги бир фазали ёки уч фазали ўзгарувчан ток тармоғи; ўзгармас токнинг цех тармоғи; аккумулятор батареяси; дизел-генератор қурилмаси; қуёш батареяси.Download 83.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling