2-мавзу. Эстетик онг (англаш) ва эстетик фаолият. Эстетиканинг асосий тушунчалари. Режа
Download 193.5 Kb.
|
эстетика-2-мавзу
Эстетик дид бу кишининг нарса-ҳодисаларнинг нафосатлилик (эстетиклик) моҳияти (жиҳати)ни идрок этиш ва баҳолай билиш қобилиятидир. Эстетик дидга эга бўлган киши нарса, ҳодисалар хамда санъат асарларини эстетик объект сифатида идрок этади ва улардаги гўзаллик, улуғворлик жиҳатларини хунуклик, тубанлиликдан фарқлай олади.
Эстетик дид инсон фаолияти билан боғлик бўлган умумий диднинг юксак шаклида намоён бўлишидир. Чунки умумий дид кишининг объектни барча турдаги эхтиёж ва манфаатлари билан боғлик ҳолда баҳолай билиши (яхши, ёмон, фойдали, фойдасиз, ижобий, салбий ва х,.к.) бўлса, эстетик дид уни эстетик субъект сифатида, яъни уни нафосатлилик мезони асосида қадрлай билиш қобилияти ҳисобланади. Масалан, бундай дидга эга бўлмаган киши учун ҳар қандай юксак санъат асари намуналари (дейлик, тасвирий санъат) ҳеч қандай (нархидан ташқари) қимматга эга эмас. Киши эстетик дидининг қай даражада шаклланганлиги унинг саньат асарларини маънавий қадриятлар сифатида баҳолай билиши, идрок этишида намоён бўлади. Эстетик дид — бу кишининг гўзаллик, унинг барча кўринишларида намоён бўлишидан руҳий, маънавий лаззатланиш қобилиятидир. Киши объектни маънавий қадрият сифатида баҳолай билганидагина шундай қобилиятга эга бўлади-ки, бунинг учун унинг эстетик идеали, қарашлари шаклланган бўлмоғи керак. Эстетик дид ҳис-туйғу ва тафаккурнинг ўзаро уйғунлигида амал қилади. Чунки нарса-ҳодисаларни нафосатлилик, гўзаллик мезони буйича баҳолаш-бу улар хақидаги соф мантиқий мазмундаги фикр эмас, балки шахснинг уларга бўлган субъектив муносабатидир. Мазкур муносабатда эса унинг конкрет индивид сифатидаги руҳий дунёси, ҳис-туйғулари, кечинмалари мужассамлашган бўлади. Эстетик диднинг мана шу жиҳатини бўрттириб кўрсатиш уни кишининг туғма қобилиятидир, деб хулоса чиқаришга олиб келади. (масалан, И. Кант ўз вақтида шундай қарашни илгари сурган эди.) “Дид борасида баҳслашмайдилар”, дэган ибора ҳам мазкур хулосанинг ўзига хос ифодасидир, деб айтиш мумкин. Эстетик дид муайян объектив ва субъектив омиллар бирлиги таъсирида шаклланади ва ривожланади. Бадиий-эстетик тарбия ана шундай муҳим субъектив омиллардан бири ҳисобланади. Download 193.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling