Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet1/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~


Aim.uz

Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият.


Режа:

  1. Эстетика – нафосатнинг моҳиятини ўрганувчи қадимий фан.

  2. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият.

  3. Жамиятни модернизация қилишнинг эстетик асослари.

Эстетика юнонча эктезикос сўзидан олинган бўлиб, – сезиш, ҳис қилиш, идрок деган маънони англатади. Бу иборани илм-фан эстетикаси сифатида биринчи марта немис файласуфи Александр Баумгартен (1714-1772) ўзининг «Поэтик асарнинг баъзи бир масалалари тўғрисида» номли асарида қўллаган. Бироқ бу билан уни эстетика фанининг асосчиси деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки эстетика фани анча илгарироқ пайдо бўлган.


Дастлабки эстетик таълимотлар – Шарқ мамлакатларида (Миср, Бобил, Ҳиндистон, Хитой, эрон, Туронда) вужудга келиб, қадимий Юнонистонда айниқса, Платон, Арасту, Суқрот, Римда Лукретсий Кар, Горатсий ва бошқаларнинг асарларида ривожлантирилган.
Эстетика фани XVIII асрнинг иккинчи ярмида мустақил фан сифатида шаклланган. Баумгартеннинг хизмати шундаки, у эстетика назариясининг философиядан ажралиб чиқиш жараёнини сезди. У гўзалликни ва унинг санъатдаги турларини текширадиган фалсафа фанини «Эстетика» деб атади.
Кант ва Гегел бир бутун фалсафий фан сифатида эстетик қарашлар системасини яратишга уринди. Улар эстетика фанига «эстетик» деган тушунчани киритди. Бу тушунча эстетика фанини конкретлаштирди ва чуқурлаштирди. Шундан буён «гўзал», «чиройли», «олийжаноб», «фожеали», «ҳажвий», «сатирик», «драматик», «дид» каби категориялар эстетика деган умумий асосга эга бўлди.
Эстетика фани тараққиётида турли даврларда турли файласуф олимлар ўз қарашларини баён этдилар. Масалан, идеалистлар санъатнинг эстетик хоссаларини «идеа»лардан қидирган бўлсалар, XVIII аср маърифатпарварлари «Эстетик хоссалар воқеликнинг ўзида мужассам» деб таъкидладилар. XIX асрда яшаган Белинский «Ҳақиқий, амалий жиҳатдан фаол санъат - эстетика предметидир», «Эстетика фақат санъатни яратувчиларгагина эмас, балки уни идрок қилувчиларга ҳам керак», «Эстетика предмети фақат санъатнинг ўзинигина эмас, балки инсоннинг эстетик туйғусини ҳам ўз ичига олади» дейди.
Чернишевский ўзининг «Эстетика санъатнинг умумий назарияси» номли асарида «Санъат асарлари ва санъаткор амал қиладиган нормаларгина эмас, балки реал турмушдаги буюмлар, фактлар ва қонунлар ҳам эстетик муҳокама предметидир,- деб таъкидлайди. Унинг хизмати шундаки, у фанга «Эстетика» - деган мавҳум терминга «ҳамма учун қизиқарли» деган ном берди.
Оламдаги махлуқотлар орасида ақл-идрок соҳиби бўлган одамга, ёруғликни, қоронғуликдан, (тунни кундан), турфа хил рангларни бир-биридан фарқлай олиш, кулгили ва фожиали ҳолатларни мушоҳада этиш, гўзаллик, эзгулик, улуғворлик, олийжаноблик оламига интилиш билан бирга хунуклик, худбинлик, лоқайдлик, жоҳиллик пасткашлик иллатларига қарши кураш олиб бориш қобилиятини ҳам инъом этган.
Инсон шу қобилияти туфайли ўзлигини англаб комиллик сари интилиб келмоқда. Инсоннинг ўзига, ўзи яшаётган турли муҳитга ҳаводек зарур бўлган гўзаллик, нафосат дунёсини яратишдек машаққатли меҳнати туфайли шу қадар улуғвор аҳамиятга молик бўлган маънавий бойликни вужудга келтирдики, уларга ҳайрат билан боқиб, инсоннинг ақл фаросат қудратига таҳсинлар айтамиз.
Нафосат ва гўзаллик олами шу қадар хилма-хил, ранг-баранг, жозибали, эҳтиросли, мўъжизали, сеҳрлики, унда моддий гўзаллик билан маънавий гўзаллик уйғун ҳолда чирой очиб туради. Инсоннинг нафосат оламини англашга интилиши атроф воқеликни англашга интилиши билан чамбарчас боғлиқдир. Инсон моддий гўзаллик дунёсини бунёд этиши жараёнида маънавий гўзалликни ҳам кашф эта борган, яъни нафосат оламининг яратилиши жараёни уни англаш, мушоҳада этиш жараёни билан уйғунликда содир бўлган.
Эстетика – бу эстетик билиш ҳамда воқеликни ўзгартиришнинг умумий қонунларини ўрганадиган фандир. Бунда биринчидан – эстетика фақат санъатни ўрганади; иккинчидан, у борлиқ ва санъат гўзаллиги ҳақидаги фан деб талқин қилинса, жуда тор ва нотўғри хулоса чиқарган бўламиз. Негаки, эстетика санъат билан ҳам, инсон ҳаёти ва фаолиятининг турли соҳалари, яъни меҳнат, турмуш, хулқ-атворларида, эстетик асоснинг намоён бўлиши билан ҳам шуғулланади.
Эстетикани фақат гўзалликнигина эмас, балки, сифат ва хусусият, олийжаноблик, бемаънигарчилик, фожиали ва кулгили ҳодисалар ҳам қизиқтиради. эстетика ёрдамида биз бутун оламни, унга нисбатан ўзимизнинг инсоний, ижтимоий муносабатларимизни ҳам тушунамиз.
Эстетика фалсафий фан бўлиб, унинг назарий ва услубий асосларини фалсафий тафаккур назарияси ва тарихи ташкил қилади. Масалан: воқеликни эстетик ва бадиий ўзлаштириш жараёнларини ўрганишда холислик (объективлик), тарихий ёндашиш, билиш жараёнида амалий тажрибанинг аҳамияти каби услубий асосни қўллаш ижобий самара беради. Билиш назарияси воситасида санъатнинг билиш табиати, воқеликни бадиий-рамзий ифодалаш билан илмий тадқиқ этиш ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва ўзаро фарқлар, воқеликни бадиий воситалар орқали тасвирлашнинг ижодий табиати; санъат асарларидаги шартлилик ва бадиий ҳақиқат каби эстетика фанининг кўп муаммоларни эчиш мумкин.
Ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллиги, маънавий ҳаёт хилма-хил шаклларининг бир-бирига боғлиқлиги, иқтисодий замин билан ижтимоий онг ўртасидаги алоқадорлик ва боғлиқлик каби масалалар, эстетик онг, бадиий ижод, санъат табиати ва хусусиятларини илмий тушунишга ёрдам беради.
Эстетика фани ривожланишга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Масалан: билиш назариясини бойиб боришида бадиий билишнинг ҳам ўз навбатида аҳамияти катта. Билиш назарияси, бадиий маданият қадриятлари, воқеликка эстетик муносабат, эстетик тушунчалар, ижтимоий онг, унинг нисбий мустақиллиги ҳақидаги фикр мулоҳазалар ҳам кўп жиҳатдан санъат билан боғлиқ.

Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling