Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият
Download 392.36 Kb.
|
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~
Эстетика ва миллий истиқлол ғояси. Санъат эстетик бойликларни яратиш манбаидир. Санъат мафкуравий ҳодиса ҳисобланиб, у ҳеч вақт у ёки бу мафкура, у ёки бу қарашлар ифода воситаси бўлиб қололмайди. Санъат умуминсоний манфаатлар ва интилишларнинг тўғридан-тўғри ифода воситасидир. Ҳар қандай мафкура умуминсоний бўлсагина санъат мағзидан ўрин олади.
Мафкура кишиларнинг диний, ахлоқий, эстетик қарашлари тизимида эстетик орзуга айлансагина санъатда рўёбга чиқади. Эстетик орзуда эстетика ва мафкура қирралари яқиндан чирмашиб кетган бўлади. Воқеъликни моҳиятига кириб бориш эстетик орзунинг табиатига, унинг ҳаққонийлигига боғлиқ. Санъат мафкура маънавий ҳаётнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб хизмат қилади. Санъат мафкуравий омиллар билан қўйилиб кетади ва ўзига хос мафкуравий қийматга айланади. Санъат инсон руҳининг энг чуқур қатламларига кириб бориб, ижтимоий ғоялар «воситачи»си вазифасини ўтайди. Мазкур ғояларни томошабин, ўқувчи, эшитувчи, фақат кўриш билан эмас, балки қаҳрамон кечинмаларига тириклик ҳисси орқали ҳам идрок этадилар. Илғор тараққийпарвар руҳдаги сиёсий ғоялар: барча даврларда ҳам ижодкор истеъдодига самарали таъсир кўрсатган ва санъатнинг равнақи учун унумли замин бўлиб хизмат қилган. Аксинча, қолоқ ва мустабид руҳдаги сиёсий қарашлар ҳатто энг улуғ ижодкорлар фаолиятларига ҳам ҳалокатли таъсир ўтказиб, улар истеъдодларини кишанлаб қўйган. Масалан: А.Қодирий, Ойбек, А. Қаҳҳор, Шуҳрат ва бошқаларнинг ижоди ва ҳаёти асосланади. Дин кўпроқ илоҳийликка суянади, санъат эса дунёвийлик руҳи бўлиб суғорилган. Лекин санъат асарларида илоҳийлик рамзлари бевосита дунёвийликни акс эттиради. Эстетика фалсафий фанлар билан бир қаторда педагогика, экология, адабиётшунослик, мусиқашунослик, санъатшунослик каби фанлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнида ривожланиб боради. Масалан: эстетика фани санъатдан баҳраманд бўлувчилар – томошабин, китобхон, тингловчи учун хам катта аҳамият касб этади. Улар санъат ҳақида қанча кўп билсалар санъатнинг моҳияти ва бурч – вазифалари ҳақида қанчалик чуқур ва ҳаққоний тасаввурга эга бўлсалар, уларда санъат билан доимий мулоқотда бўлишга интилиш кайфияти шунчалик кучли бўлади. Эстетика фани санъат ҳақида фақат билим берибгина қолмай томошабин, китобхон, тингловчиларда бадиий ижодга нисбатан ҳурмат уйғотади, бадиий ижод инсон фаолиятининг энг мураккаб тури, энг кўп ақлий ва жисмоний куч талаб қиладиган соҳа эканлигидан хабардор қилади. Эстетиканинг шахс ва жамият ҳаётини маънавий бойитишдаги амалий аҳамияти. эстетика фани ва ўқув дарси – воқеликни эстетик мушоҳада қилиш ва бадиий ижод жараёнларинининг узвий мутаносиблигини намоён қилади ва ифодалайди. Бошқача қилиб айтганда, эстетика – бу нафосат олами, санъат ва бадиий ижод жараёнларини қонуниятларини, ҳис-туйғу, сезиш, идрок қилиш воситалари орқали ўрганадиган фандир. Атроф–воқеликни гўзаллик мезони билан баҳолашни бўрттириб юбориш эстетикани фақат «гўзаллик фалсафаси» қолипига зўрлаб сиғдиришга; - инсон бадиий фаолияти соҳасини эса фақат «санъат фалсафаси» даражасига тушириб юборишга сабаб бўлади. Эстетика фани ҳеч вақт фақат атроф-воқеликни эстетик ва бадиий идрок этиш қонуниятларини ўрганиш билан чегараланиб қолмай, у тадқиқ ва таҳлил ишларини истиқбол мақсад ва манфаатларига йўналтириб туради. Чунки эстетика воқеликни нафосат нуқтаи назаридан баҳолашда, бадиий мезон ўлчовларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиб, амалий фаолиятга татбиқ этади. Инсоннинг эстетик тафаккури шаклланиб, ривожланиб, такомиллашиб боргани сари унинг ижтимоий, руҳий, мафкуравий-ғоявий, сиёсий–маънавий интилишлари ҳам тобора тиниқлашиб боради. Чунки эстетик тафаккур: Биринчидан, инсоннинг мақсад манфаатиларини эстетик бадиий воситаларда назарий асослаб беради. Иккинчидан, эстетик маданият ва бадиий амалиёт асосларини ўрганиш, таҳлил қилиш билан бойитади. Учинчидан, эстетик назарияларнинг фалсафий асосларини очиб беради. Тўртинчидан, воқеликни эстетик инъикос этиш жараёнларини кўрсатиб беради. «Борлиқни эстетик ўзлаштириш» қуйидагиларининг ҳаммасини ўз ичига қамраб олади, яъни: «эстетик муносабатлар», «эстетик билиш», «эстетик тафаккур», «эстетик фаолият» ва бошқалар. Шунинг учун ҳам эстетика фани инсоният томонидан борлиқни эстетик ўзлаштириш моҳияти ва қонуниятларини ўрганади. Борлиқни эстетик ўзлаштириш эса санъатнинг асосий мазмунини ташкил этади. Шу боис эстетика фани санъатнинг асосий услубий методологик замини бўлиб хизмат қилади. Эстетика фани: биринчидан, инсонни теварак атрофдаги моддий ва маънавий бойликларнинг барчасини қамраб олишига; иккинчидан, инсон фаолиятининг барча жабҳаларидаги нафосат оламини, санъатнинг барча турлари воситасида чуқур ўрганишга даъват этади. Эстетиканинг асосий соҳалари: 1.Санъатнинг умумий назарияси – санъатнинг табиати, моҳияти, тараққиёти ва фаолиятининг муштарак қонуниятларини аниқлайди. 2.Эстетика фанининг хусусий – услубий асосларига оид тадқиқотлар – мавзуи, илмий мақоми, бурч вазифалари, усул – услубларнинг ўзаро муносабати масалалари. 3.Моддий бойликлар яратиш эстетикаси – меҳнат қилиш жараёнида моддий ишлаб чиқариш шароити ва маҳсулида эстетик жиҳатлар масалалари. 4.Муҳандислик – лойиҳачилик фаолияти ва илмий тадқиқот ишлари соҳасида эстетик жиҳатлар. 5.Табиат эстетикаси – табиатга муносабат масаласида ўзига хосликларни аниқлаш ва табиатдан фойдаланишга оид эстетик омиллар. 6.Инсоний муносабатлар эстетикаси. 7.Кундалик турмуш ва одоб эстетикаси. Эстетик ғоялар даставвал қадимги Миср, Мессопотамия, Бобил, Ҳиндистон, Хитой, эрон ва Турон мамлакатларида вужудга келган. Миххат, Финикия алифбоси, Урхун–Енисей битиклари, Хоразм алифбоси, қимматбаҳо маъданлардан ишланган санъат асарлари, Мисрда Фиръавн Тутанхамон мақбарасидан топилган асори атиқалар, Амударё хазинаси, ДороI тасвири солинган олтин тангалар, скифларнинг олтин буюмлари, улуғ меъморчилик обидалари, Бобил минораси, қадимги Хоразм бадиий маданияти қолдиқлари, Ҳиндистон ва Хитой ҳукмдор саройлари, ибодатхона деворларидаги тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари бу мамлакатларда бадиий маданият юксак тараққий этганини кўрсатади. Download 392.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling