Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet2/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~

Санъат ва фалсафа. Инсон ҳаёти мазмунини ҳикмат ва бахт– саодатини англаш, инъикос этиш билан боғлиқ муаммолар санъат учун ҳам фалсафа учун ҳам асосий мавзудир. Санъат ўз мазмунини ниҳоятда кенг тушунчалар (категориялар) орқали ифода этади. Санъатнинг асосий таъсир кучи инсоннинг маънавий дунёсига, унинг фикр мулоҳазаларига, ҳис-туйғуларига қаратилган бўлса, фалсафанинг таъсир кучи ақл-идрокка, маънавий талаб – эҳтиёжларни қондиришга, маънавий маданиятни ривожлантиришга қаратилган бўлади. Санъат манзаралар, ҳодисаларни бир-бирига бириктиришга интилса, фалсафа ўша ҳодисалар моҳиятини англашга, улар қонуниятларини очишга интилади. Санъат бадиий ҳақиқатга, фалсафа ҳаётий ҳақиқатга таянади. Инсон ҳаёти муаммоларини ҳал қилишда санъат билан фалсафа ёнма-ён ва ҳамоҳанг амал қилиб келмоқда.
Эстетика ва этика фанларининг умумийлиги шундаки, эстетик баҳолар ҳамиша ахлоқий тушунча ва интилишлар билан боғланиб кетади. Гўзаллик мавж уриб турган нарса ахлоқий жиҳатдан ҳам бой бўлади, ахлоқий жиҳатдан пуч нарса эса хунук бўлади. Ҳар бир катта санъат асари эстетик формада ҳал этиладиган ахлоқий муаммоларни ўз ичига олади.
Этика бу – «зарур», «шундай бўлиши керак», «шундай иш қилиш керак»лигини ўрганади. эстетика эса – гўзалликни, жозибадорликни кўрсатади, кишини ҳаяжонлантиради. Лев Толстой таъбири билан айтганда, «Ҳақиқий талантнинг қўш қаноти бўлади, бир қаноти – этика бўлса, бошқаси - эстетикадир».
Этика – яхшилик ҳақидаги таълимот, бўлса эстетика гўзаллик ҳақидаги таълимот бўлиб, улар бир-бирини доимо тўлдириб туради. Лекин шунга қарамасдан улар ўзига хос тарзда қуйидагича фарқланади:
Биринчидан, ахлоқий баҳо беришда факт, ҳақиқат, сўз, нутқнинг -мазмуни муҳим бўлиб, ифода қилиш шаклига деярли аҳамият берилмайди. эстетик баҳо мазмун ва шаклнинг гармоник бирлиги билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун у ҳис-туйғу органларининг реал фактлар ва ҳодисалар, одамлар, конкрет санъат асарлари билан бевосита муносабатида пайдо бўлади.
Ахлоқий-маънавий тасаввурлар ҳеч қандай конкрет ҳис-туйғуга эга бўлмаган умумий мулоҳазалар, мавҳумий ғоялар, абстаркт тушунчалар шаклида ҳам ифода этилиши мумкин. Ҳолбуки, эстетика доираси кўриниб ва эшитилиб турган оламдан иборат.
Санъат ва ахлоқ муносабатларига 3 услуб бўйича ёндашилади.
1.«Ахлоқий». «Бадиий ижодни ахлоқ - одобга бўйсундириш, эзгуликни санъатнинг бирдан-бир ва энг олий мақсади сифати тарғиб эттиришдир. Бунга Афлотун, Руссо, А.Толстой қарашларни мисол келтириш мумкин.
2.Санъатни ахлоқдан «озод қилиш» услуби. Ахлоқийлик руҳи санъат эркинлигини буғади, натижада нафосатни ҳалокат ёқасига олиб келади. Санъат эзгуликдан ҳам, ёвузликдан ҳам мустасно бўлиши керак.
3.Санъатда ахлоқийлик билан «ахлоқсиз»ликни бирлаштириш услуби. Арасту фикрича, санъат ахлоқийликнинг эстетик мактаби бўлиб хизмат қилади. Санъат асосларида бадиийлик бўлмаса, у ахлоқийликда маҳрум бўлади. Бадиийлик ҳамма вақт ахлоқийликни, ахлоқийлик эса юксак даражадаги эстетик дидни тақозо этади. Санъат воқеликни акс эттириш жараёнида жамиятда амал қилаётган ахлоқий муносабатларни, одоб қоидаларини, ахлоқий ғоя ва қарашларни, инсон ички дунёсини, ахлоқий қиёфасини очиб беради. Санъат – инсон ахлоқий одобининг кўзгусидир. Ахлоқий ва эстетик қарашлар боғлиқлиги қадим даврлардаёқ аниқланган бўлиб, халқ оғзаки ижодида «нафосат» тушунчаси эзгулик ахлоқий поклик, гўзаллик тарзида ифодаланади. Санъат яхши ва ёмон ҳодисаларни ибрат қилиб кўрсатиш орқали ахлоқий покликка, раҳм – шафқатга, дардкашликка, ахлоқий камолотга даъват этади.
Иккинчидан, эстетик баҳолашда одатда, ахлоқийлик ёки ахлоқсизликнинг ҳар қанақа кўриниши эмас, балки энг кучли ва тўлиқ кўринишлари ифода қилинади.
Учинчидан, эстетика билан ахлоқни бир-бирларига шунинг учун ҳам тенглаштириш мумкин эмаски, ахлоқий категориялар ва баҳоларни табиат ҳодисаларига нисбатан ишлатиб бўлмайди. Ҳолбуки, жонли ва жонсиз табиатнинг ҳаммаси – эстетика учун табиий ва зарурий доирадир.
Эстетика ва социология ҳам бир бири билан чамбарчас боғлиқ.Ижтимоий воқеа ва ҳодисалар ҳамда жараёнларнинг услубий асоси ҳисобланган умумсоциология назарияси эстетиканинг ҳам илмий–назарий асоси бўлиб хизмат қилади. Социология ижтимоий воқеа ҳодисаларнинг хусусий, алоҳида, нисбий мустақил соҳалари: яъни сиёсат, давлатлар, миллатлар, санъат турлари ва кўринишларини қамраб олган ҳолда эстетика ва бадиий ижод жараёнларининг айрим жабҳалари билан узвий боғлиқликда намоён бўлади. Аниқ социологик тадқиқотлар орқали олинадиган дастлабки ижтимоий ахборотлар (маълумот, билимлар) эстетик ва бадиий фаолият жараёнларини ҳам қамраб олади.
Эстетика умумсоциологик назарияга таянган ҳолда ўзининг ғоявий мафкуравий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий йўналишлари ва мақсадларини шакллантиради. Социология санъат билан жамият ўртасидаги турли туман алоқаларни тадқиқ этади.
Эстетика ва социология ўртасидаги фарқлар шундаки, биринчидан, эстетика нафақат гўзаллик ва санъат билан, балки воқеликни эстетик ўзлаштиришнинг барча шаклларига тааллуқли бўлган социологик масалалар эчими билан ҳам шуғулланади. Иккинчидан, эстетик мўлжал ҳамиша санъат хусусиятларини очишга қаратилган бўлади. Санъат социологиясининг асосий вазифаси эса умумсоциологик қонунларнинг санъат соҳасида амал қилишидир. Масалан, санъат социологиясининг тушунчаси «Жамиятнинг бадиий ҳаёти» тушунчаси соф эстетикадан кўра кўпроқ социологияга тааллуқлидир.
Эстетика ва руҳиятшунослик. Воқеликка эстетик муносабатнинг барча томонлари эстетик дид, эстетик ҳис-туйғу, бадиий ижод, эстетик идрок қилиш жараёнларининг ҳаммаси руҳият мезони билан ўлчанади. Чунки эстетика у ёки бу даражада инсоннинг руҳий, ҳис-туйғу ҳолатини ифодалайди.
Руҳиятшунослик эстетик муносабатларнинг барча томонларини жумладан, бадиий ижод ва идрок жараёнларини амалий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этади. Айни пайтда эстетика фани инсон руҳий ҳаётининг энг мураккаб ва нозик томонларинни, қамраб олади. эстетиканинг таркибий қисмларини психология фани эришган ютуқ ва хулосаларидан кенг фойдаланмасдан туриб тасаввур этиб бўлмайди.

Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling