Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet10/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~

Эстетик ҳис-туйғу – (кечинма) – олам гармониясини, гўзалликни предметлар ва воқелик ҳодисаларини, ҳунукликни бевосита идрок этиш ва сезиш қобилиятидир. Кўриш ва эшитиш – бу ҳис этишнинг ўтказгичи ва органлари бўлиб хизмат қилади. Аммо ҳар қандай кўз ҳам гўзалликни кўра олмайди. Балки инсондаги ривожланган кўз ва қулоқ, яъни гўзалликнинг формаси чизиқлари, пропортсияси, товушларини фарқлашга қодир бўлган кўз ва қулоқлар эстетик ҳис-туйғуни, шакллантиришга хизмат қила олади.
Эстетик туйғу – бу «Мусиқий қулоқ, гўзалликни ҳис қиладиган кўз, қисқаси, инсонларча, лаззатланишга қобилиятли бўлган ҳислар-туйғулардир..» Бундай ривожланишга инсоннинг табиат билан мулоқотда бўлиш жараёнида, мамлакатда, санъат асарлари билан танишиш йўли орқали машқ ва ҳис қилиш органларини тарбиялаш туфайли эришилади.
Эстетик туйғу – инсоннинг турли хил ҳолатини – шодлиги, ҳаяжони, азоби, ғазаби, қайғусини тўғри идрок этиш ва ифодалашга ёрдам бўлиб хушахлоқ қилади., юксакликка кўтаради. эстетик туйғуни шавқат кўз ёшлари, кулгу, ҳаяжонланиш, қалбнинг ички кечинмалари сўзсиз ҳам баён эта олади. Кўпинча биз ўзимизга «нима учун, нимадир ёқиши ёки ёқмаслигини тушунтира олмаймиз, балки эстетик туйғуларимиз ҳиссиётгагина амал қилиб, буни гўзал ёки хунук деб атаймиз.
Эстетик ҳис-туйғу (кечинманинг) якуни – эстетик лаззатланишдир. Лаззатланиш – инсоннинг умумий, доимо ижобий бўлган сезги ҳолати, яъни унинг нарсалардан, воқеа-ҳодисалардан эстетик таъсирланишидир. эстетик лаззатланиш ҳиссий ёқимли нарсалар, воқеа ва ҳодисалар билан узвий боғлиқ бўлиб, у ҳис, қониқишсиз рўёбга чиқмайди.
Эстетик дид – бу бизнинг предмет ёки ҳодисадан оладиган қониқиш ёки қониқмаслик ҳақида ҳукм чиқариш қобилиятимиздир. эстетик дид кишининг умумий маданиятига, унинг ақли ва туйғусининг ривожланишига боғлиқ, уни шунинг учун ҳам тарбиялаш, ривожлантириш мумкин. Бунда санъатнинг эстетик дидни, шакллантирадиган энг яхши намуналари алоҳида рол ўйнайди. эстетик дид ҳамма вақт индивидуалдир. Кимгадир У.Ҳайём рубойилари ёқса, кимгадир А.Яссавий ҳикматлари...
Кимнингдир кўнглига куз фасли, бошқасига баҳор ёқади ва ҳ.к.
Кимдир маркалар йиғиб борса, кимдир этикеткалар тўплайди. Жаз мусиқаси ва унинг замонавий ритмларини севувчи киши опера ва симфоник мусиқани «зерикарли» деб исботлайди.
Эстетик баҳо – бу предмет ва ҳодисаларни тушуниб, дадил, ишни билган ҳолда, эстетик қиймати ва камчиликлари ҳақида ҳукм чиқара олишдир. Нимагадир ёки кимгадир эстетик баҳо бериш гўзаллик қонунлари ҳақида ўз билимини аниқ ва онгли равишда қўллаш, мазкур предмет, ҳатти-ҳаракат, инсон нима учун гўзал ёки хунук экани ҳақидаги тушунчани намоён этишдир. эстетик баҳо бошқа баҳолардан фарқли ўлароқ, ҳодисаларни яхлит қамраб олади. Масалан: «Аълочи талаба» десак, биз унинг билимига, «ҳақиқий дўст» десак, ахлоқига баҳо берган бўламиз. «Ажойиб инсон» деган баҳо-ҳақиқий эстетик баҳодир.
Одатда, эстетик баҳо эмотсионал бўёқли бўлади., чунки сиз у ҳолда муайян предмет, ҳодиса орқали ўзингизда уйғотган туйғуни ифодалайсиз. Атроф-оламни эстетик нуқтаи назардан баҳолашни ўрганиш учун гўзаллик ва хунукликни яхши ҳис қилишнинг ўзи камлик қилади., назарий билимлар билан ҳам қуролланган бўлиш, эстетиканинг асосий тушунчалари маъносини ўзлаштириш ҳам зарур.
Эстетик идеал – бу кишиларнинг ҳаётда ва кишининг ўзида мукаммал бўлган ва орзу қилинган нарса ҳақидаги тасаввури. Бу фақат энг яхши ижтимоий тузум ҳақидаги (сиёсий идеал) ва энг адолатли жамият ҳақида (ахлоқий идеал)даги тасаввургина эмас. Бу кишилар, уларнинг муҳит, атроф-муҳит, кишиларнинг ўзаро муносабатлари гўзал бўлган яхлит, энг яхши ҳаёт ҳақидаги тасаввурларидир. Кишилар онгидаги эстетик идеал амалда юзага чиқиши керак бўлган гўзаллик образи тарзида мавжуд.
Жамият идеалсиз, ўз ҳаёти ривожининг олий ва келажак мақсадларисиз яшай олмайди. Ҳар бир киши озод ва гармоник ривожланиш имкониятига эга бўладиган жамият ҳақидаги орзу бутун башарият тарихи оша ўтиб келди. Бу оддий орзу эмас эди- бу орзу йўлида инсонлар курашга отланди, кўплари қурбонлар бўлди. қаерда идеаллар йўқолса, ёки ундан кишиларнинг ихлоси қайтса, у жойда турғунлик, инқироз, маънавий бўшлиқ, тушкунлик, оқибат натижада жамиятнинг инқирози юз беради.
Эстетик қарашлар ва назариялар эстетик онгнинг ғоявий соҳаларини ташкил этади ва улар табиат, ҳаёт, санъат моҳияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ва ғоялар тизимидир.
Эстетик қарашлар воқеликнинг эстетик томонларини ҳис-туйғу, ёрдамида идрок этиш, уларни тушунчали англашдан олдин содир бўлади. Нафосат, олийжаноблик, фожиали, кулгили, санъатнинг моҳияти ва бурчи масалаларни қамраб олган эстетик қарашлар ва назариялар эстетик онгнинг барча қисмларига таъсир ўтказади. эстетик ҳис-туйғулар, дидлар, айниқса орзулар хусусияти кўп жиҳатдан эстетик қарашлар ва назарияларга боғлиқ бўлади.
Эстетик назария – бу эстетик объектни бутунлай қамраб оладиган тамойиллар, қарашлар, тушунчалар, қоидалар, ақидалар, билимлар тизимидир. эстетик назариямантиққа, тамойил тизимларга, далил-исботларга, фалсафий услубиётга асосланади.
Эстетик фаолият – эстетик онгнинг амалга оширилиши ва моддийлаштирилишидир. эстетик фаолият асосини инсоннинг муайян талаб эҳтиёжлари ташкил этади. Инсон фаолиятининг хусусияти ана шу талаб ва эҳтиёж табиати билан белгиланади.
Талаб – эҳтиёжлар инсонни фаолиятга ундайди, фаолият эса янги-янги талаб эҳтиёжларни келиб чиқаради. Руҳшунос олимлар эстетик эҳтиёжларни инсон талаб эҳтиёжларининг энг олийси сифатида таърифлаб берганлар. Чунки эстетик эҳтиёжлар жамлангандир. Гарчанд бу дунёда мавжудотларнинг энг ақллиси инсон экан, гўзалликни чуқур англаш ҳам инсонга хосдир. Шу боис инсон ҳамиша гўзалликка ташна бўлиб яшайди. эстетик эҳтиёж моҳияти ана шулар билан изоҳланади. Ривожланган эстетик эҳтиёж ҳеч вақт тайёр эстетик қадриятларни фақат истеъмол қилиш билан чекланиб қолмай, янгиларини яратиш, ижод қилишга рағбатни вужудга келтиради.
Илмий ижод ва эстетик фаолият. Эстетик фаолият илмий ижоднинг ҳам эстетик томонини ташкил қилади. Олимнинг салоҳияти, ижодий меҳнатлари ва самарадорлиги унинг эстетик маданияти даражасига боғлиқ. Олимнинг эстетик маданияти деганда унинг эстетик ҳис-туйғуси, илмий фарази (фантазияси), илм, фаҳм фаросати (интиутсияси), кўргазмали рамзий тасаввурларни ҳосил қилишга қобилияти, тафаккурнинг ўзига хос тасвирий умумлаштиришларга мойиллигини тушунамиз. эстетик ривожланмаганлик, лоқайдлик олимнинг ижодий куч-кудратини сўндиради, илмий-ижодий жараёнда жуда муҳим бўлган шахсий қониқиш ҳиссидан маҳрум этади, ақлий равнақига салбий таъсир ўтказади. Илм-фан билан бир томонлама шуғулланиб, санъатда лаззатланиш ҳиссини йўқотиб қўйган ва йўқотиш шахсий бахтни йўқотганлик билан баробар бўлиб, у олимнинг ақлий ва ахлоқий сифатларига салбий таъсир қилгани ҳақидаги тарихда мисоллар кўп.

Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling