Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet4/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~

Ҳиндистонда яратилган «Ригведа», «Рамаяна», «Махобхарата» каби асарлар инсониятнинг бадиий фаолияти эрамиздан аввалги 3-4 минг йилликларда бошланган деб тахмин қилишга асос бўлади. Уларнинг эстетик ва шеърий қиммати, мавзулар бойлиги, сюжет, образларнинг мураккаблиги, ўша даврлардаги ишлаб чиқариш усуллари ва ижтимоий ҳаёт, севги муносабатлари, табиат манзаралари ва ҳоказоларнинг жонли ва реалистик тасвирланганлигини ҳисобга олсак, у вақтда ер юзидан бадиий ижод анча бурун бошланган экан, деб тахминга келамиз.
Қадимги ҳинд эпоси, унинг эстетик ва поетикасининг характерли белгиси – ҳайвонлар, қушлар, ўсимликлар, дарёлар, тоғлар, осмон ҳодисаларининг образли талқин қилинишидир. Масалан: эндигина кўтарилиб келаётган қуёш нурлари - шохли ҳўкизларга, булутлар–сут берувчи сигирларга ўхшатилади. Ҳинд поезиясида аёлни сигирга қиёс қилиш завқли ва ҳусункор ҳодиса ҳисобланган.
Тулси Дасанинг «Рамаяна» достонида худо Рамнинг гўзал рафиқаси, ўғирлаб олиб кетилган малика Сита (Джанаки) ҳақида шундай дейилади.

Олиб кетди жанакини лаънати Ракшас зўравон,


Гўё оппоқ сигирни бўйсундирди, пичоқ, ила беомон.

Жуда келишган, танноз хушбичим қадди-қоматли аёлнинг қадам босиши худди филнинг юришига ўхшатилади:


Олтин тавоқни аёллар тўлдиришиб, лиммо-лим,


Кетишди куйлаб, шоҳона филлардек ташлаб қадам.

Баъзи қадимги ҳинд афсоналарида ит ифлос ва жирканч ҳайвон сифатида тасвирланади. У сотқинлик, хоинлик рамзи қилиб кўрсатилади. эшак эса ишонч ва садоқат намунаси. Какку қушхонишнинг юксак маҳорат рамзи қилиб берилади.


Хитой меҳнат аҳлининг бой маънавий ҳаёти ва юксак бадиий диди ҳақида эрамиздан олдинги ХИИ асрда ёзилган «Шитсзин» (қўшиқлар) китоби, «Итсзин» (Ўзгаришлар), «Ин-фу-тсзин» (Зулмат гармонияси ҳақидаги китоб) асарлардан жуда кўплаб маълумотлар олиш мумкин.
Мисрда эстетик тафаккур эрамиздан олдинги IV минг йилликда пайдо бўлган. қадимги Мисрнинг бадиий асарлари, эртаклари, қиссалари, насиҳатномалари, севги лирикасида ўша давр эстетик тафаккури ифодаланган. Эрамиздан олдинги XIII аср«Д Орбини папируси», «2 ака-ука ҳақида эртак» - жаҳоннинг қадимги қиссаси ҳисобланиб, улар рус олими В.Стасов томонидан таржима қилинган.
Юнонистонда Пифагор, Гераклит, Демокрит, Суқрот, Афлотун, Арасту ва бошқалар томонидан эстетика фани ривожланишига катта ҳисса қўшилган. Пифагор «Мусиқавий ҳамоҳанглик асосларлари, яъни «хилма-хил овозли томонларнинг келишуви» умумбашарий ҳамоҳанглик (гармония) эканлигидир, деб таъкидлаган бўлса, Гераклит: нафосат хоссалари моддий дунёнинг ўзидан келиб чиқади. Нафосат ҳамоҳангликни англатади, ҳамоҳанглик эса қарама - қаршиликлар бирлигини ташкил этади, деб таъкидлайди ва нафосат нисбийлиги ғоясини илгари суради.
Демокрит гўзаллик ҳамоҳангликда, бўлакларнинг тўғри мутаносиблигида, томонлар мослиги(симметрия)да, меъёрда, деб ҳисоблайди. Унингча, санъат инсоннинг дастлабки эҳтиёжлари қондирилгандагина вужудга келади. У мимесис ғоясини илгари суради. Унга биноан санъатнинг моҳияти – воқеликка тақлид қилишда намоён бўлади.
Суқрот гўзаллик коинотдан инсон турмушига, унинг ички кечинмаларига кўчирилган деб ҳисоблайди. Унинг қарашларидаги этакчи ғоя гўзаллик ва эзгулик бирлиги, эстетика ва ахлоқ, эстетик тасаввурлар нисбийлиги, эстетика ва манфаатли белгилар ўртасида яқин алоқадорликда мавжуд бўлади.
Афлотун ўзининг «Диолог», «Зиёфат», «Катта Гиппий», «Давлат трактати» каби асарларида эстетик қарашларини баён қилади. Унинг таъкидлашича, бизни ўраб турган воқеликда гўзаллик йўқ. Гўзаллик–бу ҳис-туйғудан ташқари турган мутлоқ ғоядир. Моддий нарса эса–сохта, ғоянинг заиф акси, мутлоқ ғоянинг соясидир. Санъат образлари – бу нарсаларнинг бўлмағур нусхаси ва шунинг учун гўзаллик бу соянинг соясидир.
Суқротнинг фикрича, гўзалликнинг ҳақиқий моҳиятини билиб бўлмайди. У кишиларга илоҳий дунёга ёндошган пайтлардагина мистик экстаз ҳолатида сал-пал кўриниш беради. Давлат трактати асарида «санъат – ёшлар тарбияси учун хавфли, у ўзининг «мафтункорлиги» билан зарарлидир, деб ёзади.
Арасту «Поетика», «Риторика», «Сиёсат» каби асарларида гўзаллик санъат, трагедия, катарсиз каби эстетик тушунчаларга таърифлар беради. Унингча, гўзаллик – моддий нарсаларни ўзида объектив равишда мавжуддир, унда тартиб, ҳажм, симметрия, бутунлик, турли-туманлик бирлиги каби белгилар бор. Санъат – табиатга тааллуқлидир, у билим олишда аҳамиятлидир.
Санъат-гўзалликни акс эттиради. У оддий нусха кўчириш эмас, балки ҳаётий материални фантазия асосида бадиий тарзда ўзгартириб кўрсатадиган ижодий актдир.

Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling