Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet5/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~

Трагедия – кишиларнинг ахлоқи пок бўлишига олийжанобликка хизмат қилади. Санъат – ижтимоий тарбия воситасидир.
Арасту эстетик қарашларида «катарсис» таълимоти муҳим ўрин тутади. Катарсис–фожиали воқеа-ҳодисалар заминида ваҳима, даҳшат, раҳм-шафқат орқали инсон руҳини поклантириб турилишидир.
Римда Тит Лукретсий Кар, Плотин каби файласуфларнинг эстетик қарашлари эътиборга моликдир. Тит Лукретсий Кар «Нарсаларнинг табиати ҳақида» асарида, санъат – «Зарурият», табиий эҳтиёждан келиб чиққан. Унинг маърифатчилик аҳамияти катта, деб уқтиради.
Плотин – диний эстетик қарашлари билан эстетика илми, эстетик тафаккур ўз инқирозига юз тутди.
Ўрта асрларда эстетик қарашлар асосан, диний руҳда ривожлантирилди. қуръони Карим, Ҳадиси Шариф ислом маданияти ва эстетикасининг манбаси – қон томиридир. қуръони Каримда «Аллоҳ гўзал ва у гўзалликни севади». Демак, исломнинг эстетик нуқтаи назари гўзалликка ошно бўлмоқдир.
Модомики, Аллоҳ гўзал экан, у яратган Одам ҳам, у бунёд этган Олам ҳам, ўз бандаларига ҳадя этган нозу неъматлар ҳам гўзалдир. Шунга мувофиқ Аллоҳнинг исми – сифатларини васф этувчи сўзларимиз ҳам, мусиқамиз ҳам, унинг қудратини намоён этувчи биноларимиз, меъморчилик обидаларимиз ҳам, Аллоҳ иродаси, номи сифати билан яратилган бу оламдаги нарсаларнинг ҳаммаси гўзал бўлиши керак. Ислом санъати ўз моҳиятига кўра, илоҳий тафаккурга йўғрилгандир. Бу ҳолат – шеъриятда (ғазал), мусиқада (мақом), тасвирий санъатда (нақш), меъморчиликда (масжид, мақбара, минора, мадраса) тарзида ёрқин кўзга ташланади.
Масжид – Аллоҳ билан кунма-кун мулоқот қиладиган, юзма-юз туриб гаплашадиган, Аллоҳ сўзларини бандаларига мунтазам эслатиб туриладиган муқаддас даргоҳ, - Аллоҳнинг уйи. Масжид – илоҳий қувватларни гўзаллик тарзида инсон руҳига ажиб бир ички тартиб ва интизом, саришталик ва таъсирчанлик билан сингдириб боради.
Яҳудий ибодатхоналарида ички кўриниши ва безакларида илоҳийликка қаратилган воқеабанд тасвирлар, ҳайкаллар ўз ифодасини топган бўлса, Христиан черковларида мой бўёқли тасвир манзара, ҳайкалтарошлик кўзга ташланади.
Демак, яҳудийлик ва христианлик тафаккури тарихийликка асосланади. Уларда муқаддас ривоятлар тасвирлар воситасида муқаддаслаштирилади, улар ривоятларга ҳамдард. Улар шахс тақдирини – инсон қисматини ривоятларга олиб бориб тақайдилар. Улар Аллоҳни ривоятлар орқали танийдилар.
Исломда эса мусулмон киши бутун борлиғини Аллоҳга бағишлайди. Мусулмон киши қатъий равишда илоҳиёт қоидаларига, Аллоҳ ҳукмларига итоат этади. Шу боис Аллоҳ уйи – масжидларда муқаддас сўзларга, Аллоҳ исми ва сифатларини рамзий ифодаловчи нақш ва ёзувларга алоҳида урғу берилади. Масжид нақшларида бир-бирига чирмашиб кетган бўртиқ манзара, «куфий», «сулҳ» хати ёзувлари мусулмон кишининг Аллоҳ таоло билан танҳо мулоқотнинг соғинчли ҳиссиётларни ифодалайди.
Нақш ва ёзувлар – ясама манзара (декорация) бинонинг шунчаки безаги эмас, балки инсон қалбига Аллоҳ гўзаллигини сингдирувчи, ислом мазмун-моҳиятини, мусулмон киши ҳаётини, турмуш тарзини, эстетик қадриятларни ёрқин ифодаловчи тимсоллардир.
Нақш – ҳаққониятни қўл билан ушлаб кўриш эмас, гўзалликни дилдан ҳис қилиш. Чодра ортидаги вазиятга инсонни тайёрлаш ва унга кириб бориш тимсолидир. Нақшдаги гуллар: гулсафсар–осойишталик, умри боқийлик, тўлқинсимон гул пояси – бойлик ва фаровонлик, навда ва япроқлар – навқиронлик, яшариш тимсоллари. Оқ ранг – бахт ва омад, зангори ранг – олий эътиқод, қизил ранг – шодлик, ёшлик тимсолидир.
Нақш – хотиржамлик, руҳий осойишталик умри узоқлик – чексизликни рамзий ифодаловчи хилқатдир. Меъморий биноларнинг нақшлари – олий баркамоллик, комиллик, Оллоҳ ҳузурига йўл олиш рамзлари ҳамдир. Нақш тимсоли ҳамма гўзалликни яратган ва уларни бандаларига неъмат қилиб берган ягона ва раҳмли Аллоҳ ҳузурига бориши ва унинг жамолига этишиш омилидир.
Ислом эстетикаси меъморчилик обидалари – масжид, мадраса, мақбара, минора ва уларга зеб берилган нақшлар шакли ва зийнати ҳаттотлик ва китоб безаш санъати ниҳоятда кўп маънолидир. Меъморчилик ва ҳаттотлик санъати муқаддас сўзнинг ботиний ва зуҳурий зухти бўлиб, улар ислом моҳиятига кўра, илоҳий сўзнинг ёзма шакли кўринишидир.

Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling