Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият


Download 392.36 Kb.
bet9/11
Sana31.01.2024
Hajmi392.36 Kb.
#1829846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~

Абдураҳмон Жомий. Форобий, Ибн Синолар умуман мусиқанинг киши хулқига таъсири тўғрисида гапирган бўлсалар, Жомий мусиқанинг (мақомнинг) тарбиявий аҳамияти тўғрисида «Рисолаи Мусиқий» асарида қуйидагиларни ёзади, «Билки, кишига лаззат бахш этишдан иборат умумий хусусиятдан ташқари 12 мақомдан ҳар бири, ҳар бир овоз ва шўъба махсус таъсир кучига эга. Ушшоқ ва наво қудрат ҳамда жасурлик уйғотади, ваҳоланки, овоз бундай таъсир кучига эга эмас»... Мазкур асарда мусиқа назарияси, унинг турлари, ижро усуллари ва созлар ҳақида кенг маълумот бериб, мусиқанинг тараққиёт даврлари хусусида ҳам тўхталади.
ХV аср шоири Аҳмадий «Мажозий» услубда ёзган «Созлар мунозараси» асарида мусиқа ва шеърият ўртасидаги алоқадорлик, уларнинг ҳамоҳанглиги, инсон руҳиятига эстетик таъсири, танбур, уд, чанг, кубуз, рубоб ва бошқа мусиқий асбобларида созлар бир-бирлари билан мунозара баҳс қиладилар деб ёзади. Унингча, танбур – дўмбира ўз санъатини мақтайди. Уд – уни рад қилади ва ўзини таърифлайди. Ниҳоят, мунозарага «Пири харобот(соқий) аралашиб, созларга насиҳат қилади ва уларнинг ўзига хос фазилати борлигини таъкидлайди».
ХIV аср охири ХV аср бошлари «Тасвирий иш усталари касб уюшмасининг низоми» номли рисолада наққошлик усталари Убайд Бухорий, Абдужамол Тошкандий, Жалолиддин Андижонийларнинг номлари ҳурмат билан тилга олинади. Наққошлик санъати Ўрта Осиёда кенг тарқалиб, халқ томонидан бу санъат тури ниҳоят даражада эъзозлангани гапирилади. Наққошлик бино ва китобларни бадиий безашда ўймакорлик ва нақшларда кенг ўрин эгаллаган.
Уйғониш даврида қадимги юнонларнинг эстетик идеалига қайтилди. Камолотли кишининг идеали – эркин, гармоник ривожланган «ҳеч қандай инсонийлик бегона бўлмаган» инсон эди. Инсонга, унинг чегарасиз, имконияти қобилиятига ва инсоннинг ярмидаги бахтли ҳаётидаги ишонч – Уйғониш даври дунёқарашининг ажралиб турган белгиси эди. Бу даврда «гуманизм» инсонни севиш тушунчаси вужудга келди. ғарбда Шекспир, Леонардо да Винчи, Серватес, Шарқда Низомий, Ш.Руставели, Навоий... реал ҳаёт ва инсон гўзаллигини эҳтирос билан исботладилар. Уларнинг нуқтаи назарича, эрдаги ҳаёт ҳақиқий ва гўзалдир, инсон унда ўзининг олий бахт ва шодлигини топиши лозим.
Уйғониш ва маърифатчилик даврида «Тенгликни шундай ўрнатиш лозим: катта бўлак яхлит ҳолда шундай нисбатда бўлсинки, кичик бўлак катта нисбатидан келиб чиқсин» деган «Олтин кесим» ғояси пайдо бўлди. Бу ғоя меъморчилик асарига ғоят мос бўлиб тушади. «Олтин кесим» таълимотида гўзаллик нарсаларнинг ташқи табиий томонларига эътибор қаратилади. Уларнинг нуқтаи назарича, гўзаллик сифатига нафақат табиат ҳодисалари, балки адолат, мардлик, саховат, донишмандлик, каби яхши инсоний хислат ва фазилатлар ҳам киради
Дидро эса гўзалликнинг ички мазмундорлиги, санъат асарларига нисбатан ифода кучи ҳақида фикр юритиб, гўзаллик билан гўзалликни баҳолаш ўртасида субъектив омил муҳим ўрин тутишини таъкидлайди.
Капитализмда – хусусий мулк ҳукмронлик қилади, барча нарса «Ҳамённинг катталиги» билан ўлчанади. Гўзаллик манфаатдорлик, қулайликнинг синоними сифатида қўлланилган. Айни пайтда капитализмда техника мўъжизалари, аъло сифатли буюмлар, гўзал магистриал йўллар, мухташам бинолар яратилди
Эстетик онг ва унинг тузулиши. эстетик онг объектив дунёга нисбатан бўлган инсон эстетик муносабатининг субъектив томонидир. эстетик онг маънавий – руҳий воқеа-ҳодисалар мажмуи бўлиб, улар ижтимоий ҳаёт заминида вужудга келадиган эстетик ҳис, эстетик дид, эстетик фикр, эстетик орзу, эстетик қараш, эстетик назария тизимини англатади.
Эстетик онг ахлоқий онг билан бирга диний онгдан олдинроқ пайдо бўлган. Дастлабки эстетик онг одамларнинг моддий фаолиятидаги асослар билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Кейинчалик эстетик ҳис-туйғу, дид ва орзулар ижтимоий ҳаётдан нисбий мустақиллик касб этгандир. Бора-бора эстетик онг соҳасига санъатнинг таъсири кучли бўлган.
Санъат маълум даражада эстетик онгнинг ифода кучига ва намоён бўлиш жараёнига, айни пайтда у жамият ҳаётида эстетик онгнинг энг муҳим омилига айланади. эстетик онг ижтимоий онгнинг баъзи шаклларидан орқада қолади. М: Сиёсий етукликнинг юксак даражасига кўтарилган айрим давлат арбоблари эстетик дид ва қарашлари жиҳатидан орқада қолиши мумкин. Баъзи олимлар тўғрисида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Ёки эстетик онги кучли, лекин ахлоқ жиҳатдан тубан одамларни ҳам ҳаётда учратиш мумкин. эстетик онг ворисийлик хусусиятига ҳам эга. эстетик онг ижтимоий ҳаёт инъикоси бўлиб, жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Жамият тараққиётида бирор жабҳа йўққи, у эстетик дид, орзу ва қарашлардан четда қолган бўлса. Сиёсат, ахлоқ, дин, фалсафа, фан- буларнинг ҳаммаси эстетик онг билан чамбарчас боғлиқ. эстетик онг эстетик фаолият жараёнида шаклланади ва қарор топади. эстетик онг эстетик фаолият маҳсулидир.
Эстетик онг бадиий онг билан чамбарчас боғлиқ. эстетик онг воқеликни бутун борлигича идрок этиб, қайта ишлаш жараёнида вужудга келса, бадиий онг санъатни яратиш ва идрок этиш жараёнида намоён бўлади. Бадиий онг бадиий асарлар тизимида ифодаланса, эстетик онгни акс эттириш, қўллаш анча кенг бўлиб, одамларнинг муҳит фаолиятида, унинг натижаларида, ддий а маънавий маданиятининг барча қадриятларида ифода топади.

Download 392.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling