Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият
Download 392.36 Kb.
|
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~
Ибн Сино, мусиқа билимига оид тўплам «Аш-шифо», «Ан-нажот», «Донишнома», «Мусиқа санъатига кириш», «қўшимчалар китоби» каби асарларида эстетика ҳақидаги фикрини баён этади.. эстетика билан ахлоқ муаммоларини бир-бирига боғлайди, Мусиқанинг эстетик хусусиятларини баён қилади, санъат турларининг ахлоқий тарбиядаги аҳамияти, шеъриятнинг кишиларга гўзал фазилатлар сингдириш имконияти тўғрисида ёзади.
Унингча, «Шеърият тасаввурга таъсир кўрсатувчи нуқтдир», «Барча билимларга эга нарсалар мукаммалликка мойилдир». «Мукаммаллик» – инсоннинг ички гўзаллиги ва эзгуликка интилишидир. Донишнома асарларида – товушлар, унинг баланд-пастлиги, нағмаларнинг бир-бирига боғлиқлиги, ритмлар, куй ҳолати, Мусиқа асбоби, барбод танбур, шоҳруд, най каби Мусиқа асбоблари ҳақида ёзади. «Қўшимчалар»да товушнинг сезги органларига таъсири, унинг ёқимли ва ёқимсизлиги, товушни эшитганда лаззатланиш ё нафратланиш ҳиссининг пайдо бўлиши, мусиқанинг киши ҳаётига қанчалик зарурати ва унинг пайдо бўлиши сабаблари ҳақида ёзади. Унингча, инсон ёқимли нарсалар орқали энгил тортади, ором олади, акси бўлса оғир тортади, ороми йўқолади, нафрат қўзғалади. Ибн Сино ёқимли ва ёқимсиз овозларнинг ҳаёт учун қанчалик зарурлиги ҳақида кўп фикр юритади. Унингча, ҳайвонлар ўзларига таниш бўлган овоз билан бир-биридан, яъни шерикларидан хабардор бўладилар. Шу овоз билан улар бир-бирини топадилар, натижада хавф-хатар туғилади, шу ҳолатда овоз чиқарадилар буни эшитганлар дарҳол ўша овоз чиққан жойга йиғилишга ва душманга умумий ҳамла қилишга шайланади. Бу ҳолни паррандалар, ит ва бошқа ҳайвонлар ҳаётида ҳам кўриш мумкин. Товуш инсон ва ҳайвонлар ҳаётида энг зарур нарсалардан биридир. Борди-ю, товуш маълум бир оҳангда берилган бўлса, киши руҳига кучлироқ таъсир кўрсатади. Инсонлар қулоғи кўпроқ нутқлардаги товушларни эшитишга мослашгандир, дейди муаллиф. Ибн Сино таъкидлашича, «Аллоҳ инсонларга инъом этган бахтлардан бири инсон нутқидир. Инсон ўзининг ана шу нутқидаги товуш оҳанглари орқали ўз ҳиссиётларини изҳор этади». «Кишилар ялинганда бошқача овоз чиқариб гапирадилар, дўқ-пўписа қилганда бошқача, шошиб гапирганда нутқ бошқача оҳангда бўлади». «Инсон қалби ҳар бир янги ва кўнгилдагидек нағмадан ором олади. қанчалик шу ёқимли нағма ғойиб бўлса, қалб ҳаяжонга тушади. Худди шу олдинги нағмага ўхшаш иккинчи нағманинг пайдо бўлиши билан қалбдаги ҳаяжон йўқола бошлайди», «Инсонларнинг овозлари ҳам бирор маънони ифодалаб, киши руҳига таъсир этиши мумкин, шундан ранг-баранг феъл – атворлар содир бўлади». «Мана шунда овознинг баланд-пастлиги, айниқса, мусиқий овознинг даражаси қандай бўлишлиги киши руҳига таъсир этишда аҳамият касб этади. Мусиқа фани товушларнинг бир-бирига мувофиқ ва номувофиқ жойлашгани ҳақида баҳс юритиши мумкин». Кайковус «Қобуснома» асарида, эстетиканинг муҳим тушунчаси-гўзаллик ва унинг сўздаги ифодаси, маънавий меросиа ўз муносабатини билдиради. «Билгилки, халқнинг расми, одати шундай: югуриб-елиб, қидириб–ахтариб дунёдан бирор нарса ҳосил қилади ва бу топган нарсасини ўзининг энг яхши кўрган кишисига қолдириб кетади. Мен дунёда мана шу сўзларни ҳосил қилдим, сен эса мен учун энг қимматбаҳолигимсан». Қобусномада эстетик қадриятлар ахлоқий қадриятларга ўраб баён қилинган. 44-бобда инсоннинг гўзал фазилатлари ҳақида сўз боради. Доно панд-насиҳатлар мазмуни гўзал хулқли комил инсонга қаратилган бўлиб, илоҳий ва дунёвий гўзалликларни қадрлашга даъватлар билан нурлантирилган. Аҳмад югнакий – «Ҳиббатул ҳақойиқ», Фирдавсий «Шоҳнома» асарларида эстетик фикрларни баён этган. Алишер Навоий фалсафий, адабий – эстетик қарашлари меҳварида комил инсон тарбияси унинг гўзалликлар кўриловидаги ҳаёт тарзи қандай бўлиши керак, деган масала туради. «Нафис санъат инсон маънавий олами, камоли учун калит», «бизга яна бир шифо дориси берилган бўлиб, у санъатдир. Гўзаллик яратувчи санъаткорлар чизган расмлар мўъжизакор бўлиб, улар инсон руҳига майин таъсир қилиш қудратига эга» деб таъкидлайди у. Шунингдек, Алишер Навоий «Мажолис-ун нафоис», «Мезон- ул- авзон», «Муфрадот» асарларида ҳам нафосат илми тўғрисида фикр юритади. У «Қори наво» куйининг бастакори. Истеъдодли мусиқий талабаларнинг устози. Навоий адабий-эстетик қарашларида сўз санъати ва эстетик тафаккур тараққиётида муҳим ўрин тутади. Унда бадиий адабиёт маънавий ҳаётнинг муҳим бир соҳаси бўлиб, санъаткор инсон маънавий эҳтиёжига, инсоф ва адолатнинг барқарор бўлишига хизмат қилиши, энг яхши инсоний хислат ва фазилатларни тарғиб этиши, китобхон онги, ҳисси ва дидига таъсир кўрсатиши муқаррардир, деган ғоя устувордир. Download 392.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling