Эстетика фанининг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Эстетик англаш, эстетик муносабат ва эстетик фаолият
Download 392.36 Kb.
|
Estetika fanining predmeti, tadqiqot doirasi~
Абу Наср Форобий: «Рисолаи Мусиқа» асарини ёзиб тугаллаб, «Ё алҳазар, эй Мусиқа олами, яхшиямки, сен борсан, агар сен бўлмаганингда инсоннинг аҳволи не кечар эди» деб хитоб қилган эканлар.
Ўрта Осиё Мусиқа санъати эрамиздан олдинги асрлардаёқ халқнинг турмуш маданиятидан муносиб ўрин олган эди. Халқ сайиллари, тўй-томошалари, «Наврўз» байрами куй-қўшиқсиз ўтмас эди. Махмуд қошғарийнинг «Девону Луғатит-турк» китобида келтирилган қўшиқлар юртимизда нафосатнинг жуда кенг тарқалганлигидан далолат беради. Бу китобда меҳнат ва маросим қўшиқлари қаҳрамонлик қўшиқлари, ишқий, ахлоқий- таълимий шеърлар кенг ўрин олган. Уларда меҳнат жараёнлари маиший ҳаёт манзаралари, кишиларнинг жўшқин ҳис-туйғулари умид орзулари ифодаланган. Меҳнат қўшиқларида бунёдкорликка, меҳнат машаққатларини энгишга, энгиллатишга, ҳордиқ чиқаришга даъват этилган. Ўрта Осиё халқлари мусиқа меросида мақомлар катта ўрин эгаллайди. ХV асрда Барбод Марвозий «Шашмақом» (дастлаб 24 мақом, кейинчалик 12 мақом), Нажмиддин Кавкабий томонидан- 6 мақом яратилди. Борбад Марвозий Фалаҳбадда туғилган бўлиб, 12 мақомнинг асосчисидир. Борбад – бу улуғ, бастакор ва муғаннийнинг Хисрав II Парвез саройида Мушарраф бўлган фахрли унвонидир. Бу ҳақида ХIХ асрнинг энг машҳур изоҳли луғати – «ғиёс-ул-луғат» муаллифи Муҳаммад ғиёсиддин ёзади. Борбад келажак авлод учун ғоят катта, услуб ва мазмун жиҳатидан беқиёс даражада чиройли, бой ва ўлмас мерос қолдирди. У яратган 12 мақомда 12 ой тартиби мақомларнинг ҳар бири ойнинг 30 куни ҳисобидан келиб чиққан ва 30 хил оҳанг беради. Демак, у йилнинг 365 куни учун 365 хил оҳанг яратган. Истеъдодли шоир ва ажойиб созанда, Хисрав саройини машҳур ҳофизи бўлган. Ривоятларга кўра, Борбад Марвозий Хисрав саройига Ҳофиз бўлишни жуда орзу қилган. Кунлардан бир куни саройда базм бўлаётган пайтда у дарахт устига чиқиб, қуюқ барглар орасига яшириниб турган. Хисрав шароб тўлдирилган қадаҳни биринчи бор кўтарганда – «Аллоҳ яратди» куйини, иккинчидан–«Пархор партави» мақомини, учинчидан–«Сабз андар сабз» куйини чалади. Бундан таъсирланган ҳукмдор. Борбад Марвозий саройга созанда қилиб тайинлайди. Лекин Борбад Марвозийнинг душманлари кўп эди. Шоҳ саройи базмларида бирида унга заҳар солинган май ичириб, уни ўлдирадилар. Айтишларига кўра у душмани Саркаш ёки Робуст томонидан ўлдирилган. Абу Абдуллоҳ Рудакий (IХ-Х асрлар) машҳур шоир ва созанда, уд ва чанг чалишда моҳир, кўпгина халқ шеърларини куйга солган, ўзи ҳам маҳорат билан ижро этган. Бухоро ҳукмдори Наср II ибн Аҳмад уни саройга таклиф қилади. Давлатшоҳ Самарқандийнинг–«Тазкират уш-шуаро» (Шоирлар хотираномаси) асарида ёзилишича, Амир Наср ибн Аҳмад Ҳирот шаҳрига этишгач унинг жаннатмакон иқлимидан баҳра олиб узоқ қолиб кетади. қанча эслатмасин у Бухорога қайтишга рози бўлмайди. Шунда Рудакий ўзининг «Бухоро қасидаси»ни ёзади. Унда пойтахт Бухоро, Амир атрофидаги баёнлар, юрт соғинчи тўғрисида фикрлар айтилган эди. Бир куни Амир Бухоро неъматлари ва об-ҳавоси ҳақида сўз очганда Рудакий Бухоро ҳақидаги ўз қасидасини куйлайди. Бу қасида амирнинг кўнглида музлаб ётган Ватан меҳрини уйғотиб юборган. Айтишларига кўра Амир ҳатто этигини ҳам киймай Бухоро сари равона бўлган. Абу Наср Форобий. (872-950) «Шеър ва қофиялар ҳақидаги сўз». «Риторика ҳақидаги китоб», «Луғат ва ҳаттотлик ҳақидаги китоб», «Мусиқа ҳақидаги катта китоб», «Мусиқа ҳақидаги сўз», «Ритм туркумлари ҳақидаги сўз» каби асарларида эстетик қарашларини баён қилган. «Бахт-саодатга эришув ҳақидаги» рисолада, «Инсон гўзалликни самарали идрок этиши учун унда нозик табиат ва ақлий мукаммаллик замини бўлиши керак. Ҳиссий ва ақлий қобилиятига эга бўлган инсонгина дунёнинг барча сирларини била олиши мумкин деб таъкидлайди. Форобий: «Инсон ақл идроки туфайли ҳақиқий инсонга айланади, билим инсонга бахт ва шодлик келтиради. Инсон билими орқали ўзида гўзаллик ва мукаммалликни кашф этади», деб ёзади. Форобий: одамларни илм билан, санъат билан шуғулланишга даъват этади ва шу туфайли гўзал нарсага айланади. Форобий инсон қобилиятини 2 га: туғма ва кейин эришилган қобилиятга бўлади. Туғма қобилиятга: биологик, жисмоний, баъзи руҳий хусусиятлар киради. Уни камол топтириш жараёни эса инсон ўз ҳаёти давомида илм, ҳунар ўрганиши ахлоқий қонун-қоидаларни эгаллаши ва санъатни ҳаётий тажрибаси билан бойитиши орқали содир бўлади. Бундай фазилат, жумладан эстетик фазилатлар инсон атрофини қуршаган муҳит таъсирида шаклланади. Форобийнинг ўзи моҳир созанда, бастакор янги мусиқа асбобларининг ихтирочиси бўлган. «Мусиқа ҳақидаги катта китоб»ида у мусиқа назарияси ва тарихини баён этиб, Шарқда маълум ва машҳур бўлган рубоб, танбур, ноғора, уд, қонун, най каби асбоблар ҳақида, уларда куй ижро этиш қоидалари ҳақида ёзади. Форобий мусиқа илмининг назарий ва амалий тармоқларини, куйларнинг ички тузилишини, қонуниятларини ҳисобга олиб, уларни таълиф ва илми иқога ажратади. Мусиқа назариясида товушлар вужудга келишининг табиий – илмий таърифини беради, Куйлар оҳангдорлигининг математик тамойилларини очиб беради, турли жадваллар, геометрик қоидалар асосида кўплаб мураккаб чизмалар келтиради, Шарқ мусиқасини, унинг ритм-зарблари асосларини далиллар билан шарҳлаб беради. «Бахт саодатга эришув ҳақидаги» асарида, санъатнинг улкан таъсир кучи ҳақида ёзиб, «Санъат – инсонда гўзал эстетик фазилатларни тарбиялашга қодир кучга эга», деб таъкидлайди. Унингча, ёшларнинг ахлоқий фазилати низомларини ҳамда уларнинг санъатни эгаллаши учун амалий малакаларини тарбиялаш–тарбиячиларнинг муқаддас вазифасидир. Санъат ўз моҳиятини йўқотган одамлар ҳулқини тартибга келтиради. Ахлоқсиз хулқни мукаммал қилади, мувозанат билан одамлар хулқининг мувозанатини сақлаб туради. Форобий мусиқанинг шифобахш кучини уқтириб, «бу тўғридаги билим тананинг саломатлиги учун ҳам фойдалидир» дейди. «Шеър санъати ҳақидаги» асарида ёзилишича, бадиий фаолият ўзига хос тарзда воқеликка таклиф қилишдир. Мусаввирлик ва шеърият бир-биридан сўз ва бўёқ воситаларида фойдаланиши билан фарқланади. Унда одамлар тасаввурларига тақлид орқали таъсир ўтказиш мақсад қилиб қўйилади. Бу таъсир куч-тасаввур дейилади ва у туйғу ва ақл-идрок оралиғида туради. Абу Райхон Беруний, «Ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Минералогия» асарларида эстетик фикрларини баён қилган. Беруний ҳар қандай ҳаёт қийинчиликларига қарамай, инсоннинг буюклигига, унинг ақли ва улуғворлигига астойдил ишонади. Нафосат ҳақидаги қарашларида воқеа-ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлик манбаи ҳамоҳанглик ва уйғунликдир деб таъкидлайди. Унингча, нафосат гўзаллик табиати ва инсонга хос бўлган камолот, етуклик сифати даражасидир. Унинг нуқтаи назарича, «ҳеч нимага муҳтож бўлмаган нарсаларни етук ва мукаммал дейиш мумкин». Download 392.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling