2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари
Download 20.18 Kb.
|
1- Кириш - Миткробиология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илья Ильич Мечниковнинг
- Говард Тейлор
- С.Н.Виноградскийнинг
- В.Л.Омелянский
Машҳур немис микробиологи Роберт Кох (1843-1910 й) микробларнинг тузилишини ўрганишга ёрдам берган - бўяш усулларини таклиф этди, микрофото-сурат олишини жорий этди. Микробиологик текширишларнинг Кох томонидан ишлаб чиқилган усуллари юқумли касаллик қўзғатувчиларини фақат бир тур микроорганизмлардан иборат ҳолда ажратиб олишга имкон берди. У қаттиқ озиқа муҳитини ҳам кашф этди. Юқумли касалликлар (Сибир язваси, яра инфекцияси, туберкулез, холера) ни ўрганишда Кохнинг хизматлари катта бўлди.
Микробиология фанининг ривожланишида рус зоологи Илья Ильич Мечниковнинг (1845-1916 й) хизматлари каттадир. У иммунитет назариясини ишлаб чиқди. Микроорганизмлар ўртасидаги қарама қарши-антагонистик мунособатларни амалда фойдаланиш фикри кейинчалик антибиотик таълимотини яратди.
Тупроқ микробиологиясини ривожланишида С.Н.Виноградскийнинг (1856-1953 й) хизматлари катта. У томонидан, олтингугурт, темир ва нитро бактерияларини ўрганиши тупроқ микробиологияси-нинг ривожланишида янги даврни бошлаб берди. Виноградский тупроқда азотофиксатор бактерияларни эркин ҳолда яшашини ҳам исботлаб берди (1894 й).
Download 20.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling