ДНК шундайлигича ҳужайрага киритилса, масалан бактерия ҳужайраларидаги ферментлар уларни нуклеотидларга парчалаб ташлайди. Баъзи холларда ДНК ҳужайрага кириб ўрнашиши мумкин, лекин ҳужайранинг бўлиниш жараёнида у наслдан–наслга берилмай йўқолиб кетади. Рекомбинант ДНК ҳужайранинг генетик аппаратининг ташкил қилувчи қисмига айланиши учун, у геномга бирикиши (хромосомага интеграция) ва шунинг ҳисобига репликацияланиши ёки автоном репликацияланиш хусусиятига эга бўлиши керак. - ДНК шундайлигича ҳужайрага киритилса, масалан бактерия ҳужайраларидаги ферментлар уларни нуклеотидларга парчалаб ташлайди. Баъзи холларда ДНК ҳужайрага кириб ўрнашиши мумкин, лекин ҳужайранинг бўлиниш жараёнида у наслдан–наслга берилмай йўқолиб кетади. Рекомбинант ДНК ҳужайранинг генетик аппаратининг ташкил қилувчи қисмига айланиши учун, у геномга бирикиши (хромосомага интеграция) ва шунинг ҳисобига репликацияланиши ёки автоном репликацияланиш хусусиятига эга бўлиши керак.
Асосий вектор конструкциялар Плазмидалар – ген муҳандислигида ўрнини босиб бўлмайдиган объект сифатида фойдаланилади. Барча плазмидалар учун умумий бўлган қуйидагилар: - Плазмидалар – ген муҳандислигида ўрнини босиб бўлмайдиган объект сифатида фойдаланилади. Барча плазмидалар учун умумий бўлган қуйидагилар:
- 1. Клонланиш – нусха ҳосил қилиш;
- 2. Чиқишмаслик;
- 3. Кўчириб ўтиш.
- 1. Клонланиш – нусха ҳосил қилиш. Плазмиданинг нусхасини кўпайши туфайли шундай нусхадаги плазмидалар сони ҳам ортиб боради ва улар бўлинаётган ҳужайранинг кейинги авлодида тенг тахсимланади.
- 2. Чиқишмаслик. Битта ҳужайрада бир хил плазмидаларни ўзаро чиқишмаслиги биология ходиса ҳисобланади. Чатиштириш даврида донор ҳужайрадан реципент ҳужайрага ўтган плазмида ўзи каби плазмидани резидентни сиқиб чиқаради ёки ўзи йўқолади.
- 3. Кўчириб ўтиш. Бу хусусият плазмидалар учун хосдир.
3. Рекомбинат ДНК молекуласини яратиш ва унинг аҳамияти - 3. Рекомбинат ДНК молекуласини яратиш ва унинг аҳамияти
- Рекомбинант ДНК, дурагай ҳисобланиб, олдиндан берилган дастур асосида йиғилган молекуляр система.
- Рекомбинант ДНК нинг конструкциясини яратиш технологиясини ишлаб чиқилганлиги ген муҳандислигининг энг муҳим ютуқларидан биридир.
- Рекомбинант ДНК тирик организм ҳужайрасига киритилганда, у реципент организмнинг генетик аппаратининг асосий қисмини ташкил этиб, унинг генетик, биокимёвий ва физиологик хусусиятларини ўзгартиради.
- Рекомбинант ДНК молекулалар олиш техникасини ташкиллаштириш натижасида янги микроорганизм, ўсимликлар, ҳайвонларни бузилган генларни тузатиш, инсоният учун зарур бўлган тирик организмларнинг генотипик констркуциялар тузиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |