2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари


Download 0.51 Mb.
bet1/2
Sana23.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1384997
  1   2
Bog'liq
6- Тупрок микробиологияси

Режа:

1. Тупроқни ҳосил бўлишида микроорганизмларнинг роли

  • 1. Тупроқни ҳосил бўлишида микроорганизмларнинг роли
  • Тоғ жинслари сиртида тупроқни ҳосил бўлишида микроорганизмлар фаолияти туфайли турли минераллар емирилади. Бунга асосий сабаб микроорганизмлар ҳаёт жараёни натижасида тоғ жинисларини емирувчи органик кислоталар ҳосил қилишдир.
  • Тоғ жинслари сиртида биринчи бўлиб, микроскопик сув ўтлари, яъни диатом сув ўтлари ҳосил бўлади. Автотроф озиқланувчи диатом сув ўтлари органик моддаларни ҳосил қилиб, сапрофит микроорганизмларга замин тайёрлайди. Бу микроорганизмлар тоғ жинсларини емиришда фаол иштирок этади.

Емирилган тоғ жинсларида цианобактериялар ривожланиб уни боғланган азот билан бойитади. Бундай муҳит бошқа микроорганизмларни ривожланиши учун қулай шароит яратиб беради. Микроорганизмларнинг фаолияти туфайли тупроқнинг махсус таркибий қисми, унинг унумдорлигини ва сув ушлаб қолиш қобилиятини белгиловчи гумус юзага келади.

  • Емирилган тоғ жинсларида цианобактериялар ривожланиб уни боғланган азот билан бойитади. Бундай муҳит бошқа микроорганизмларни ривожланиши учун қулай шароит яратиб беради. Микроорганизмларнинг фаолияти туфайли тупроқнинг махсус таркибий қисми, унинг унумдорлигини ва сув ушлаб қолиш қобилиятини белгиловчи гумус юзага келади.
  • Гумус - чиринди тупроқ - тупроқ микроорганизмлари томонидан органик моддалар қолдиғининг парчаланиши туфайли ҳосил бўладиган тупроқдаги алоҳида органик моддаларнинг мураккаб қўшилмаси.

2. Тупроқда микроорганизмларнинг тарқалиши

  • 2. Тупроқда микроорганизмларнинг тарқалиши
  • Тупроқда жуда кўп микроорганизмлар учрайди, яъни бир 1г тупроқда миллионлаб ёки миллиардлаб бактерия бўлади. Ҳаво ва сувга нисбатан тупроқда бактериялар кўп. Тупроқ асосий манба бўлиб, ундан микроблар ҳаво ва сувга ўтиб туради. Тупроқда турли-туман бактериялар, актиномицетлар, моғорлар, ачитқилар, сувўтлар ва содда ҳайвонлар учрайди.
  • Баъзи олимларнннг ҳисоблашича, 1га ҳайдаладиган ернинг 25 см чуқурликкача бўлган қатламида 3-5 тоннагача бактерия учрар экан. Бактерияларнинг тупроқда тарқалиши тупроқнинг хусусиятига боғлиқ бўлади. Тупроққа тушган ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғи ҳисобига микроорганизмлар жуда кўпайиб кетади. Тупроқдаги микроорганизмлар сони тупроқнинг турига, физик-химиявий хоссаларига ва иқлим шароитига кўра ҳар хил бўлади (1-жадвал).

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling