Самарадорлик – ресурлардан самарали фойдаланиш. Бозор ресурсларни жамият аъзолари ҳоҳлаган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун сафарбар этади Рағбатлар – бозор иқтисодиёти янги ишлаб чиқариш кўникмалари, меҳнатсеварлик ва инновацияларни рағбатлантиради. Эркинлик – бозор иқтисодиётидаги асосий ноиқтисодий аргумент шахсий эркинликка урғу бериш ҳисобланади.
Марказлашган маъмурий бошқариш тизимининг таназзули
Мувофиқлаштириш муаммоси – режалаштирувчи давлат ташкилотлари миллионлаб истеъмолчилар, корхоналар ва ресурсларни етказиб берувчиларнинг алоҳида ишлаб чиқариш қарорларини увфқтиилари зарур бўлагн
Мотивация муаммоси – ишлаб чиқарилаётган товарлар ассортименти режалаштириш билан шуғулланувчи марказий орган томонидан белгиланган. Уларда қандай товарлар, қанча ишлаб чиқариш ва кимга ишлаб чиқаришни аниқ белгилаш бўйича мотивация бўлмаган.
Шимолий ва Жанубий Кореянинг космосдан олинган тундаги сурати
3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари
Мулкчилик муносабатлари – бу
- мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва ўзлаштириш жараёнларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир.
Эгалик қилиш
- – бу мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилишидир.
Фойдаланиш
- у мол-мулкни даромад олиш учун ёки шахсий эҳтиёжни қондириш учун ишлатилишини билдиради.
Ўзлаштириш
- – бу мол-мулк тақдирининг мустақил ҳал қилинишидир.
Тасарруф этиш
Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир.
- Мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти – ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўғин – бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади.
Мулк субъекти
- жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқега эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари бўлиб, улар жамоа, синф, табақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим кишилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти сифатида майдонга чиқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |