2-мавзу. Иктисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг узига хос хусусиятлари ва устувор йуналишлари
Download 35.49 Kb.
|
2 amaliy mashgulot
Жаҳонгир Абдурасулов,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони бугунги кунимиз учун ниҳоятда муҳим аҳамиятли ҳужжатдир. Стратегиянинг «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» деб номланган учинчи йўналишида миллий валюта ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда туризм индустриясини жадал ривожлантиришга асосий эътибор қаратилади. Ушбу йўналиш яна хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, заргарлик соҳасини ривожлантириш, айрим миллий корхоналарнинг акцияларини (IPO) нуфузли хорижий фонд биржаларига дастлабки тарзда жойлаштиришга тайёргарлик кўриш чора-тадбирларини ҳам қамраб олган. Маълумки, 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 млрд. АҚШ долларилик 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади. Бу каби эзгу саъй-ҳаракатларни амалга оширишда, табиийки, банкларнинг алоҳида ўрни бор. Ва бугунги кунда банк тизимини ислоҳ қилишда банклар депозит базасининг капитализациясини чуқурлаштириш, барқарорлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ҳамда ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестицион лойиҳалар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада кенгайтириш каби вазифалар ижросига катта эътибор қаратиш зарур. Бундан ташқари, янги турдаги суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматлар ҳажмини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш, капитал жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Республика тижорат банклари олдида халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлардан самарали фойдаланишдек муҳим вазифалар турибди. Шу боис ҳам, Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан: ● банк назорати бўйича Базель қўмитаси талабларига асосан, тижорат банкларининг маблағлари етарлилиги ва ликвидлиги даражаси кўрсаткичини қўллаб-қувватлаш; ● бошқарув ва банк таваккалчилиги тизими, жумладан, илғор хорижий амалиётлар асосида тижорат банкларида менежмент таваккалчилиги самарадорлигини янада ошириш; мамлакат иқтисодий ривожланишининг замонавий талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш мақсадида банк фаолиятини тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини инвентаризация қилиш; ● тижорат банклари фаолиятига, хусусан, кредит сиёсатига давлат ҳокимияти органлари маъмурий аралашувининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик; ● тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш, кредит портфели миқдорини доимий ошириб бориш ва унинг сифатини яхшилаш, инвестицион лойиҳаларни молиялаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш кўламини янада кенгайтириш; ● банкларга хос бўлмаган вазифаларни истисно этиш бўйича амалий чоралар кўришни назарда тутувчи Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Download 35.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling