2-мавзу. Иктисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг узига хос хусусиятлари ва устувор йуналишлари


Download 35.49 Kb.
bet4/4
Sana09.11.2023
Hajmi35.49 Kb.
#1760219
1   2   3   4
Bog'liq
2 amaliy mashgulot

Орзимурод Гайбуллаев, и.ф.н.,
БМТТД «Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси ходими
Биламизки, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши бўйича 5 қисмдан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Дастурда халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади: халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаси белгиланган. Хусусан, 2016-2020 йиллар давомида 27 та лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банкининг 3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ кредитларини жалб қилиш, 2016-2019 йилларда 20 та лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банкининг 2,97 млрд. АҚШ доллари ҳажмидаги кредитларини жалб қилиш, Ислом тараққиёт банкининг 1 млрд. АҚШ долларилик кредитини жалб қилиш ва мазкур халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш устувор йўналишининг бешинчи таркибий қисми, яъни 3.5-банди «вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш» деб номланади. Маълумки, Президентимиз
Ш. Мирзиёев ҳудудларни ривожлантириш масаласига халқимиз ва тадбиркорлар билан ўтказилаётган ҳар бир учрашувда, ҳар бир маърузасида алоҳида урғу бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
14 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2679-сонли Қарори билан Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси ташкил қилинди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари унинг раҳбари этиб тайинланди. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида эса Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сонли Қарорига кўра, барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ҳокимнинг иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шунингдек, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди. Ҳокимликларда ахборот-таҳлил гуруҳлари кучайтирилди. Чегарага яқин 80 та туманда ҳокимнинг махсус ёрдамчиси лавозими киритилди. Жами 739 та қўшимча штат ташкил этилди.
Давлат бошқаруви органлари тизимини тубдан такомиллаштириш ва оптималлаштириш, марказий ва ҳудудий ҳокимият ҳамда бошқарув органлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларни юқори профессионализмга, замонавий тафаккурга эга бўлган малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш вазифаси белгиланди. Малакали кадрларнинг асосий вазифалари, функциялари, ваколатларини аниқлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор вазифалари амалга оширилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, қатъий ижро интизомини таъминлаш 2017 йил учун республика ҳукумати иқтисодий-ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари сифатида қайд қилинди.
Дастур доирасида янги таҳрирдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Ушбу қонун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ваколатларини аниқлаштириш, вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериши ва ҳисоботга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини жорий этиши, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш шакллари ва уларни амалга ошириш механизмларини аниқлаштириш, шунингдек, халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайдиган ижрочи котиблар лавозимини таъсис этишни ўз ичига олиши лозим.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, маҳаллий бюджетлар тасарруфида қоладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар рўйхати ҳамда миқдорини қайта кўриб чиқиш орқали шаҳар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг минтақалар маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини оширган ҳолда фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади.
Минтақаларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш ва алоҳида вилоятлар, туманлар субвенцияланишини камайтириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган. Ҳудудлар бюджети даромад базасини кенгайтириш учун енгил саноатда 85 та, чарм-пойабзал соҳасида 31 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 16 та, озиқ-овқат саноатида 78 та, фармацевтика соҳасида 18 та, электротехника саноатида 17 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган Нурота, Каттақўрғон, Қўшработ, Қизириқ, Музработ, Боёвут, Сардоба туманларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида кичик бизнеснинг инновацион технопаркларини ташкил этиш назарда тутилган. Ҳудудларга инвестиция жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида саноат-иқтисод кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни, табиий ва меҳнат ресурсларини, шунингдек, ҳудуднинг бошқа потенциал имкониятларини ифода этган республиканинг ҳар бир туман (шаҳар)и паспортини тузиш устувор масала сифатида белгиланган.
Ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, маҳаллий тадбиркорларнинг имтиёзлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида Ғиждувон, Хазорасп, Ургут туманлари ва Қўқон шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши ҳам ҳудудлар салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш назарда тутилади.
Download 35.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling