2-мавзу. Инновациялар ва инновацион жараёнлар


Download 24.43 Kb.
bet1/3
Sana10.10.2023
Hajmi24.43 Kb.
#1696796
  1   2   3
Bog'liq
2-мавзу. Инновациялар ва инновацион жараёнлар


2-мавзу. Инновациялар ва инновацион жараёнлар
1.Ишлаб чиқаришнинг оммавий характери, умуман янги ва модификациялаштирилган маҳсулот турларининг яратилишининг тезланиши, меҳнат шароитларининг ўзгариши эҳтиёжларни кенгайтирибгина қолмай, балки ижтимоий эҳтиёжлар структурасини ҳам ўзгартирди. Ижтимоий (ишлаб чиқариш ва шахсий) эҳтиёжлар иккита манба ҳисобидан қондирилади:

  • маҳсулот ва технологияларнинг ўзлаштирилган турларининг экстенсив кенгайиши. Ўзлаштирилган маҳсулот турларининг экстенсив кенгайиши, ягона эҳтиёжни оммавийга айлантириб ва янги эҳтиёжларни вужудга келтириб, илгари қондирилмаган эҳтиёжларни тўлиқ қондириш учун зарур шарт-шароитлар яратади. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришнинг бундай кенгайиши яна пайдо бўлаётган эҳтиёжларнинг бир қисмини қондиришга ҳам ёрдам беради, масалан, ишлаб чиқарилаётган буюм турларининг белгиланган мақсадини алмаштириб, уларни ўзгарган шароитларга мослаштириш йўли билан, аммо бу ҳолда иррационал истеъмол, катта йўқотишлар бўлади;

  • янгиликларни тез ва самарали яратиш ва амалга ошириш, уларнинг ассортиментининг кенглиги ва янгилик киритиш (инновациялар) нинг кенг кўламлилиги.

Иккинчи манба – янгилик киритиш (инновациялар) ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг асосини ташкил этади.
Бу ҳолат эҳтиёжларнинг эгилувчанлиги, уларнинг тузилмаси турли-туманлиги ва динамиклиги, янгиликлар ҳисобидан мавжуд эҳтиёжларни қондириш имконияти (“эски” маҳсулот ишлаб чиқарилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги, унинг параметрлари истеъмол шартларига мос келмаслиги туфайли), шунингдек, битта янгилик киритиш натижасида турли эҳтиёжларни қондириш қобилияти билан изоҳланади. Умуман олганда, янгилик киритиш (инновациялар) – бу ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг реал имконияти бўлиб, улар мулк шаклида ифодаланади ва ишлаб чиқаришнинг аниқ усуллари, йўллари ва асосий мақсадга эришиш воситаларини намоён этади.

2. Янгилик киритишлар, инновацион фаолият натижаси бўлиб, охир-оқибатда ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини оширишга ва самарали иқтисодий тараққиётга ёрдам беради. Бу ва инновацион фаолиятни активизация қилиш лозимлиги тўғрисида қуйидаги маълумотлар далолат беради. Саноати ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) нинг 70 – 80%и инновациялар, янгилик киритиш ҳисобидан таъминланади. Қайд этамизки, 1980-йиллар бошида ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 55 – 65% доирасида баҳоланган. Бозор муносабатларига ўтишдан олдин бу улуш 25 – 30% доирасида бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ихтироларнинг 2% гина тадбиқ этилади, ривожланган мамлакатларда эса – 30 ва ундан ортиқ фоиз. Янгиликларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришни саноат корхоналарининг 6 – 9%и, саноати ривожланган мамлакатларда эса 35 – 40%и амалга оширади.


Сўнгги йилларда “инновация” атамаси (“янгилик киритиш”, “янгилик” атамалари билан бир қаторда) кўп ишлатилади. Бунда илм-фанда кенг тарқалган “инновация” атамаси лотинча “innovus” (in – (-да), novus – янги) сўзидан келиб чиққан ва мазмуни бўйича “инновация” ва “янгилик киритиш” атамалари синоним сифатида кўрилиши мумкинлигини назарда тутиш лозим. “Янгилик киритиш” атамаси “янгилик” тушунчаси билан ҳам чамбарчас боғлиқ, кўпинча ушбу атамалар бир-бирига тенглаштирилади. Инновация (янгилик киритиш)ни икки маънода кўриб чиқиш – мазкур тушунчаларнинг умумлаштирувчи бошидир, яъни янгилик (янги буюм, жараёнлар, хизматлар) сифатида ва уни амалга ошириш жараёни сифатида.
Шундай қилиб, инновациялар моддий маҳсулот сифатида янгиликлар (янги буюмлар, материаллар, жараёнлар, методлар ва ҳ.к.) билан тенглаштирилади, жараён сифатида эса улар янгиликларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш, тарқатиш ва ишлатишга қаратилган ўзгаришлар сифатида кўрилади. Иккинчи маъносида янгиликлар давр ичида ривожланаётган ва аниқ ифода этган босқичларга эга бўлган янгилик киритиш жараёни (инновацион жараён)нинг натижаси сифатида талқин этилади. Инновациялар (янгилик киритишлар) босқичлари, фаолият турларини характерлаб, “фан – ишлаб чиқариш – истеъмол” жараёнининг маълум босқичларидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди, бунда уларнинг янгилик киритиш (инновация)нинг даври сифатида талқин этилиши иш моҳиятини ўзгартирмайди. Бошқача қилиб айтганда, жараён сифатида инновация (янгилик киритиш) - “фан – ишлаб чиқариш – истеъмол” жараёнининг бошқача талқинидир.
Инновация моҳиятига келсак, бу ерда маҳаллий ва хорижий олимларнинг турли хил қарашлари назарда тутилади. Инновация ёки янгилик киритиш моҳияти қай шаклда ифодаланмасин, ушбу тушунчаларнинг умумий хусусиятлари – ўзгаришлар (тубдан ёки қисман), янгилик ва қўлланишлик бўлиб қолади. Мазкур хусусиятлар халқаро ҳужжатлар (“Фраскати қўлланмаси” ва “Осло қўлланмаси”)да ҳам акс этганки, уларда инновация инновацион фаолиятнинг сўнгги натижаси сифатида талқин этилади. Инновациялар (янгилик киритишлар) жараён сифатида мураккаб ва бир-бирига зид, уларнинг натижаси - янгиликлар эса – ниҳоятда турли-тумандир. Инновациялар турли жиҳатлар бўйича таснифланиши мумкин.
3. Инновациялар таснифининг турли кўринишлари мавжуд. Ишлатилган мезонларга қараб, инновациялар қуйидагича бўлади:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling