2-мавзу. Инновациялар ва инновацион жараёнлар


Download 24.43 Kb.
bet2/3
Sana10.10.2023
Hajmi24.43 Kb.
#1696796
1   2   3
Bog'liq
2-мавзу. Инновациялар ва инновацион жараёнлар

иш турлари бўйича – илмий, техник (конструкторлик ва технологик), тажрибавий-экспериментал ва ишлаб чиқариш инновациялари;

  • янгилик киритиш (инновация) лар жараёнининг аниқ натижаси бўйича – патентлар, ихтиролар, янги ёки модификация қилинган буюмлар, прогрессив технологик жараёнлар, хизматлар, стандартлар, ишлаб чиқаришнинг янги бошқарув ва ташкил этиш методлари;

  • янгилик даражаси бўйича – умуман янги, модификацияланган (модификациялаштирадиган) ва сохта инновациялар (сохта янгилик киритишлар)1;

  • буюм (нарса) мазмуни бўйича – маҳсулот, технологик, ижтимоий-иқтисодий, экологик, ахборот, ташкилий ва бошқарув инновациялари;

  • самара тури бўйича – илмий-техник, иқтисодий, ижтимоий, экологик, ахборот ва сиёсий инновациялар;

  • асосий фаолият турларининг қамраб олиниши бўйича – ишлаб чиқариш-технологик, ташкилий-бошқарув, ижтимоий-сиёсий ва молия-иқтисодий инновациялар.

    4. Инновацион имконият – бу жамият, халқ хўжалиги, соҳа, ҳудуд (республика), илмий-ишлаб чиқариш комплекс, корхоналарнинг илмий-техник, ишлаб чиқариш, меҳнат, моддий-ресурсли ва бошқа имкониятларни ҳисобга олган ҳолда янгилик киритиш (инновация) ларга тайёрлигидир.
    Инновация потенциали тушунчаси одатда инновациянинг илмий-техник ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, унинг кўламлилигини баҳолашда қўлланади. Бу ерда экологик аҳамиятни ҳам ҳисобга олмоқ асослироқ бўларди. Бундан келиб чиққан ҳолда, инновация потенциалини уни амалга оширишнинг илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий ва экологик самарадорлигининг кутилган даражаси, ҳамда унинг такомиллашуви (модификация, модернизация) ва кенг тарқалиши имконияти сифатида талқин этиш мумкин. Инновацион имконият ва инновация потенциали фақат муайян объект (масалан, ҳудуд, корхона) ва айрим янгиликлар (буюмлар, технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш ва бошқариш методлари) таҳлили асосида баҳоланиши мумкин.
    5. Инновацион жараённинг бошқариш объекти сифатидаги тавсифи уч жиҳатни ўз ичига олади:

    • инновацион цикл мазмунини очиб бериш;

    • инновациялар тўғрисидаги уларнинг буюм (нарса) мазмуни бўйича аниқ тасаввури;

    • инновацион фаолият ва янгилик яратишга йўналтирилган илмий-техник ишланмалар хусусиятларини аниқлаш.

    “Фан” бўғини тўрт босқич (тадқиқот турлари) дан иборат: фундаментал, изланиш ва амалий талқиқотлар, техник ишланмалар (лойиҳавий-конструкторлик ва лойиҳавий-технологик). Ушбу барча босқичларда ижод элементи, янги (кўпинча умуман янги) илмий ва техник ечимлар изланиши мавжуд.
    6. Изланиш тадқиқотлари фундаментал тадқиқотларнинг назарий хулосаларини амалий қўллаш йўллари ва усулларини ўрганишга йўналтирилган ишларни қамраб олади. Уларни амалга ошириш муаммони вариантли ишлаб чиқиш ва энг истиқболли йўналишни танлаш имкониятини назарда тутади. Улар маълум фундаментал тадқиқотларга таянади, аммо изланиш натижасида уларнинг асосий қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин. Изланиш ишлари ФА нинг институтларида, қисман ОТМ ларида ва тармоқ илмий ташкилотларида ўтказилади. Айрим тармоқ саноат ва халқ хўжалигининг бошқа соҳалари институтларида изланиш ишларининг солиштирма оғирлиги 10% гача боради.
    Изланиш тадқиқотларига металлга ишлов беришнинг умуман янги технологиясини яратиш ёки бевосита тўқимачилик толалари массасидан ип ишлаб чиқариш (масалан, аэродинамика, электростатик майдонлар ва ҳ.к. лардан фойдаланиб), полимер қопламалар ҳосил қилишнинг янги усулларини тадқиқ этиш, технологик жараёнларни оптималлаштиришнинг илмий асосларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш, янги дори-дармонларни излаш, янги кимёвий бирикмаларнинг организмга бўлган биологик таъсирини таҳлил этиш ва ҳоказолар бўйича бўлган ишлар боғлиқ бўлиши мумкин. Изланиш тадқиқотлари турли кўринишда бўлади: улар у ёки бу ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмасдан кенг доирали, ва аниқ масалаларни ҳал қилиш учун тор доирали бўлиши мумкин. Изланиш тадқиқотларининг асосий мақсади – фундаментал тадқиқотлар натижаларидан яқин келажакда турли соҳаларда амалий тадбиқ қилиш учун фойдаланиш (мисол учун, лазерни амалиётда қўллаш имкониятларини излаш ва аниқлаш). Изланиш тадқиқотларидан амалий фойдаланиш эҳтимоли – 30% атрофида.
    Изланиш тадқиқотлари хулосалари ва тавсиялари илмий тадқиқотларнинг кейинги, энг кенг тарқалган тури – амалий тадқиқотларга ўтишга имкон беради. Амалий тадқиқотлар асосан тармоқ институтларда ўтказилади. Амалий ишлар аниқ вазифаларга нисбатан фундаментал ва изланиш ишлари натижаларидан амалий фойдаланиш мақсадида амалга ошириладиган тадқиқотларни ўз ичига олади. Амалий тадқиқотларнинг аниқ мақсади – янги технологик жараёнларни яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, янги тамойилларга асосланган машина ва қурилмалар конструкцияларини яратиш имкониятларини аниқлаш, янги турдаги хом ашё ва материалларни яратиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришнинг аниқ йўллари ва методларини излашдир. Амалий тадқиқотлардан фойдаланиш эҳтимоли – 75 – 85%. Амалий тадқиқотлар натижалари – янгиликлар (станоклар, қурилмалар, технологиялар) яратишнинг техник имкониятини исботлайдиган патентбардош схемалар, илмий тавсиялардир. Мазкур босқичда юқори эҳтимоллик даражаси билан бозор мақсадини белгилаш мумкин.
    Амалий характердаги илмий-тадқиқот ишлари давоми техник ишланмалар (тажрибавий-конструкторлик, лойиҳавий-технологик ва лойиҳавий) бўлиб, уларнинг мақсади – амалий тадқиқотлар натижаларидан бевосита амалий фойдаланиш. Мазкур босқичда янги технологик жараёнлар ишлаб чиқилад Инновацион ишларнинг муҳим хусусиятларига уларнинг ноёблиги ва бетакрорлиги, натижа олиш муддатлари ва харажатлар миқдори ноаниқлиги, бир хил мақсадларга эришиш йўллари ва методларининг кўплиги, ҳамда катта миқдордаги махсус қимматбаҳо экспериментал қурилмалар, асбоблар, мослама ва материаллар зарурати киради. Инновациялар хусусиятларига халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги битта тадқиқот натижаларини кўп маротаба қўллаш имкониятини, шунингдек, инновацион ишланмалар натижаларининг ҳаммабоплиги ва ўзлаштирила олмаслик (истеъмолчиларнинг бир қисми учун “бепуллик”)ни киритиш лозим. Илмий тадқиқотлар хусусияти – уларнинг мураккаб ўтказилишида, чунки бунда диалектик метод ва қатор алоҳида фазилатларга эга бўлган юқори малакали кадрлар талаб этилади. Бундан ташқари, инновацион ишлар учун истиқболлилик, динамиклилик ва комплекслилик каби хусусиятлар хосдир.и, янги машина, буюмларнинг намуналари яратилиб, ўзлаштирилади. Саноат тармоқ институтларида техник ишланмалар солиштирма оғирлиги унча катта эмас, улар асосан лойиҳа ва конструкторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Ушбу босқич кўринарли натижаси – чизмалар, лойиҳалар, стандартлар, қўлланмалар, тажрибавий намуналардир. Улардан амалий фойдаланиш эҳтимоли 90 – 95%.
    7. Инновацион ишларнинг муҳим хусусиятларига уларнинг ноёблиги ва бетакрорлиги, натижа олиш муддатлари ва харажатлар миқдори ноаниқлиги, бир хил мақсадларга эришиш йўллари ва методларининг кўплиги, ҳамда катта миқдордаги махсус қимматбаҳо экспериментал қурилмалар, асбоблар, мослама ва материаллар зарурати киради. Инновациялар хусусиятларига халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги битта тадқиқот натижаларини кўп маротаба қўллаш имкониятини, шунингдек, инновацион ишланмалар натижаларининг ҳаммабоплиги ва ўзлаштирила олмаслик (истеъмолчиларнинг бир қисми учун “бепуллик”)ни киритиш лозим. Илмий тадқиқотлар хусусияти – уларнинг мураккаб ўтказилишида, чунки бунда диалектик метод ва қатор алоҳида фазилатларга эга бўлган юқори малакали кадрлар талаб этилади. Бундан ташқари, инновацион ишлар учун истиқболлилик, динамиклилик ва комплекслилик каби хусусиятлар хосдир. Инновациялар (янгиликлар) нинг ушбу хусусиятлари кўп ҳолларда жамиятнинг инновацион билимларни амалий қўллашдаги қобилият, мойиллигига таъсир этади. Бу эса, ўз навбатида, инновацияларни режалаштириш методларида, уларни молиялаштиришда, баҳолаш ва назоратда акс этиши, яъни инновацион жараённи (инновацион фаолиятни) бошқаришда ҳисобга олиниши зарур. Инновацияларни мазмунан (предметли) характерлайдиган кўрилган жиҳатлар инновацион мавзу (лойиҳа) ни танлаш амалиёти асосида, уларни башорат қилиш ва режалаштириш, молиялаштириш, рағбатлантириш ва самарадорлигини баҳолаш, ҳамда зарур инновацион инвестицияларни белгилаш асосида ётади.
    8. Бозор муносабатлари шароитларида бир қатор объектив сабаб, шароит ва омиллар (ижтимоий эҳтиёжларнинг мураккаблашуви, янгиликларнинг тез янгиланиши, уларнинг юқори технологиялиги) га кўра, халқ хўжалигини, ижтимоий ишлаб чиқаришни бошқариш тизимининг мукаммаллиги даражасидан қатъи назар, инновацион жараёнга таъсир этишнинг қўшимча махсус механизми зарур. Бу ижтимоий ишлаб чиқаришда, халқ хўжалигида инновацион жараённи бошқаришнинг ўзаро боғланган икки тизими мавжудлигини билдиради.

    Download 24.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling