2-мавзу. Инновациялар ва инновацион жараёнлар


Download 24.43 Kb.
bet3/3
Sana10.10.2023
Hajmi24.43 Kb.
#1696796
1   2   3
Bog'liq
2-мавзу. Инновациялар ва инновацион жараёнлар

Биринчи тизим – бу ижтимоий ишлаб чиқаришни бошқаришнинг умумий тизимидир. Бу ҳолатда инновацион жараённи бошқариш халқ хўжалигини бошқариш тизимининг таркибий қисми сифатида кўриб чиқилади. Ижтимоий ишлаб чиқариш муаммоларини ечишга йўналтирилган мазкур тизим бир вақтнинг ўзида маълум даражада инновацион жараён ривожланишини билвосита рағбатлантиради. Уни инновацион жараённи бошқаришнинг экзоген (ташқи) тизими деб аташ мумкин.
Иккинчи тизим – бу бевосита инновацион жараённинг ўзини бошқариш тизимидир. У инновацион жараённи бошқаришнинг эндоген (ички) тизими деб аталиши мумкин.
Бевосита инновацион жараённинг ўзини бошқариш тизими бошқа ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришдан ўз мақсадлари, мазмуни, функциялари, тамойил ва методларига кўра анча фарқ қилади. Инновацион жараённи бошқариш мақсадлари қуйидагилар:

  • ишлаб чиқиладиган маҳсулотнинг ассортименти ва номенклатурасининг, шунингдек, қўлланадиган техника, технологиялар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш методларининг узлуксиз равишда янгиланиши;

  • мамлакатнинг илмий ва илмий-техник имкониятининг янада ривожланиши, илмий пойдевор яратиш.

Инновацион жараённи бошқариш моҳияти (тор маънода) тадқиқотлар, лойиҳавий-конструкторлик (лойиҳавий-технологик) ишланмалар ва янгиликларни ўзлаштириш жараёнларига харажатлар ва амалга ошириш муддатларини камайтириш, ва, ниҳоят, (иқтисодий, ижтимоий, экологик) самарадорликни ошириш мақсадида таъсир этишдан иборат. Умуман олганда, бошқариш моҳиятини инновацион жараённинг экзоген бошқариш тизими нуқтаи назаридан очиб бериш мумкин.
9.Инновацион жараённи бошқариш умумий бошқариш тамойиллари ва инновация хусусиятлари ва инновацион фаолият мазмуни билан белгиланадиган ўзига хос тамойиллар асосида амалга ошади. Кейингилари инновацион жараённи бошқаришнинг ўзини шакллантириш, яъни эндоген бошқариш тизимини тузиш учун муҳимдир. Инновацион жараённи бошқаришнинг ўзига хос тамойилларига мослашувчанлик, вақт омилини ҳисобга олиш, комплекслилик, инновацион ишлар ноаниқлигини, уларнинг ижодий характерини ҳисобга олиш тамойиллари киради.
Энг муҳим тамойил – бу мослашувчанлик тамойилидир. У илмий-техник тараққиёт циклик характери, илмий тадқиқотлар натижаларининг олдиндан айтиш қийинлиги (ёки олдиндан айтиб бўлмаслиги) билан боғлиқ. Мослашувчанлик тамойили режалаштиришнинг алоҳида турлари (масалан, аниқ деталлашган топшириқлар бўйича эмас, балки тадқиқот ишларининг алоҳида йўналишлари бўйича) ва молиялаштириш шаклларининг қўлланилишини талаб этади, илмий-техник кадрлар таркибига ва бошқариш методларини танлашга таъсир этади.
Вақт омилини ҳисобга олиш тамойили инновацион циклнинг узоқ давомийлиги, унинг алоҳида босқичлари ва даврлари бажарилишининг нотекис вақт оралиғи билан боғлиқ. Ишлаб чиқаришни бошқаришдаги анъанавий тақвим даврлар (квартал, йил ва б.) инновацион жараённи бошқаришда (истиснолар ҳам мавжуд) асос бўла олмайди. Ушбу тамойил инновациялар истиқболлиги билан боғлиқ, бу эса қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг узоқ муддатли оқибатларини ҳисобга олиш зарурлигини билдиради.
Комплекслилик тамойили инновацион жараённинг барча бўғин, босқич ва даврларидаги техник, иқтисодий, ташкилий ва ахборот бирлигини назарда тутади. Бундай бирлик инновацияларни бошқариш тизимининг барча таркибий элементлари – режалаштириш, молиявий ва ташкилий таъминот ва ҳ.к. ларга таъсир этади. Бундан ташқари, комплекслилик турли фан соҳалари ўртасида ва бошқариш функциялари ўртасидаги боғлиқликни таъминланишини билдиради.
Инновацион ишлар ноаниқлигини ва уларнинг ҳавфли характерини ҳисобга олиш тамойили башоратлаш ва режалаштиришда, янгилик киритишни молиялаштириш ва самарадорлигини баҳолаш методларида намоён бўлади. У, мисол учун, эҳтимолли ҳавф салбий оқибатларини бартараф этиш учун молия захираларни яратишни ёки алоҳида инновацион ишларнинг уларни режалаштиришдаги бажарилиш муддатлари (босқич, даврлар) ни тўғирлашни талаб этади.
Инновацион ишлар ижодий характерини ҳисобга олиш тамойили шунга асосланадики, янгиликларни яратиш ва тадбиқ қилишнинг ижодий характери инновацион жараённи бошқариш тизимига таъсир кўрсатади. У иш бажарилиши жараёнини ташкил этишда, бошқариш органлари тузилмасини шакллантиришда, иш тартиби вап бошқариш усулини белгилашда, инновацион ишлар самарадорлигини баҳолашда ва айниқса ходимлар меҳнатини (маънавий ва моддий) рағбатлантиришда ҳисобга олинади.
10. Инновацион жараённи самарали бошқариш инновацион механизм орқали амалга оширилади. Инновацион механизм – бу ташкилий, бошқарув, молиявий-иқтисодий, ҳуқуқий, ахборот, техник ва маънавий-психологик омиллар, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири мажмуи бўлиб, улар инновацион фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш ва унинг натижалари самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Бундан келиб чиқадики, инновацион механизм таркибий элементлари қуйидагилардир:

  • инновацион муносабатларнинг ташкилий шакллари;

  • инновацияларни бошқариш усуллари;

  • инновацияларни молиялаштириш усуллари;

  • инновациялар натижалари самарадорлигини баҳолаш усуллари;

  • инновацион жамғармаларни (марказлашган ва марказлашмаган, федерал ва ҳудудий) шакллантириш ва қўллаш тартиби;

  • инновацион қонунчилик;

  • инновацион фаолликка таъсир этишнинг маънавий-психологик усуллари;

  • инновацион жараённи ахборот-техник ускуналаш чоралари.

Инновацион механизм тўғри йўлга қўйилганлиги, ушбу элементларнинг биргаликдаги фаолияти кўп жиҳатдан уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мутаносиблиги билан белгиланади. Мазкур элементларнинг ўзаро боғлиқлиги ва тузилиши, шакллари, усуллари ва чора-тадбирларининг аҳамияти ва оптималлиги инновацион сиёсат амалга ошириладиган бошқарув даражасига мос келиши керак.



1


Download 24.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling