Стержен деб, кўндаланг кесимининг ўлчамлари узунлигига нисбатан анча кичик бўлган элементларга айтилади (2.3-расм, а). Стерженлардан ташкил топган иншоотларга балка, рама, арка, кўп оралиқли балка, фермалар киради. Агар иншоот тўғри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, унга балка дейилади (2.3-расм, б). Иншоот эгри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, арка дейилади (2.3-расм, г). Бир-бирига бикр қилиб бириктирилган стерженлардан ташкил топган иншоот рама дейилади (1.2-расм, в). Стерженларни шарнирлар орқали бириктиришдан ҳосил қилинган иншоотлар фермалар дейилади (2.3-расм, д). Балкаларни ўзаро шарнирлар воситасида туташтиришдан ҳосил қилинган иншоотлар кўп оралиқли балкалар дейилади (2.3-расм, е).
2 .3-расм
2) пластина, плита ва қобиқлардан ташкил топган иншоотлар.
Бир ўлчами қолган икки ўлчамига нисбатан анча кичик бўлган иншоотлар пластина ёки плита дейилади (2.4-расм, а). Ўрта текислиги сиртдан иборат пластина қобиқ деб аталади (2.4-расм, б).
2.4-расм
3) массив иншоотлар.
Массив иншоотларнинг узунлиги ва кўндаланг кесимлари деярли бир-бирига яқин бўлади (2.5-расм). Масалан, сув тўғонлари, тиргак деворлар, кўп қаватли биноларнинг пойдеворлари бунга мисол бўла олади.
II. Кинематик белгисига кўра иншоотлар хам учга бўлинади:
1) геометрик ўзгарувчан системалар (механизмлар) (2.6-расм, а).
2) геометрик ўзгармас етарли боғланишга эга бўлган системалар (статик аниқ системалар) (2.6-расм, б).
3) геометрик ўзгармас, аммо ортиқча боғланишга эга бўлган системалар (статик аниқмас системалар) (2.6-расм, в).
2 .6-расм
III. Иншоот элементларининг ўзаро боғланишига кўра қуйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |