2-мавзу. Иншоотларнинг ҳисоблаш тарҳлари ва уларнинг турлари режа: Иншоотлар ҳисоблаш тарҳи ҳақида тушунча


Стержен деб, кўндаланг кесимининг ўлчамлари узунлигига нисбатан анча кичик бўлган элементларга айтилади


Download 131.51 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi131.51 Kb.
#1607913
1   2   3   4
Bog'liq
2-маъруза

Стержен деб, кўндаланг кесимининг ўлчамлари узунлигига нисбатан анча кичик бўлган элементларга айтилади (2.3-расм, а). Стерженлардан ташкил топган иншоотларга балка, рама, арка, кўп оралиқли балка, фермалар киради. Агар иншоот тўғри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, унга балка дейилади (2.3-расм, б). Иншоот эгри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, арка дейилади (2.3-расм, г). Бир-бирига бикр қилиб бириктирилган стерженлардан ташкил топган иншоот рама дейилади (1.2-расм, в). Стерженларни шарнирлар орқали бириктиришдан ҳосил қилинган иншоотлар фермалар дейилади (2.3-расм, д). Балкаларни ўзаро шарнирлар воситасида туташтиришдан ҳосил қилинган иншоотлар кўп оралиқли балкалар дейилади (2.3-расм, е).

2
.3-расм

2) пластина, плита ва қобиқлардан ташкил топган иншоотлар.

Бир ўлчами қолган икки ўлчамига нисбатан анча кичик бўлган иншоотлар пластина ёки плита дейилади (2.4-расм, а). Ўрта текислиги сиртдан иборат пластина қобиқ деб аталади (2.4-расм, б).


2.4-расм


3) массив иншоотлар.
Массив иншоотларнинг узунлиги ва кўндаланг кесимлари деярли бир-бирига яқин бўлади (2.5-расм). Масалан, сув тўғонлари, тиргак деворлар, кўп қаватли биноларнинг пойдеворлари бунга мисол бўла олади.

II. Кинематик белгисига кўра иншоотлар хам учга бўлинади:

1) геометрик ўзгарувчан системалар (механизмлар) (2.6-расм, а).
2) геометрик ўзгармас етарли боғланишга эга бўлган системалар (статик аниқ системалар) (2.6-расм, б).
3) геометрик ўзгармас, аммо ортиқча боғланишга эга бўлган системалар (статик аниқмас системалар) (2.6-расм, в).

2 .6-расм




III. Иншоот элементларининг ўзаро боғланишига кўра қуйидагича бўлади:



  1. Download 131.51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling