2-мавзу. Иншоотларнинг ҳисоблаш тарҳлари ва уларнинг турлари режа: Иншоотлар ҳисоблаш тарҳи ҳақида тушунча
Download 131.51 Kb.
|
2-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. Иншоот элементларининг жойлашишига кўра ясси ва фазовий системаларга бўлинади.
- V. Иншоотлар таянч реакцияларининг йўналишига кўра ҳавонли ва ҳавонсиз системаларга бўлинади
- Шарнирли қўзғалувчан таянч
- Шарнирли қўзғалмас таянч
- Қистириб маҳкамланган ёки бикр таянч
- Қистириб маҳкамланган қўзғалувчан таянч
шарнирли боғланишли иншоотлар.
бикр боғланишли иншоотлар. комбинацияли боғланишли иншоотлар. Ш арнирли боғланишли иншоотларга ф е р м а л а р мисол бўлса (2.3-расм, д), бикр боғланишли иншоотларга р а м а л а р киради (2.3-расм, в). Ҳам шарнирли, ҳам бикр боғланишли бирикмалардан ташкил топган иншоотлар к о м б и н а ц и я л и боғланишли иншоотлар дейилади. Бундай иншоотларга балка ва шпренгелдан ташкил топган ш п р е н г е л л и б а л к а мисол бўлади (2.7-расм). IV. Иншоот элементларининг жойлашишига кўра ясси ва фазовий системаларга бўлинади. И ншоот ва унга қўйиладиган юклар бир текисликда бўлса, бундай иншоотлар я с с и с и с т е м а л а р дейилади (2.3-расм, б, в, г, д ва е). Агар иншоот элементлари турли текисликларда жойлашган бўлса, у ф а з о в и й с и с т е м а дейилади (2.8-расм). V. Иншоотлар таянч реакцияларининг йўналишига кўра ҳавонли ва ҳавонсиз системаларга бўлинади. Вертикал юклар таъсирида бўлган иншоотларнинг таянчларида вертикал ва горизонтал йўналишларда реакциялар ҳосил бўлса, у ҳ а в о н л и с и с т е м а дейилади. Масалан 2.3-расм, г даги арка ҳавонли системага киради. Агарда вертикал юклар таъсирида бўлган иншоотларнинг таянчларида факат вертикал йўналишларда реакциялар ҳосил бўлиб, горизонтал йўналишларда реакциялар ҳосил булмаса, унга ҳ а в о н с и з с и с т е м а дейилади. Масалан 2.3-расм, б даги балка, 2.3-расм, д даги ферма ва 2.3-расм, е даги кўп ораликли балка, ҳавонсиз системаларга киради. 3. Иншоот таянчлари ва уларнинг турлари. Иншоотларни пойдевор ёки замин билан бириктирувчи ва уларнинг кўчишини чекловчи қурилмалар таянчлар деб аталади. Иншоот таянчлар асосан қуйидаги турларга бўлинади: 1 . Шарнирли қўзғалувчан таянч. Бу таянчнинг конструкцияси 2.9-расм, а да тасвирланган. Унинг содда тасвири ёки ҳисоблаш тарҳи 2.9-расм, б да кўрсатилган. Бундай таянчга бириктирилган иншоот А шарнир атрофида айланади ва горизонтал кўчиши мумкин. У фақат иншоотнинг вертикал кўчишига қаршилик кўрсатади. Демак ушбу таянч иншоотни битта эркинлик даражасини чеклайди. Шу сабабли бу таянчда иншоотнинг фақат вертикал кўчишига 2.9-расм қаршилик кўрсатадиган вертикал йўналиш бўйича реакция кучи RА ҳосил бўлади (2.9-расм, б). 2. Шарнирли қўзғалмас таянч. 2.10-расм, а да бу таянчнинг конструк-цияси ва 2.10-расм, б да унинг ҳисоблаш тарҳи кўрсатилган. Бундай таянчда иншоот А шарнир атрофида айлана олади, бироқ вертикал ва горизонтал кўчишлари чеклангандир. Н атижада таянчда вертикал таянч реакцияси RА ва горизонтал таянч реакцияси HА вужудга келади. Демак, ушбу таянч иншоотни иккита эркинлик даражасини чеклайди. 2.10-расм 3 . Қистириб маҳкамланган ёки бикр таянч (2.11-расм, а). Бундай таянчга иншоот қистириб маҳкамланган бўлади. Бу таянч иншоотнинг буралишига, вертикал ва горизонтал кўчишига қаршилик кўрсатганлиги сабабли, унда вертикал реакция кучи RА, горизонтал реакция кучи HА ва реактив момент МА лар ҳосил бўлади (2.11-расм, б). Демак ушбу таянч иншоотни учта эркинлик даражасини чеклайди. 2.11-расм 4. Қистириб маҳкамланган қўзғалувчан таянч. Иншоотда ташқи юклар ва температура таъсиридан бўйлама зўриқишлар ҳосил бўлмаслигини таъминлаш учун таянчлардан бири қўзғалувчан қилиб тайёрланади. 2.12-расм, а да бундай таянчнинг конструкцияси, 2.12-расм, б да унинг ҳисоблаш тарҳи кўрсатилган. Бундай таянчлар иншоотнинг вертикал ва бурчакли к ўчишини чеклаганлиги сабабли, уларда вертикал реакция кучи RА ва реактив момент МА вужудга келади. 2.12-расм Демак ушбу таянч иншоотни иккита эркинлик даражасини чеклайди. Юқорида қаралган таянчларнинг ичида энг мустаҳками бикр таянч ҳисобланади. Чунки, ушбу таянч иншоотни учта эркинлик даражасини чеклаб, учта кўчишини чеклайди. Шу сабабли қурилиш амалиётида асосан қистириб маҳкамланган ёки бикр таянчлар қўлланилади. Download 131.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling