Секцияли радиаторнинг кўриниши
Панелли радиаторлар
Штампланган ва ўзаро пайвандланган 1.4-1.5 мм қалинликдаги 2 та пўлат листлардан тайёрланади. 2 хил турда ишлаб чиқарилади: РСВ-вертикал каналли ва РСГ-горизонтал каналли.
Панелли пўлат радиатор
Конвекторлар
Бу хилдаги иситиш асбоблари иситувчи қовурғали-қувурдан иборат. Ғилофли ва ғилофсиз ишлаб чиқарилади.
Турлари:
Универсал
Север
Аккорд
Ритм
ЛАК (қуйма алюминий )
Ритм
полга ўрнатиладиган, ғилофли пўлат конвектор
Аккорд
Деворга ўрнатиладиган, ғилофсиз конвектор. 20 мм диаметрли 2та пўлат қувурлардан ҳамда бу қувурларга маҳкамланган 0.8 мм қалинликдаги П-симон пластиналардан иборат.
ЛАК (алюминийли қуйма)
Иссиқлик ташувчи ҳаракати учун 20 мм диаметрли пўлат қувурлардан фойдаланилади, асосий иссиқлик берувчи юза босим остида қуйилган алюминий қовурғалардан ҳосил қилинади.
Силлиқ қувурли иситгичлар – радиацион-конвектив иситиш асбоблари дейилади. Улар оддий пўлат қувурлардан ясалиб маълум кўндаланг кесимга ега бўлган (Ди = 32-100 мм) ташқи юзаси силлиқ егилган ёки берилган узунликда кесими регистр шаклида икки томонлама боғловчи-уловчи қувурлар билан маълум қоидада бириктирилиши натижасида ҳосил бўлади.
Силлиқ - қувурли иситиш асбоблари юзасидан чанг ёки бошқа органик-неорганик моддалардан осонгина тозаланиши билан бошқа иситиш асбобларидан ажралиб туради. Бундан ташқари силлиқ сиртли қувурлардан ясалган иситиш асбоблари иссиқлик ўтказувчанлик қобилиятининг баландлиги билан бошқаларидан ажралиб туради.
Силлиқ қувурли иситгичлар
Қовурғали иситиш қувури.
Қовурғали қувур конвектив иситиш асбоби бўлиб, икки томонидан гардишли қувурғага ега бўлган, яхлит ҳолда қуйилган, юпқа қовурғалар билан ёпилган иситиш тизимидан иборат
Биметалл радиаторлар
Бундай радиаторлар пўлатдан ясалган қувурдан ва алюминий қобиқдан иборатдир. Асосан секциялардан ташкил топган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |