2-мавзу Иситиш тизимининг гидравлик хисоби. Иситиш асбобларининг классификацияси Режа


Download 1.98 Mb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1509418
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2- Маъруза (1)


2-мавзу Иситиш тизимининг гидравлик хисоби. Иситиш асбобларининг классификацияси
Режа:

  1. Иситиш тизимларининг гидравлик ҳисоблаш асослари ва гидравлик хисоби. Иссиқлик ташувчи қувурларнинг гидравлик хисобининг асосий принсиплари.

  2. Иситиш асбобларининг тавсилотлари. Замонавий иситиш асбобларига бўлган талаблар. Иситиш асбобларини танлаш ва жойлаштириш.

Таянч атама ва иборалар: гидравлик ҳисоблаш, иситиш асбоблари, иссиқлик миқдори, иссиқлик баланси, айланма режим.
2.1. Иситиш тизимларининг гидравлик ҳисоблаш асослари ва гидравлик хисоби. Иссиқлик ташувчи қувурларнинг гидравлик хисобининг асосий принсиплари.
Хоналарнинг иссиқлик баланси.Ҳар қандай иситиш тизимларининг фойдали иссиқлик бериш қуввати иссиқлик қувурлари орқали иссиқлик асбобларига узатилган иссиқлик миқдори билан қувурлараро масофа оралиғидаги ҳаракат жараёнида йўқолган иссиқликлар йиғиндиси­дан иборатдир.
Қувурлардаги ҳаракат жараёнида сарф бўлган иссиқлик миқ­дори унча катта бўлмасада, ҳар ҳолда умумий фойдали иссиқлик миқдорининг қандайдир қисмини ташкил қилади. Фойдали иссиқлик миқдорини ҳисоблаш учун дастлаб ҳар бир хонадаги ҳароратни маълум бир хилда сақлаб турган, бинонинг ташқи тўсиқларидан ташқи ҳавога сарф бўлаётган иссиқлик миқдорини аниқлаш лозим. Қисқача қилиб айтганда сарф бўлган иссиқлик миқдорини иссиқлик асбоблари ёрдамида бинога берилаетган иссиқлик орқали тўлдириб туриш зарур. Бундан ташқари иссиқлик асбобларидан берилаётган иссиқлик миқдори фильтрация жараёни натижасида ўтаётган ҳавони, бино ичидаги жихозларни ва бошқаларни иситишга сарф бўлади.
Маълумки, бинода иситиш асбобларидан ташқари бошқа иситиш манбалари ҳам мавжуд. Бинодаги асосий иссиқлик манъбаларига ёритиш ускуналарини, технологик жихозлар, одамлардан ва ошхонадан қўшимча ажралиб чиққан иссиқлик­ларни келтириш мумкин.
Шунинг учун ҳар бир хоналарнинг ичига иссиқлик асбобларидан берилаётган иссиқликнинг абсолют миқдорини аниқлаш билан биргаликда йилнинг барча даврида (ёзги, қишги ва ўзгарувчан даври) бинога қўшимча манбалардан олиб кирилаётган ва ташқи тўсиқлардан сарф бўлаётган барча иссиқлик миқдорлари ҳисобга олиниши лозим.
Саноат бино ва иншоотларида ишлаб чиқариш жараёни натижасида ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори катта бўлса иситиш асбобларини қуриш шарт эмас. Аммо бу турдаги муассасалар тўхтавсиз ишламаса, бино ичидаги хўжалик-истеъмол сувлари, ишлаб чиқариш қувурлари ва ёнғинга қарши ўрнатилган қувурлардаги сувлар, хомашёлар музлаши мумкин.
Шу сабабли бу биноларда навбатчи иситиш тизими ўрнатилади. Навбатчи иситиш тизими қоидага биноан тўх­товсиз кеча-кундуз ишлайди ва бино ичидаги ҳаво ҳароратини +50С дан пастга тушурмаган ҳолда сақлашга қодир.
Лекин тўхтовсиз ишлаётган навбатчи иситиш тизимлари бино ичидаги ҳаро­ратни кескин кўтаришга олиб келса, унда бинонинг ҳаво вентиляция ҳароратни меъёрлаб туришга ёрдам беради. Маълумки, энергияни сақланиш қонунига асосан бино ичига киритилган ва бинодан сарф бўлган иссиқлик миқдори бир-бирига тенг бўлиши лозим.
Умуман биноларнинг иссиқлик балансини ҳисоблаш учун бинога киритилаётган ва ташқи тўсиқлар орқали сарф бўлаётган иссиқлик миқдорлари аниқланади. Иситиш тизимини иссиқлик қувватини аниқлаш мақсадида иссиқлик баланси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Qи.қ = Q = Qтўс. + Qҳ.а.  Qт.ҳ, (12.1)
бу ерда: Qтўс - ташқи тўсиқлардан сарф бўлган иссиқлик;
Qҳ.а. - хонага киритилаетган ҳавони иситиш учун сарф бўлган иссиқлик;
Qт.ҳ. - технологик ва маиший жараён натижасида ажралиб чиқаётган ёки хўжаликка сарф бўлган иссиқлик;
Q - иссиқликнинг етишмайдиган қисми
Агар иссиқлик баланси ҳисоби натижасида иссиқлик етишмаса бино хоналарига қўшимча иссиқлик асбоблари ўрнатилади, агар иссиқлик ортиқча бўлса, ортиқча иссиқлик миқдори вентиляция йўли билан ассимиляция қилинади.
Бир қатор биноларнинг ичида иссиқлик миқдорининг аксарият қисми инсонлардан чиққан иссиқликдан иборат бўлади.Бундай хонада (олий ўқув юртларидаги маърузалар хонаси,кино,театр,цирк хоналари ва ҳ.к.) ички ҳавонинг ҳарорати пасайтирилиб олинади.Бу пасайтирилган ҳароратни иситиш асбоблари таъминлаб туради ва ҳаво ҳароратининг ошиши ва унинг нормал ҳолатга етиши тўпланган одамлардан ажралиб чиққан иссиқлик эвазига бўлади.Кўпинча жамоат биноларидаги иситиш ускуналарининг ҳисобий иссиқлик қуввати сарф бўлган иссиқлик миқдорига тенг қилиб олинади.
Бинонинг асосий иссиқлик сарфини аниқлаш.сиқлик тизимларининг қувватини аниқлаш ва уларнинг барча ускуналарининг (қозонлар сони ва уларнинг иссиқлик берадиган юзаси, иссиқлик ускуналари, иссиқликнинг ҳисобий миқдорлари ва уларнинг истеъмолчиларга узатиш учун қувур­лар ҳисоби) тўлиқ ҳисоблаш учун бинолардан ташқи ҳаволарга сарф бўлаётган иссиқлик миқдори ҚМҚ 2.04.05-97, ҚМҚ 2.01.04-94 ва ҚМҚ 2.01.01-94 талаблари асосида аниқланиши лозим.
Биноларнинг ҳажмий-режавий ечимига, қурилиш иссиқлик физикасининг қонуниятига биноан ташқи тўсиқларнинг иссиқлик физик ҳисоблари натижасида тўсиқлар учун самарали конструкциялар қабул қилинади. Шунинг учун саводхонлик билан иссиқлик физик жиҳатдан танлаб олинган самарали ташқи тўсиқ конструкциялар иситиш тизимларини иссиқлик қувватини тежашга олиб келади.
Бинолардан сарф бўлаётган иссиқлик миқдорининг бир қисми шамолнинг таъсирига узвий боғлиқ бўлиб, айниқса кўп қаватли бинолар шамол йўналишида ялангликка қурилган бўлса иссиқлик сарфи сезиларли даражада катта бўлади. Аксинча шамол йўналишдан ҳимояланган жойларда ва шаҳар ичида қурил­ган биноларда иссиқлик сарфи камроқ бўлади. Шунинг учун, биноларни шамол таъсиридан сақлаш учун ташқи девор сиртидан шамол кучини қайтарувчи махсус тўсинлар ўрнатилади. Шамол таъсиридан бинодан сарф бўлаётган иссиқлик қўшимча иссиқлик миқдори дейилади.
Демак, бинодан сарф бўлаётган иссиқлик икки хил бўлиб, биринчиси – асосий, иккинчиси – қўшимча иссиқлик сарфидир.
Бинодан асосий иссиқлик қуйидаги конструкциялардан ташқи муҳитга сарф бўлади: пол юзаси, ташқи девор юзаси, ташқи дераза майдони, ташқи эшик майдони ва том усти ёпмаси.
Айланма режим иссиқлик темпуратурасини доимий бир хилда ушлаб туриш учун ишлатилади.Аммо бу иссиқ сувни тежамли ишлатишга халақит беради.
Айланма режимда иссиқлик миқдори қуйидаги формула билан топилади :





Бу ерда : - қувурдаги иссиқлик йўқолиши кВт, -енг узун нуқтадан сув узатувчи нуқтагача бўлган масофада сув темпуратураси йўқолиши Сº
β-айланма тизимни тартибга солиш коеффиценти.
Хар бир шохчада босим йўқолиши 10 % деб қабул қилинади.
Айланма режимда қувур диаметри,босими ва сарфга боғлиқ формула қуйидагича топилади



Hep – айланма иссиқ сув шохчасидаги босим;
Ёпиқ турдаги айланма иссиқлик таъминотида максимл босим 0.03-0.06 МПа лгача рухсат етилади;
1.1-жадвал.

Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling