2-мавзу Иситиш тизимининг гидравлик хисоби. Иситиш асбобларининг классификацияси Режа


Пўлат қувурда иссиқликнинг йўқолиши


Download 1.98 Mb.
bet2/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1509418
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2- Маъруза (1)

Пўлат қувурда иссиқликнинг йўқолиши.

Қувурнинг шартли диаметри, мм

1 м пўлат қувурда иссиқликнинг йўқолиши Вт/м, темпратура ўзгариши қуйидагича бўлганда Сº

30

35

40

15

23.3

26.7

31.4

20

29.0

33.7

44.2

25

36

43.0

48.8

32

46.5

53.5

61.6

40

52.3

60.5

69.8

50

62.8

71.1

83.7



2.2. Иситиш асбобларининг тавсилотлари. Замонавий иситиш асбобларига бўлган талаблар. Иситиш асбобларини танлаш ва жойлаштириш.
Иситиш асбобларига шунингдек улар учун муҳим бўлган иссиқлик техникавий талаблар ҳам қўйилади. Бунда иситиш асбоблар иссиқлик ташувчисидан хонага барча шароитлар тенг бўлганда (иссиқлик ташувчисининг сарфи ва ҳарорати, ҳавонинг ҳарорати, ўрнатилиш жойи ва шу каби) бирлик майдон сиртидан энг катта иссиқлик оқими узатилиши керак.
Барча иситиш асбоблари иссиқлик бериш услуби жиҳатидан уч гуруҳга бўлинади:
1. Радиацион асбоблар, улар умумий берилган иссиқликдан 50% ни иссиқлик нурланиши орқали беради (шифтга ўрнатилган иситиш панеллари ва иссиқлик нурлантирувчи асбоблар).
2. Конвектив-радиацион асбоблар, улар умумий иссиқлик миқдоридан 50% дан 75% гачасини конвекция орқали беради (секцияли чўян, панелл ва текис қувурлардан ясалган асбоблар).
3. Конвектив асбоблар, булар умумий иссиқлик миқдоридан 75% ни конвекция ёрдамида беради (конвекторлар ва чўян қовурғали қувурдан иборат асбоблар).
Иситиш асбобларининг ташқи қўриниши жиҳатидан беш гуруҳга ажратиш мумкин: секцияли радиатор, панелли ва силлиқ қувурли асбоблар (бу уч хил асбоблар сирти силлиқ юзадан иборат), конвекторлар ва қовурғали қувурлардан ясалган асбоблар (ташқи сирт юзаси қовурғали). Ташқи сирт юзаси қовурғали бўлган асбобларга калориферларни ҳам қўшса бўлади.
Иситиш асбобларини тайёрланишида қандай хом ашё ишлатилганлигига қараб ҳам уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling