2-мавзу Иситиш тизимининг гидравлик хисоби. Иситиш асбобларининг классификацияси Режа


-расм. Эталон бўлган вариант «0» амалдаги тизимнинг чизмаси


Download 1.98 Mb.
bet7/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1509418
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2- Маъруза (1)

2.1-расм. Эталон бўлган вариант «0» амалдаги тизимнинг чизмаси.

2.2-расм.Биринчи вариант пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими боғлиқ бўлмаган чизма.



4.3- расм. Иккинчи вариант пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими хамда 1СТ боғлиқ бўлмаган чизма.
— 1-чи вариант; пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими боғлиқ бўлмаган чизма (2.2-расм);
— 2-чи вариант; пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими щамда иссиқ сув таъминоти (1СТ) боғлиқ былмаган чизма (2.3-расм).
Ўтказилган тажрибалар иссиқлик энергиясини тежамкорлиги бўйича 2- чи вариант энг юқори ўринда, сўнгра 1-чи вариант ва охирида 0-чи вариант эканлигини кўрсатди.



2.4.-расм. Консентрациялайдиган қуёш коллекторлари:
а-параболик консентрацор; б-параболосилиндрик конденсалор; 1-қуёш нурлари; 2- иссиқликни қабул қилувчи элемент; 3-нур қайтарадиган ойна; 4- кузатиш механизми; 5-иситиш тармоғи; 6-ойна.



2.5 -расм. Консентрациялайдиган (а) ва ясси (б) коллекторли қуёшли иситиш тизимлари:
1-параболосилиндрик консентратор; 2-суюқлик иссиқлик аккумулатори;
3- қўшимча иссиқлик манбайи; 4-термометр; Ж-иситиш тармоғи; 6- ростлаш вентили; 7-насос; 8- ясси қуёш коллектори; 9-кенгайиш идиши; 10-иссиқлик алмаштиргичи; 11-иситиш асбоби; 4-бак-аккумулатор.
Иситиш асбобларини танлаш ва уларни ўрнатиш тартиби.
Икки қувурли иситиш тизимларига конвекторлардан иборат иситиш асбоблари ўрнатилган тақдирда иссиқлик бериш қоби­лиятини кўрсатгичи камайганлигини кўрамиз. Шунга қарамасдан чуяндан қуйилган радиаторлар камайиб, урнига конвекторлар ишлаб чиқариш нисбатан ошаётганлиги кўзга ташланади, чунки бу турдаги иситиш асбобларининг тайёрланиши осон, ишлаб чиқаришда механизация ва автоматлаштиришнинг мумкинлиги меҳнат харажатини камайтиришга олиб келиши каби кўрсаткичлардир. Конвекторларнинг иссиқлик сиғими кичик бўлганлиги сабабли иситиш асбобларидан исиқлик узатилишини ортиришга олиб келади. Конвекторлар иссиқлик -инерцияси кичик бўлган асбоблар қаторига киради.
Конвекторларнинг ғилоф баландлигини ошиши иссиқлик бериш қобилиятининг ошишига олиб келади. Мисол учун унинг h баландлиги 250 ммдан 600 ммга ошса иссиқлик бериш 20%-га кўпаяди. Агар конвекторларга ҳаво ҳаракатини тезлигини ошириш учун махсус, сунъий парраклар ўрнатилса, унинг иссиқлик бериш қобилияти янада ошади.
Икки ёки тўрт қувурли (Д=20 қувурнинг ички диаметри 20 мм) ускунага тўрт бурчакли қовурғалари ораси 6 мм бўлган пластинкалар қийдирилиб ясалган конвекторлар ғилофли осма ёки «Универсал» деб аталади. Бундай конвекторлар ҳаво қопқоғи билан жихозланган бўлиб, унинг қопқоқлари ғилоф орқали бўлаётган ҳаво ҳаракатини бошқариб туради, натижада иссиқлик миқдорининнг бошқариш имконияти ҳосил бўлади. (11,9 -расм, а).
Бироқ иссиқлик миқдорининг сарфи бир ускуна ажратган иссиқликдан кўп бўлса уларнинг сонини кўпайтириб, уларни кетма-кет ёки параллел улаш йўли билан иссиқлик бериш миқ­дорини бошқариш имконига эга бўламиз.
Энг кўп иссиқлик бериш қувватига эга бўлган КВ-20 турдаги асбобларнинг баландлиги 600 мм дан 1200 мм гача бўлиб, бир нечтасини кетма-кет улаш имконияти мавжуддир.
Паст баландликка эга бўлган КА «Аккорд»нинг тархда кўриниши П ҳарфи шаклида бўлиб, қалинлиги =0,8 мм бўлган пўлат туникалардан қавурғали қилиб ясалади. Бундай турдаги конвекторлар йиғма цехларда бир нечта асбобларнинг ўзаро бирлаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилади.


Назорат саволлари:

  1. Иситиш асбоблари иссиқлик бериш услуби бўйича неча гуруҳга бўлинади?

  2. Иситиш асбобларини ташқи қўриниши жиҳатидан неча гуруҳга ажратиш мумкин?

  3. Иситиш асбобларинингн тузилиши?

  4. Иситиш асбобларинингн техник тавсифномаси?

  5. Конвектор туркумли иситиш асбоблари ?

  6. Айланма режимда иссиқлик миқдори хақида гапиринг?

  7. Айланма режимда қувур диаметрини топиш қандай амалга оширилади?

Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling