2-мавзу Иситиш тизимининг гидравлик хисоби. Иситиш асбобларининг классификацияси Режа


Download 1.98 Mb.
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1509418
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2- Маъруза (1)

металлардан, нометалл ва комбинациялаштирилган иситиш асбоблари.
Комбинациялаштирилган иситиш асбоблари учун иссиқлик ўтказувчан хом ашёлар бетон ёки сополлар танланиб, уларнинг ичига пўлат ва чўяндан ясалган иситувчи элементлар ўрнати­лади. Бундай иситиш асбобларини панелли иситиш асбоблари дейилади.
Металл бўлмаган иситиш асбоблари сопол, шиша, фаянс ва пластмассалардан тайерланиши мумкин бўлиб, бундай иситиш асбоблари алоҳида ўрин тутадиган ва юқори даражали талаблар қўйиладиган биноларга ўрнатилиши мумкин.
Металлдан иборат иситиш асбоблари асосан қўнғир чўян ва пўлатдан ясалади. Бундан ташқари мис қувур, қуйма алюминий ва бошқа металлар ҳам ишлатилади.
Иситиш асбобларининг баландлигига кўра ҳам уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: баланд бўйли (650 мм дан баланд), ўртача бўйли (400 дан 600 мм гача) ва паст бўйли (200 мм дан 400 мм гача). Агар бўйининг баландлиги 200 мм ва ундан кичик бўлса, бундай баландликка эга бўлган иситиш асбобларини плинтусли иситиш асбоблари дейилади.
Иситиш асбобларини ўрнатишда, асбоблар билан девор оралиғи ўртасидаги масофага қараб, кичик чуқурликка жойланувчи (120 мм гача), ўрта чуқурликка жойланувчи (120 мм дан 200 мм гача) ва катта чуқурликка жойланувчи (200 мм дан ортиқ) иситиш асбоблари деб айтилади.
Иситиш асбобларинингн тузилиши ва техник тавсифномаси
Радиаторлар. Радиаторлар иссиқлик ташувчидан хонага умумий иссиқлик миқдорининг 30%ини радиация (нурланиш), қолганини конвекция орқали иссиқлик узатувчи қурилма.
Радиатор 2 хил кўринишда ишлаб чиқарилади:
Секцияли.
Панелли .
Секцияли радиаторлар
Секцияли радаторлар устунли элементлар-каналли секциялардан тузилган. Радиаторларнинг секциялари ичидан баланддаги ва пастдаги иссиқлик ташувчига уланадиган махсус уланиш жойига тўғри келадиган тешик аро ўтказилган ўқ билан ўзаро ниппель ёрдамида уланади. Ниппель кесилган калта қувур блокчаси шаклида ташқарисидан яримига ўнг резба ва ярим қисмига чап резьба чиқарилган бўлади.



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling