2-мавзу Иситиш тизимининг гидравлик хисоби. Иситиш асбобларининг классификацияси Режа
Иситиш асбобларини танлаш ва уларни ўрнатиш
Download 1.98 Mb.
|
2- Маъруза (1)
Иситиш асбобларини танлаш ва уларни ўрнатиш
Иситиш асбобларининг оптимал турларини танлаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичларни еътиборга олиш лозим: бинонинг мақсадга мувофиқлиги, меъморий-технологик режавий ечими ва хонанинг ўзига хос иссиқлик ҳолати, одамларнинг қанча вақт бинони қайси жойида бўлиши, иситиш тизимининг тури ҳамда асбобнинг техник-иқтисодий ва санитар гигиеник кўрсаткичлари. Энг аввало иситиш асбобларининг техник тавсифномасига таянган ҳолда уларнинг белгиланган жойда ишлатилиши, ҳамда санитария-гигиена кўрсатгичлари талаби асосида қабул қилиш кўзда тутилади. Иситиш асбоблари одатга кўра ташқи деворларнинг ёнига, яъни дераза тагига ўрнатилади. Агар иситиш асбоблари дераза тагига ўрнатилса ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдорининг енг кўп қисми конвекция усули билан тарқалади. Бу тарзда ўрнатилган иситиш асбоби хонада ҳаво ҳароратининг текис тақсимланишига сабаб бўлади. Яъни бошқача қилиб айтганда, иссиқ ҳаво оқимининг конвекция натижасида совуқ юзага берилаетган қуввати кам сезилади. Агарда дераза тагига иситиш асбобини ўрнатиш, иложи бўлмаса ускуна ён томондаги деворга, лекин ташқи деворга иложи борича яқинроқ ўрнатилади. Замонавий биноларнинг тўлиқ йиғма қурилмаларидан қурилиши асбобларни ташқи деворга, массаси катта бўлган ғишт деворларда мехробларга ўрнатиш мақсадга мувофиқдир. Мехроблар ени 130 мм гача бўлиб деворларга ёки дераза тагига ўрнатилади. Агар иситиш асбоби егилма (утка) қувурлар билан уланган бўлса, меҳроблар ени 0, 6 метр кенгликда олинади. Касалхона, даволаш муассасаларида пол сатҳидан иситиш асбоби тагигача бўлган масофа 100 мм, девор билан асбоб оралиғидаги масофа 60 мм бўлиши лозим. Иситиш асбобларини дераза тагининг ўртасига ўрнатиш шарт емас, яъни дераза тагидаги майдондан ўтказилган ўқдан маълум масофаларга силжитиш мумкин. Иситиш асбобларининг улама чоклари унификация талаблари асосида бажарилади. Бундай ҳолда тик қувур деразанинг андоза деворидан 150±50 мм масофада ўрнатилади; Тик қувур билан иситиш асбобини бирлаштирувчи улама қувур (ввод) бир хил 380±20 мм узунликда таерланади. Улама қувурнинг диаметри Д=25 мм бўлса, унинг узунлиги 500 мм қабул қилинади. Радиаторлар қоидага асосан махсус илгакли чангакда пастда металлдан ясалган ўриндиққа ўтқазилади. Иситиш асбобларининг мехроб ичига ўрнатилиш чуқурлиги 130 мм дан ошиқ бўлса ва унинг олди панжаралар билан тўсилган бўлса унинг иссиқлик бериш коеффициенти пасаяди, бунинг натижасида иситиш асбобларининг бўлмалар сонини кўпайтиришга тўғри келади. Шунинг учун бу хилдаги иситиш асбобларини ўрнатишда алоҳида асосланган ҳисоблар талаб қилинади. Бинонинг баландлиги 4-қаватгача бўлса зинапоя майдонини иситиш учун фақат биринчи қаватга (ёки 70% биринчи қаватга, 30% иккинчи қаватга) иситиш асбоблари ўрнатилади. Кўп қаватли биноларнинг зинапояларини иситиш учун зинапоянинг пастки қисмига рециркуляцияли ҳаво иситкич асбоблар ўрнатилади. Ҳавони иситиувчи асбоблар сифатида чўян қовурғали қувурли радиаторлар ёки конвекторларни (КВ-20) танлаш мумкин. Download 1.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling