Иқтисодиётнинг бош муаммоси
Иқтисодиётнинг бош муаммоси
2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.
Давлат эса мамлакат фуқароларининг коллектив манфаатларини ифодалаб касалхоналар, мактаблар, театрлар, йўллар, ҳарбий аслаҳалар ва бошқа ижтимоий неъматларга эҳтиёж сезади.
Агар эътибор билан назар солсак, истеъмолчилар, корхоналар ва давлатнинг (жамиятнинг) моддий эҳтиёжлари чексиз эканлигига амин бўламиз. Чунки, бу эҳтиёжлар нафақат сон-саноқсиз, балки вақт ўтиши билан тўхтовсиз янгиланиб, кўпайиб бораётгани маълум бўлади. Янги товарлар ва хизматлар турларининг пайдо бўлиши бизнинг эҳтиёжларимиз чегараларини тинимсиз кенгайтириб боради.
Айрим эҳтиёжлар - масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой инсонларнинг биологик эҳтиёжлари туфайли, айримлари уларнинг яшаш манзили, маданияти, ижтимоий статуси, урф-одатлари ва қадриятлари таъсирида, айримлари эса техник тараққиёт ва глобал ривожланиш таъсирида вужудга келади.
Иқтисодий фаолиятнинг бош мақсади – жамият аъзоларининг турли-туман ва чексиз эҳтиёжларини имконият доирасида максимал қондиришга эришишдир.
2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.
Энди иккинчи фундаментал муаммо – чексиз эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз.
“Иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? Иқтисодий ресурслар – товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон томонидан яратилган ресурсларни ўз ичига олади.
Иқтисодий ресурсларга ер, фабрика ва заводлар бинолари, турли иншоотлар, асбоб-ускуналар, тракторлар ва машиналар, ишчи кучи, хомашё ва материаллар каби турли ишлаб чиқариш воситалари киради. Уларни шартли равишда учга ажратиш мумкин:
1. Моддий ресурслар – ер, ер ости қазилма бойликлари, капитал, хомашё ва материаллар.
2. Меҳнат ресурслари – ишчи кучи, мутахассислар ва тадбиркорлик қобилияти.
3. Ахборот ва номоддий активлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |