2-Мавзу. Иқтисодий базис тушунчалар режа


Download 29.62 Kb.
bet7/9
Sana28.10.2023
Hajmi29.62 Kb.
#1730286
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-Мавзу. Иқтисодий базис тушунчалар режа-fayllar.org

Альтернатив харажатлар - ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз кечиш натижасида бой берилган имкониятлар билан боғлиқ харажатларни акс эттиради. Альтернатив харажатлар - иқтисодий танлов натижасида энг яхши альтернатив вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.

  • Альтернатив харажатлар ёрдамида ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишлари бўйича энг яхши (оптимал) тақсимлаш масаласи, яъни муайян вариантда ресурсларни сарфлашдан олинадиган фойда ва харажатларни бошқа вариантлар бўйича олинадиган фойда ва харажатлар билан солиштириш орқали ечилади (яъни альтернатив харажатларни бир-бири билан солиштириш орқали).

    • 3. Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. Ресурслар, товарлар ва даромадлар оқими модели.

    • Бозор – бу харидорлар ва сотувчилар ўзаро муносабатга киришадиган механизм бўлиб, унда келишувлар орқали ресурслар, товарлар ва хизматлар билан айрибошлаш амалга оширилади.

    • Бозор иқтисодиётида ҳар бир индивид ўз шахсий манфаатини кўзлаб ҳаракат қилади. Бунда фирмалар ва ресурс эгалари бўлган уй хўжаликлари энг кам харажат эвазига ўзларининг даромадларини (фойдасини) максималлаштиришга уринса, истеъмолчилар товарлар ва хизматларга сарфлаган ҳар бир сўм харажатидан олинадиган нафлиликни максималлаштиришга интиладилар.

    • Бозор иқтисодиётининг тарафдорлари бу механизмни ресурсларни тақсимлаш, ишлаб чиқариш барқарорлигини ва аҳоли бандлигини ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлаш энг самарали восита деб баҳолайдилар. Шу туфайли бозор фаолиятига давлатнинг ҳар қандай аралашуви унинг самарадорлигига путур етказади деган фикрни илгари суришади. Аммо, буюк иқтисодчи Адам Смитнинг фикрича бозорнинг ҳар бир иштирокчиси ўз шахсий манфаатларини қондириш йўлида тинмай ҳаракат қилиб, ўзлари билмаган ҳолда жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилади (гўё “кўринмас қўл” орқали).

    • Ҳар қандай иқтисодий тузумда бозорлар нарх орқали ресурсларни тақсимлашда марказий ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling