В) Ананавий (типик) турар жой. Бу турдаги турар жойни “тежамкор тоифага кирувчи” уй-жойлари деб ҳам аташади, унга қуйидагилар хос:
шаҳарнинг исталган ерида жойлашиш;
архитектура-режалаштириш кўрсаткичларининг замонавий қурилиш меъёр ва қоидаларига мос келиши;
конструктив-технологик кўрсаткичларига кўра бу – панелли ва ғиштли-монолит уйлар.
Тошкент шаҳрида бирламчи кўчмас мулк бозорида панелли уйлар 44%, ғиштли ва ғиштли-монолит уйлар 45 % ни ташкил қилади.
Шаҳар четидаги кам қаватли қурилишлар учун нафақат техник кўрсаткичлар, балки ижтимоий – маиший соҳанинг асосий объектлари билан таъминланганлик ҳам хосдир.
Г) Истеъмол сифати паст бўлган турар жой (қуйи эконом-класс). Бу турдаги турар жойга талаблар у қадар юқори эмас, чунки у кам таъминланган, тўлов қобилияти паст бўлган аҳоли учун мўлжалланган:
шаҳарнинг нуфузли бўлмаган туманларда жойлашади;
асосий транспорт коммуникацияларидан узоқда жойлашади;
капитал таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмаган “эски” фонд бинолари ва индустриал уй қурилишининг биринчи авлод уйларига мансуб бўлади;
хонадонлар бошқа турдаги уйларнинг биринчи қаватида жойлашади;
архитектура-лойиҳалаш кўрсаткичлари паст ва ҳ.к.
2. Шаҳарсозлик кўрсаткичлари асосида қуйидагилар ажратилади:
революциягача бўлган даврда қурилган, тарихий, ноёб уйлари;
1917-1930 йилларда қурилган уйлар, архитектура-лойиҳалаш ечимларининг аниқ чегараланганлиги билан ажралиб туради, ҳозирги кунда юқори нуфузга эга бўлмасада, аммо конструктив – технологик кўрсаткичлари юқори даражада;
саноат зоналаридан йироқда, нуфузли туманларда жойлашган “сталин” уйлари;
паст архитектура – технологик кўрсаткичларга эга индустриал уй қурилишининг биринчи авлод уйлари (“хрушёвкалар” 1960 йй.);
1970-1980 йилларда, шаҳарсозлик лойиҳаларида нисбатан юқори меъёр ва стандартлар ишлатилган даврда қурилган, индустриал уй қурилишининг иккинчи авлод уйлари;
кўрсаткичларнинг турли-туманлиги билан ажралиб турувчи замонавий турар жойлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |