2-Мавзу: Кейнсчилик ва янги кейнсчилик
Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг чора-тадбирлари
Download 182 Kb.
|
portal.guldu.uz-Кейнсчилик ва янги кейнсчилик
Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг чора-тадбирлари Ж.М.Кейнс таълимотидаги асосий ютуқлардан бири шундан иборатки, унда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туришнинг зарурлиги кўрсатиб берилди. Бу ерда шу нарсани айтиб ўтиш жоизки, Ж.М.Кейнсдан олдинги иқтисодчилар (Д.Рикардо, А.Пигу, К.Викселл) ҳам бу борада назария яратганлар. Аммо Ж.М. Кейнс назарияси унинг ўтмишдошлари ва замондошлари назария-ларидан шу билан фарқ қиладики, у ишсизлик ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари тасодифий, ўз-ўзидан юага келадиган ҳоди-салар эмас, балки бозор механизми ҳаракати туғдирадиган ҳодиса-лар эканлигини исботлагани ҳолда, биринчи марта иқтисодиётни давлат томонидан мунтазам, узлуксиз равишда тартибга солиб туриш зарурлигини кўрсатиб беради. Ж.М.Кейнс бу билан классик-лар томонидан ишлаб чиқилган ва ўша пайтда ҳукмрон бўлиб турган тартиблашнинг микроиқтисодий ёндашувини рад этди. Фирманинг (микроиқтисод) ривожланиши шароити бир бутун мил-лий иқтисодиётнинг (макроиқтисодий) ривожланиш шароитини белгилаб беролмаслигини кўрсатиб берди. Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг кейнсча наза-рияси уч асосий ҳолатни ўз ичига олади: биринчидан, ўз-ўзидан ҳаракатга келадиган бозор механизмига баҳо берилади; иккинчи-дан, иқтисодиётнинг бошбошдоқлик асосида ривожланиши жараё-нида бўладиган қийинчилик ва зиддиятларнинг сабаблари талқин қилинади; учинчидан, камчиликларни бартараф қилиш мақсадида иқтисодиётни тартиблаш тадбирлари тизими белгиланади. Ж.М. Кейнс классикларнинг иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тар-тиблаш механизмини танқид қилиб, бозор иқтисодиётида бундай механизм амал қилмаслигини, иқтисодиётни давлат ёрдамида тартиблаш мумкинлигини кўрсатиб, «давлат истеъмолга бўлган мойилликка ўзининг раҳбарлик таъсирини қисман тегишли солиқ тизими йўли билан, қисман фоиз меъёрини белгилаш йўли билан ва эҳтимол, бошқа усуллар билан ўтказиши лозим бўлади», деб ёзади. Ж.М.Кейнс фикрига кўра, иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибланишининг самарадорлиги давлат инвестиция-лари ёрдамида воситаларни қидиришга, аҳолининг тўла иш билан бандлигига эришишга, фоиз меъёрини пасайтириш ва белгилашга боғлиқ. Унинг таъкидлашича, давлат инвестициялари улар етиш-май қолган шароитда қўшимча пул чиқариш билан кафолатланиши (бюджет камомадидан қўрқмаган ҳолда) керак, камомад эса иш билан бандликнинг ўсиши ва фоиз меъёрининг пасайиши билан бартараф этилади. Бошқача айтганда, Ж.М.Кейнс концепцияси бўйича, ссуда фоизи қанча паст бўлса, инвестицияларга бўлган қизиқиш шунча юқори бўлади, бу, ўз навбатида, иш билан банд-ликни оширади, ишсизликни тугатишга олиб келади.Download 182 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling