2-Мавзу: Кейнсчилик ва янги кейнсчилик
Download 182 Kb.
|
portal.guldu.uz-Кейнсчилик ва янги кейнсчилик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ликвидлик устунлиги, пул массаси ва фоиз ставкаси назариялари
Янги кейнсчилик
Ликвидлик устунлиги, пул массаси ва фоиз ставкаси назариялари Одамлар ўзида нақд пул бўлишини хоҳлаши тушунчасини Ж.М. Кейнс “ликвидлик устунлиги” деб атаган. Агар янги классик-ларда пул захирасини жамғариш норационал ҳисобланса, Ж.М. Кейнс бўйича эса, бундай жамғарма бўлажак хўжалик вазиятини прогнозлаштириб бўлмаслиги, хўжалик хатари мавжудлигининг муқаррар натижасидир. Ўз ишларининг юришмай қолишидан хаво-тирланиш, келажакка ишонмаслик кишиларни нақд пул сақлашга ундайди. Бундан ташқари, юқори ликвидлик молиявий активлар молия бозоридаги «ўйинда» муайян устунлик бериши мумкин: қимматли қоғозларнинг курси пасайганда уларни тезда сотиб олиш учун нақд пуллар асқотади. Кишиларнинг ўз уйларида нақд пул захираларини ушлаб туриши, Ж.М.Кейнс бўйича, қуйидаги сабабларга боғлиқ: – харид қилиш зарурлиги (трансакцион мотив); – кутилмаган вазият учун (эҳтиёт шартдан); – чайқовчилик сабаби (мотиви). Биринчи иккита сабабни пулнинг миқдорий назариясининг Кембриж варианти тарафдорлари кўрсатиб ўтган. Ж.М. Кейнс бўйича биринчи иккита сабабдан бошқа, чайқовчилик мотиви ҳам нақд пулга бўлган талабни кучайтиради. Одамлар қимматли қоғоз-ларни сотиб олиш учун уларнинг курси пасайишини кутади. Бун-дай вазият одамларни ўз қўлларида анча ликвидли маблағ – нақд пулларни ушлаб туришга ундайди. Фоиз ставкаси паст бўлганда қимматли қоғозлар курси юқори бўлади. Фоиз ставкаси кўтарилиши билан облигациялар курси пасайди. Демак, чайқовчилик функцияси ликвидлиги фоиз меъёри-га боғлиқ. Фоиз меъёри қанча паст бўлса, чайқовчилик мотиви бўйича нақд маблағларга талаб шунча юқори бўлади. Фоиз меъёри қанча юқори бўлса, нақд пулга талаб шунча паст бўлади (юқорида кўрсатилган сабабга кўра).Download 182 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling