2-Мавзу:Кейнсчилик ва янги кейнсчилик. - РЕЖА
- 1. Ж.М.Кейнснинг иқтисодий таълимоти.
- 2. Самарали талаб.
- 3. Инсоннинг психологик мойиллиги.
- 4. Жамғармаларнинг инвестицияларга айланиши муаммоси ва инвестицияларга таъсир этувчи бошқа омиллар.
- 5. Мультипликатор.
- 6. Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг чора-тадбирлари.
- 7. Янги кейнсчилик.
Жон Мейнард Кейнснинг иқтисодий таълимоти - Жон Мейнард Кейнс
- (1883-1946й.) асосий асари
- «Эҳтимоллар тўғрисида трактат» (1923),
- «Эркин тадбиркорликнинг тугатилиши»(1926),
- «Пул тўғрисида трактат»(1930),
- «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси»(1936)
Ж.Кейнснинг асосий асари - «Иш билан бандлик, фоиз ва
- пулнинг умумий назарияси» ундаги бош ғоялар
- бозор иқтисодиёти муносабатлари такомиллашган
- ва ўзини ўзи тартиблаб турувчи тизим ҳисобланмайди;
- фақат давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иш билан
- бандликни энг юқори даражада ошириши ва иқтисодий
- ўсишни таъминлаши мумкин;
- давлатнинг роли, энг аввало, шундан иборатки,
- у кризис даврида ялпи талабни ошириши
- ва шу билан ишлаб чиқаришни ва инвестицияни фаоллаштириши,
- ишсизликни эса камайтириши лозим
- Самарали талаб назариясининг асосий қоидалари:
- аҳолининг иш билан бандлик даражаси самарали талабга боғлиқ, у қуйидагиларни ўз ичига олади;
- а) истеъмолга бўлган талабни;
- б) инвестицияга бўлган талабни;
- XX асрнинг 30-йиллари кўпчилик мамлакатларда ялпи талабнинг (истеъмол талаби ҳам, инвестиция талаби ҳам)
- самарали бўлмаганлигини асослаб берилади:
- а) истеъмолга бўлган талабнинг етарли даражада самарали бўлмаслигига асосий сабаб, иш ҳақи ошганда кишилар истеъмолининг
- ошиб бориши пул даромадининг ўсиш суръатидан доимо орқада қолади, бу ҳолат «асосий психологик қонун»нинг
- амал қилиши билан боғлаб тушунтирилади, бу қонунга кўра, инсон даромадлари ошиб борганда олдингига қараганда даромадларнинг
- кўпроқ қисми жамғарила борилади;
- б) Инвестицияга бўлган талаб иккита сабабга кўра самарали бўлмаган:
- ўша «асосий психологик қонуннинг» амал қилиши туфайли истеъмолчининг сарфлаган инвестициясига фойда ололмай қолишдан
- қўрқиши;- кредит учун юқори ссуда фоизининг амал қилиш;
- Ж.Кейнс юзага келган вазиятдан чиқиш учун давлат ва ҳукуматнинг қуйидаги фаолият йўналишларини таклиф қилади:
- - давлат унча юқори бўлмаган истеъмол талабини давлат ҳаражатларини ва истеъмолини кўпайтириш орқали компенсациялаши керак;
- - ҳукумат ссуда фоизини илмий асосда тартиблаш йўли билан хусусий инвестицияни рағбатлантириш сиёсатини юргазиши керак;
- бозордаги вазиятга қараб, айрим ҳолларда, аҳоли жамғармасининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида,
- аҳолидан олинадиган солиқларни кўпайтириш зарур;
- шу мақсадда вақти-вақти билан иш ҳақи даражасини музлатиб қўйиш ўринли ҳисобланади;
- - макроиқтисодий даражада қарор қабул қилишда «мультипликатор»дан фойдаланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |