2-Мавзу: Кейнсчилик ва янги кейнсчилик
Download 182 Kb.
|
portal.guldu.uz-Кейнсчилик ва янги кейнсчилик
50-йилларнинг иккинчи ярмида Ж.М.Кейнс назарияси асосида янги кейнсчилик шаклланди. Унинг анча кўзга кўринган вакиллари амеркалик Э.Хансен (1887-1975), П.Самуэльсон (1915 й. туғилган), Е.Домар (1914), С.Харрис (1897-1974), Р.Солоу (1924 й. туғилган), инглиз Р. Харрод (1900-1978) лар ҳисобланади. Янги кейнсчиликнинг асосий тадқиқот объекти макроиқтисо-дий миқдорларнинг (ялпи талаб, ялпи таклиф, ялпи, жамғарма) ўзаро таъсири ҳисобланди. Масалага бундай ёндашув циклли ишсизлик, инфляция, иқтисодий ўсиш муаммосини таҳлил қилишга ёрдам беради. Янги кейнсчилар (Е.Домар, Р.Харрод) иқтисодий ўсиш назариясини ишлаб чиқдилар. Ундаги асосий муаммо – реализация муаммоси ҳисобланади. Бу назарияга мувофиқ, иқтисодиёт дина-мик мувозанат ҳолатда бўлади, агар талаб ишлаб чиқариш ресурс-ларидан тўла фойдаланиш имконини берса. Талаб боғлиқ бўлган миллий даромаднинг кўпайиши, уларнинг фикрига кўра, фақат капитал жамғарилиши функцияси ҳисобланади, капиталга бўлган талаб эса, фақат миллий даромаднинг ўсиш суръати билан аниқ-ланади. Иқтисодий ўсишнинг янги кейнсчилик моделида истеъмол ва жамғарма ўртасидаги ўзаро миқдорий боғлиқлик, «мультиплика-тор-акселератор» тизими асосий ўринда туради. Инвестиция (капи-тал жамғармаси меъёри) ва ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими (капиталнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбати) иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари ҳисобланади. Янги кейнсчилар индустриаллаштириш пайтида капитал сиғимининг ўсиш мойиллигини ва «етук иқтисодиёт» даврида пасайишини пайқадилар. Иқтисодиётда жамғарманинг инвестиция-лардан ортиб кетиши корхоналарнинг тўла қувват билан ишламас-лигига ва ишсизликка олиб келади. Инвестицияларга бўлган талаб-нинг жамғармадан ортиб кетиши баҳоларнинг ўсишини келтириб чиқарди. Янги кейнсчилар иқтисодиётни билвосита ва бевосита тартиб-лаш чора-тадбирларини ишлаб чиқдилар. Билвосита таъсир кўрса-тиш усулига солиқ сиёсати, бюджет орқали молиялаштириш, кре-дит сиёсати, тезлаштирилган амортизациялар киради. Ж.М.Кейнс томонидан таклиф қилинган ссуда фоизини тар-тиблаш кенг қўлланилади. Асосий капиталга капитал қўйилмасини рағбатлантириш учун фоиз меъёрини ўзгартириш, биринчи нав-батда узоқ муддатли кредитлашга нисбатан олиб борилади. Давлат кредити ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилишини ўзгартиришда, экспорт тармоқларини рағбатлантиришда, иқтисодиётнинг қолоқ бўғинларини қўллаб-қувватлашда, инфратузилмани ривожланти-ришда, техника тараққиётини жадаллаштиришда муҳим роль ўйнай бошлайди. Янги кейнсчилар мультипликатор принципини акселератор (жадаллаштириш) принципи билан тўлдирдилар. Мультипликатор принципи бўйича инвестиция иш билан бандликни таъминлаб даромадни оширади. Акселератор принципига кўра даромадлар-нинг ўсиши конкрет шароитда инвестициянинг кўпайишига олиб келиши ҳам мумкин. Бунинг маъноси шундан иборатки, даромад-ларнинг кўпайиши ялпи талабнинг ошишига олиб келади, ялпи талабнинг ошиши эса, ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилишини тақозо этади ва демак, янги инвестицияларга бўлган талаб келиб чиқади. Акселератор даромад ўсиши билан келгуси инвестициялар ўсими ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди.Download 182 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling