Жамғармаларнинг инвестицияларга айланиши муаммоси ва инвестицияларга таъсир этувчи бошқа омиллар - Ж.М. Кейнс классикларнинг тежамкорлик, жорий истеъмол-дан ўзини тийиш иқтисодий ўсишнинг асоси деган
- тушунчасини инкор этади ва асосий эътиборни «тежамкорлик уддабуронликсиз бўлиши мумкин эмас», «тежамкорлик
- уддабуронликдан ошиб кети-ши биланоқ, у охиргисининг жонланишига ҳалақит беради» деган қоидага қаратди.
- Ҳақиқатан ҳам, жамғармаларнинг кўпайиши ин-вестицияларнинг кўпайишидан устун бўлиши билан боғлиқ бўлган
- иқтисодий ривожланиш эртами-кечми тўхтайди: самарали талаб ялпи таклифдан орқада қолади ва ортиқча ишлаб
- чиқариш вужудга келади.
- Ж.М. Кейнс бўйича, жамғарма ва инвестициялар, янги клас-сиклар ҳисоблаганларидек, молия бозорида автоматик
- тарзда тенг-лашмайди. Жамғармалар ва инвестициялар динамикаси ҳар хил омилларга боғлиқ бўлади. Жамғармалар
- даромад ўсишига қараб кўпайиб боради. Инвестициялар капитал қўйилмаларидан кела-диган фойдага ва фоиз
- ставкасига боғлиқ. Бу билан Ж.М. Кейнс бозор тизимининг энг заиф бўғинини кўрсатиб беради: инвестор
- иқтисодиётда келажакда бўладиган вазиятни мўлжаллаб қарор қабул қилади, жамғарувчи қўлга киритилган даромад
- даражасидан келиб чиққан ҳолда, яъни иқтисодиётнинг аввалги ҳолатига қараб иш юритади.
- Жамғарма миқдори фоиз ставкасига қараб эмас, балки ялпи даромаднинг ўсишига қараб ўзгариб туради.
- Инвестициялар ҳажми, Ж.М. Кейнс бўйича, капитал қўйилма-ларидан келадиган даромад миқдорига ёки уларнинг
- меъёрли унумдорлигига ва фоиз меъёрига боғлиқ бўлади (кутиладиган даромад қанча юқори ва фоиз ставкаси
- қанча паст бўлса, кредит олиш ва инвестициялар ҳажмини кўпайтириш шунча фойдали). Тадбиркорлар капитал
- қўйилмасининг меъёрли фойдалилиги фоиз меъёридан пасайиб кетмагунча инвестициялар жараёнини давом
- эттирадилар. Агар фоиз меъёри юқори бўлса, жамғарма эгалари ўз маблағларини инвестицияларга, капитал
- қўйилмасига сарфламай-дилар. Негаки пулни қарзга бериш, облигацияларни сотиб олиш йўли билан анча осон даромад
- топиши мумкин.
- Инвестициядан келадиган фойда даражасининг пасайиши ва фоиз меъёрига яқинлашиб бориши кузатилаётган
- вазиятда инвес-тицион фаолият тўхтатилади, турғунлик келиб чиқади. Фоиз меъёри бўлажак инвестициялар
- фойдасининг қуйи чегарасини аниқлаб беради. Фоиз меъёри қанча паст бўлса, инвестиция жараёни шунча жонли
- бўлади ва аксинча.
- Инвестициялар муаммоси бу – жамғарма-ларнинг инвестицияларга айланиши муаммосидир.
- Агар инвестициялар ҳажми жамғармалар ҳажмидан ортиқ бўлса, у ҳолда ялпи талаб таклифдан
- ортиқдирва миллий даромад ўсиш тамойилига эга бўлади. Агар инвестициялар жамғармалардан
- кам бўлса, у ҳолда ялпи талаб таклифдан камдир ва даромад камая боради.
- Мультипликатор инвестиция ўсиши билан даромад (миллий даромад) ўсиши
- ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди, мультипликациянинг «ишлаш» ҳолати қуйидаги схема кўринишида
- бўлади:
- 1.Инвестиция ҳаражатлари Ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришнинг кенгайиши
- Ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш соҳасида бандликнинг ошиши Ишлаб чиқариш
- воситаларини ишлаб чиқариш соҳасида иш ҳақининг ўсиши (бирламчи даромад)
- 2.Истеъмол товарлари реализациясининг кўпайиши Истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида
- бандликнинг ошиши Истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида иш ҳақининг ўсиши
- (иккиламчи даромад)
- 3.Ноишлаб чиқариш соҳасида хизматлар реализациясининг кўпайиши Ноишлаб чиқариш соҳасида
- бандликнинг ошиши Ноишлаб чиқариш соҳасида иш ҳақининг ўсиши (учламчи даромад).
- Мультипликатор коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
- , бунда
- - мультипликатор коэффициенти,
- - миллий даромаднинг ўсиши,
- - инвестициянинг ўсиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |