2-мавзу маркетинг тамойиллари, вазифалари, функциялари ва турлари (4 соат)


Download 109.42 Kb.
Sana14.09.2023
Hajmi109.42 Kb.
#1677656
Bog'liq
Chakana savdo,ulgurji savdo vositachini tanlash va sotish tarmog’ini shakllantiruvchi omillar

TMC instituti iqtsodiyot sirtqi 2022-61 guruh Turg’unboyev Abdulazizning “Chakana savdo,ulgurji savdo vositachini tanlash va sotish tarmog’ini shakllantiruvchi omillar” mavzusidan tayyorlagan


MUSTAQIL ISHI

Mavzu : Chakana savdo,ulgurji savdo vositachini tanlash va sotish tarmog’ini shakllantiruvchi omillar

Режа;

Чакана савдо аҳолига тўғридан - тўғри товар сотиш ва хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятини ўз ичига олади. Чакана савдо товарлар ассортиментининг шаклланишида қатнашади. Харидорларга товарлар сифат кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар беради. Товарларни сақлаш, қўшимча ишлаш, нархларни ўрнатиш ва бошқа вазифаларини бажаради.

  • Чакана савдо аҳолига тўғридан - тўғри товар сотиш ва хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятини ўз ичига олади. Чакана савдо товарлар ассортиментининг шаклланишида қатнашади. Харидорларга товарлар сифат кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар беради. Товарларни сақлаш, қўшимча ишлаш, нархларни ўрнатиш ва бошқа вазифаларини бажаради.

Натижада товарларнинг охирги истеъмолчилари билан олди - сотди шартномасини бажаради. Чакана савдо мулкчилик шакли, усули ва хизмат кўрсатишлари билан турланади. Хусусий ҳиссадорлар, ижара ва қўшма мулкларга асосланган чакана савдо ҳозир барча мамлакатларда, шу жумладан, бизда ҳам фаолият кўрсатмокда
Чакана савдонинг моддий техника асосини дўконлар, универмаглар, махсуслашган дўконлар, супермаркетлар, ошхоналар ва кўпчилик майда шахобчалар ташкил этади.
Чакана савдо фирмаларининг турлари 4 та мезон билан фарқ қилади:
1. дўконнинг жихозлари
2. мижозга хизмат кўрсатиш даражаси
3. товар ассортименти
4. савдода хизмат кўрсатиш характерига кўра фарқланади
Боғлиқ бўлмаган дўконлар одатда бир киши мулкчилигида бўлади. Бу қоидага кўра, кичик дўконлар бўлиб, хизмат кўрсатишни юқори даражси билан фарқ қилиб, савдо масалаларини хўжайиннинг ўзи ҳал қилади.
Корпоратив тармоқ ўз ичига катта дўконлар сонини олади. Мулкдор бўлиб битта фирма ҳисобланади. Чакана савдо ташкилотининг бу турини афзаллиги – йирик партия товарларига буюртма бериш имконияти орқали транспорт харажатларини иқтисод қилиш ва сони бўйича чегирма олиш; ташкил этишни юқори даражаси; сотишни рағбатлантириш ва башорат қилиш имконияти; товар заҳиралари ва нархларни бошқариш
Истеъмол кооперативи – бу чакана савдо дўконлари бўлиб, истеъмолчиларни ўзи бошқаради (кўпроқ озиқ-овқат бозорида). Савдо кооперативлари – бу боғлиқ бўлмаган дўконлар тармоғи бўлиб, одатда битта таъминотчидан битта ва ўшандан харид қилинади. Унинг афзаллиги – харидорлар кўз ўнгида йирик савдо тармоғи имижини яратиш (паст нархлари билан жалб этувчи).
Хизмат кўрсатиш даражаси сотаётган товар турига боғлиқ. Кундалик талабдаги товарлар учун ўз-ўзига хизмат кўрсатиш; аввалдаги танлов товарлари учун чегараланган хизмат кўрсатиш; юқори товарларга тўлиқ хизмат кўрсатилади, бу ўз ичига харидорга ёрдам сифатида ахтариш, солиштиришни, танлашни, турли саволлар билан маслаҳат беришни олади.
Товар ҳаракатининг умумий ягона занжирида чакана савдонинг технология жараёнлари муҳим халқа ҳисобланади. Чунки халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш корхонасидан истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида товарларни танлаш ва аҳолининг шу товарларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун энг зарур шарт-шароитлар худди ана шу чакана савдо корхоналарида яратилиши лозим. Аҳолига савдо хизмати кўрсатишнинг сифати, яъни савдо маданияти чакана савдодаги технология жараёнларини, айниқса, товар сотишни ташкил этиш даражасига боғлиқдир, шу сабабли чакана савдо корхоналарининг бутун савдо оператив фаолияти шу вазифага бўйсундирилади.
Улгуржи савдо умумлашган воситачи ҳисобланади ва кўпчилик вазифаларни бажаради. Улгуржи савдодан саноат корхоналари, тижорат фирмалари ва давлат муассасалари улгуржисига товар сотиб олишлари мумкин. Улгуржи савдо аҳамияти қуйидагичадир5
чакана савдога ишлаб чиқариш фирмаларнинг тор ассортиментини кенгайтириб таклиф этади;  катта ҳажмда товар сотиб олиб, муомала харажатларини камайтиради;  юқори малакали товаршунос ва маркетологлар билан товарлар бозорини чуқур ўрганади;  товарларни сақлайди ва керакли товар заҳираларини шакллантиради;  ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо ўртасида мустаҳкам алоқа боғлайди, уларга молиявий ёрдамлашади ва бошқалар.
Улгуржисига фаолият кўрсатиш товар ишлаб чиқарувчилар, тижоратчи фирмалар, агент ва брокерлар орқали амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи корхоналар улгуржи савдо фаолиятини махсус бўлим ёки фирмалар ташкил этиш орқали амалга оширилади. Улгуржи савдо билан шуғулланувчи махсус тижорат фирмалари - улгуржи савдо базалари, омборлари ва товар биржалари шаклида, хусусий, ҳиссадорлик, қўшма ва давлат мулкига асосланган бўлишлар мумкин.
Ҳозирги шароитда воситачилар бажарадиган вазифалар ва кўрсатадиган хизмат турлари ғоят кўп. Улар қуйидагилардан иборат
сотишни ташкил этиш ишларини бажариш - контрагентларни излаш, сотувчи номидан харидни расмийлаштириш, товар ҳақи учун пул тўланишини харидор номидан кафолатлаш, реклама компанияларини ўтказиш ва бозорни тадқиқ қилиш;
транспорт - ташиш ишлари, юкни суғурталашни амалга ошириш, савдо ҳаракатларини молиялаш;
техникавий хизмат, сотишдан кейинги техникавий хизмат кўрсатиш;
бозор тўғрисидаги ахборот тўплаш ва уни тақдим этиш
Эътиборингиз учун
ташаккур!
Download 109.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling